22
2. Camy S., Condoret J. S., Montanari S., Rattaz A., Vignon M./ Oxidation of cellulose in
pressurized carbon dioxide // The Journal of Supercritical Fluids. - 2015. - Vol. 51. - P. 188–196.
(матрица)
дан ташкил топган, кўп компанентли материаллардир. Куч
бўшлиқлар орқали ўтмайди шу сабабли, ғовакли керамик, металл ѐки пластик
материаллар, хаттоки материал мустахкам ғоваксимон материалдан ташкил
топган тақдирда хам, композит бўла олмайди.
Матрица вазифасини бажрувчи полимер материали композитлар, энг
кенг ва хилма-хил тарқалган турлардан бири хисобланади.
Уларни
тиббиѐтнинг турли сохаларида қўлланилиши сезиларли даражада ижобий
иқтисодий таъсир кўрсатди.
Бугунги
кунда
боғловчи
асос
сифатида,
биопарчаланувчи
полимерлардан иборат композитли материаллардан фойдаланиш катта умид
бағишлайди. Биопарчаланувчи композитлар яратиш сохасига бўлган
қизиқиш жуда юқори. Бу тур материалларни маълум ва фарқли устунли
томонларини айтиш лозим: 1) полимер парчаланиши жраѐнида куч
таъсирларидан камроқ химоя қилинади, 2) металл пластиналардан фарқли
ўлароқ имплантат парчаланганда янги тўқима билан ўрин алмашинади,
шунинг учун иккинчи маротаба хирургик амалиѐтга эхтиѐж қолмайди. Шу
сабабли хозирда биопарчаланувчи композит материаллардан фойдаланиш ва
уларни ишлаб чиқариш кенг тус олмоқда.
Тирик организм билан мос келадиган полимерлар
Илм-фан ва технологиялар ривожланиши натижасида синтетик ва
юқори молекуляр табиий полимер бирикмаларни тиббиѐтга янада кенг
татбиқ қилишга олиб келди.
1.2.
Полимер" атамаси - «поли» кўп ва «мер» - бирлик, сўзларидан ташкил
топган. Шундай қилиб, полимер – бу жуда кўп бирликлардан иборат бўлган
молекуладир.
Харорат таъсирига кўра, полимер икки турга бўлинади: Термоқотувчи
ва термопластик. Термопластик полимерлардан турли қонфигурацияли
имплантатлар олишда фойдаланиш мумкун. Термопластлар чизиқли полимер
занжиридан иборат бўлиб,улар молекулалар аро боғларга эга эмас.
Термопласт полимерлар ўзининг якуний шаклини қабул қилиб
полимеризацияланади ва иситиш натижсида шаклини ўзгартирмайди.
Одатда бундай полимерлардаги молекулалар аро полимер занжир боғлари
ковалент боғдан иборат.
_____________________
1. Collinson S. R./ The catalytic oxidation of biomass to new materials focusing on starch, cellulose
and lignin.//
Coordination Chemistry Reviews. - 2015. - Vol. -
254
(15–16). - P. 1
10.
23
2. Coseri S./ Oxidized cellulose—Survey of the most recent achievements.// Journal of
Carbohydrate Polymers. - 2013. - Vol. 93. - P. 207-215.
Олиниш услубига қараб полимерларни: аддитив полимерлар (қадамма-
қадам полимеризация йўли билан олинган полимерлар), ва қонденсацион
полимерлар сифатида таснифланади. Аддитиве полимерлар (полиетилен,
полиметил метакрилат) тўйинмаган мономерларнинг икки углерод – углерод
боғларини сақловчи эркин радикалли қўшилиш реакциясидан синтезланади.
Конденсацион полимерлар икки полимерни ўзаро реакцияси йўли билан
хосил қилинади, оқибатида кичик малекуляр оғирликка эга бўлган модда
хосил бўлади. Баъзи қонденсацион полимерлар организмда гидролизланиши
мумкин. Полимерларнинг энг мухим
хусусиятлари бу молекуляр
оғирлигининг катталиги ва полимеризация даражасидир.
Бир
турдаги
мономерлардан
ташкил
топган
полимерлар
гомополимерлар дейилади. Икки турдаги мономердан иборат полимерлар
сополимерлардир.
Тузилиши
жихатидан
полимерлар
аморф
ва
эластомерларга бўлинади.
Полимерлар
қонфигурацияси
уларнинг
кимѐвий
тузилишини
белгилайди. Полимерлар механик хусусиятларига кўра бир-биридан
сезиларли даражада фарқ қилади; улар орасида – эгилувчан қаттиқ,
резинасимон
пластик эластомерлар, ѐпишқоқ суюқликлар фарқланади.
Металлар ва керамикадан фарқли ўлароқ, полимерларнинг механик
хусусияти вақт давомида ўзгаради. Бундай хатти харакат -"эгилувчан
ѐпишқоқ" деб номланади.
Тиббиѐтда фойдали полимерлар орасида - синтетик ва табиий
материаллар, биоинэрт (биологик суюқликларда парчаланмайдиган) ва
парчаланадиган (биосўрилувчи)
полимерлар; юқори кристал термопластлар
ва пластик эластомерлар мавжуд. Тиббиѐт учун мўлжалланган полимерлар
‖тиббий жихатдан‖ юқори тозаликка эга бўлиши керак.
Биотиббиѐтда ишлатиладиган ва истиқболларга эга бўлган бошқа
синтетик полимерлар хам мавжуд. Хозирги вақтда
ушбу махсулотларлар
қатори кенгайиб бормоқда, ва эндопротезлар ишлаб чиқариш учун узоқ вақт
хизмат
қиладиган
биотиббий
ва
технологик
хусусиятлари
такомиллаштирилган полимерларнинг янги авлоди пайдо бўлишига умид
қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: