32
Дозиметрия тушунчаси ва уни аниқлаш.
ФДТ дозасини аниқлашда дастлабки қадам объект характерини
аниқлаш хисобланади. Радиацион терапиянинг қоидаларига амал қилган
холда,катта хажмли хосила (КХХ) бу кўзга кўринарли бўлиб, клиник
текширувларда аниқланади. Катта хажмли хосила ўсманинг фақат бир қисми
бўлиши мумкин, чунки ўсманинг микроскопик чегаралари асосий хосила
ичида жойлашади. Ушбу жихатларнинг катта хажмли хосилага қўшилиши
даволашнинг клиник хажмини (ДКХ) белгилашга имкон беради.Ўсма
хажмлари ва унинг тарқалишини эътиборга олиб, клиник тажрибага
асосланиб(субъектив) ДКХ аниқланади. Ёруғлик нурланишида дозиметрия
хатоси бемор холати ва нурлантиргич хамда такрорий таъсир частотаси ва
орган харакатчанлиги орасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Тўқималар нурланишининг дозасини хисоблаш учун КХХ га таъсир
кўрсатувчи ѐруғлик изодозаларининг минимал қонтурини хисоблаш керак.
Объектнинг геометриясини комплекс бахолаш етарлича қийинчилик
туғдиради. КХХ қабул қилган ѐруғлик дозасини кумулятив доза хажми
гистограммаси (ДХГ) ѐрдамида кўриш мумкин бўлади ва у 3d визуализацион
вазифали комплексни 1D схемага айлантириб беради. ДХГнинг вертикал
ўқида фоизларда ифодаланган тўқиманинг умумий хажми, горизонтал ўқида
эса юқорида махсус келтирилган дозалар ифодаланган бўлади. Агар
тўқимада препарат миқдори доимий бўлса, у холда кумулятив доза ѐруғлик
дозаси атамаси орқали таърифланади. ДХГдан келиб чиққан холда
белгиланган доза икки хил усулда хисобланиши мумкин: ПООнинг 90% ини
қопловчи D
90
ѐруғликнинг минимал дозасига мос келади,V
100
эса белгиланган
дозани 100% қабул қилувчи ПООнинг фракцияланган хажми хисобланади.
_______________________________
1. Stratis-Cullum, D. N., et al., “Spectroscopic Data of Biologically and Medically Relevant Species and
Samples,” in Biomedical Photonics Handbook, pp. 65-1-65-136, T. Vo-Dinh, (ed.) New York: CRC Press,,
2013.
2. Szeimies, R. M., Landthaler, M., and Karrer, S., “Non-oncologic indications for ALA-PDT,” J Dermatolog
Treat, Vol. 13 Suppl 1, 2012, pp. S13–18.
35
ПООнинг ѐритилганлигини аниқлаш учун апертура қўлланилади.
ПООнинг маълум бир чуқурлигига эришилганда кучланиш оқимида
ўзгаришлар юзага келмагунча ѐруғлик дозасидаги бир хиллик сақланиб
туради, бу эса даволаш натижасига таъсир қилиши мумкин. Шу каби
холатларда тўқималарнинг сезувчанлигини хисобга олувчи Moseley
моделидан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: