Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Мазкур жиноят ишида Рахмонов Илхом Исроилжонович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг «л» банди ва 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин.
2. Қарор нусхаси маълумот учун Пахтаобод тумани прокурорига юборилсин.
Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант И.П.Хайдаров
Ушбу қарор менга 2021 йил « 13 » март куни эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган айбланувчини ҳуқуқ ва мажбуриятларим тушунтирилди.
Айбланувчи: И.Рахмонов
Ҳимоячи: О.Абдуллаев
Айбланувчининг ҳуқуқлари: ўзининг нимада айланаётганлигини билиш, ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа хар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш, ўз она-тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш, ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи ўчрашиш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш, илтимоснома бериш ва рад этиш, далиллар тақдим қилиш, терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов харакатларида иштирок этиш, дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш, терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига эътироз билдириш ва суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса кассация ва назорат инстанция судининг мажлисларида иштирок этиш, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг харакатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш, суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулохазаларини билдириш, иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
Айбланувчини мажбуриятлари: Айбланувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан хозир бўлиши, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслик, ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувохларни кундиришга уриниш ва бошка қонунга хилоф харакатлар билан тусқинлик қилмаслиги, ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариш, гувохлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари хамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошка процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги, ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибда риоя этиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |