-1 ). Температурани 293 К дан 333 К гача оширилганда оқувчанлик
камайди. Оқишнинг активланиш энергияси Эйринг-Френкель формуласи ή=Ае
-
Е/RT
ёрдамида
оқувчанлик логарифмини температурага қараб ўзгаришини ўрганиш орқали
аниқланди.Оқувчанликнинг активланиш енергияси 3,1 кДж/моль га тенг экан. Бу
кўрсаткичтекширилаётган дисперс системада водород боғларининг гелни оқувчанлигига
тасирини кўрсатади.Оқувчанлик ҳаракат кучланишидан ( τ)оқувчанлик тезлиги (γ) турли
температураларда катта фарқ қилмайди. 298 К да оқувчанлик реологик оптимуми минимум
0,52 дан 104 гача Па.с. Бу хосса гелнинг гидрофил хусусиятга ега эканлигини кўрсатади.
Олинган маълумотлар эман пўстлоғи ва марвакдан олинган гелларни сақлаш жараёнида ва
махсус идишларга қуйиш жараёнида эътиборга олинади. Таклиф этилган гель терига
сурилганида из қолдирмайди, тўла сўрилади ва оғиз бўшлиғи касалликларида малҳам
сифатида тавсия этилиши мумкин.
Хулосалар:маврак ва эман пўстлоғидан олинган(1:1 нисбатда) суюқ экстрактдан
фойдаланиб 1% ли карбопол гели олинди ва гелларнинг реологик хоссалари ўрганилди.
Мавак ва эман пўстлоғи асосида тайёрланган гель оғиз бўшлиғининг турли касалликларида
тавсия этилди.
CATHARANTHUS ROSEUS ЎСИМЛИГИ ТАРКИБИДАГИ ИНДОЛ АЛКАЛОИДЛАРНИ
ЎРГАНИШ
Абдухамидова М.О. -2- курс саноат фармацияси факултети талабаси.
Тошкент шаҳар. Тошкент фармацевтика институти. ААФК кимё кафедраси.
Илмий раҳбар: Адизов Ш.М. ва Рахматуллаева М.
Мавзунинг долзарблиги:Apocynaceaeўсимлик оиласига мансуб Catharanthusroseus (Vincarosea), ўсимлиги таркибида юқори биологик активликка эга бўлган индол
алкалоидларучрайди. Ўсимлик ҳозирги кунда тиббиётда саратон (рак) кимётерапияда
қўлланиладиган винбластин(vincaleucoblastine) ва винкристин(leurocristine) алкалоидларнинг
ягона табиий манбаси ҳисобланади [1]. Ушбу алкалоидлар lymphoblastic leukaemia,
neuroblastoma, breast carcinoma (кўкрак саратони) касалликларини даволашда юқори самара
бермоқда.[2]. Шу сабабли С. roseus дунёнинг турли қитъаларида ўстирилиб, таркибидаги
индол алкалоидлари ўрганилмоқда[3,4]. Аввал ўсимликнинг ер уски қисми ва илдизидаги
моддалар борлиги ўрганилган[5,6]. Ўрта Осиё шароитида ўсадиган С. roseus ЎзбекистонССР
ФА Ботаника Институтида ўстирилибўсимликдаги индол алкалоидлари ўрганилганда, 0,5%
сумманинг 10 % аймалицин асоси ташкил қилиши аниқланган [7].
Ҳозирги кунгача C. roseusўсимликдан тахминан 130 та алкалоид HPLC усулида аниқланиб,
11 та индол алкалоид индивудиал (алоҳида ) ажратиб олинган шулардан 8 таси ҳозирги
кунда Sigma–Aldrich, Gedeon Richter Ltd. ва бошқа компанияларидатижоратда мавжуд [8].