Ҳ а л қ и л у в қ а р о р и ўзбекистон республикаси номидан



Download 87,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana28.06.2022
Hajmi87,97 Kb.
#715521
  1   2
Bog'liq
2 5194919470300141840



Ҳ
 А Л
Қ
 И Л У В
Қ
 А Р О Р И
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2022 йил апрель ойининг 18 куни фуқаролик ишлари бўйича Фарғона
туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида 
Раислик этувчи: судья Д.И.Исматуллаева 
судья ёрдамчиси Х.Турабоевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-
саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ипотека банк”
АТИБ Фарғона вилоят филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Қосимова Севара
Абдурахмон қизи, қўшимча жавобгарлар Қосимов Аминжон Эминжонович,
Эргашев Бахром Миродиловичга нисбатан кредит ва фоизни ундириш,
ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича 2-1501-
2202/12622-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни,
а н и 
қ
 л а д и :
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси “Ипотека банк” АТИБ Фарғона вилоят филиалининг манфаатини
кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан жами 98 713
925 сўм кредит ва фоиз ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган. Шу сабабли, суд, ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддасига асосан даъвогарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида манфаатдор шахс сифатида сўралган “Ипотека банк”
АТИБ Фарғона вилоят филиалининг вакили С.Каримов даъвони қувватлаб,
“Ипотека банк” АТИБ Фарғона вилоят филиали томонидан жавобгарга уй-
жойни таъмирлаш мақсадида 09.04.2018 йил кунги 192-09/18-сонли кредит
шартномаси тузилиб, дастлабки 5 йил йиллик 7%, кейинги 15 йил 14% устама
тўлаш шарти билан 20 йил муддатга 101 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилганини, банк шартномага асосан жавобгарга 101 000 000 сўм
кредит бериб ўз мажбуриятини тўлиқ бажарганини, кредит шартномасига
асосан жавобгар асосий қарзи бўйича ва кредит бўйича хисобланган муддатли
мажбуриятнома ва кредит қайтариш жадвалига асосан ҳар ойнинг 20
санасигача амалга ошириш мажбуриятини олганини, кредит таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли бўлган бино-иншоот гарови билан
таъминланиши белгиланганини, лекин жавобгар кредит шартномасининг 9.2.3-
бандида кўрсатилган мажбуриятларни бузиб, мунтазам равишда белгиланган
муддатда кредит маблағларини тўламасдан келганини, кредит ва унинг
фоизларини ўз вақтида тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилгани,
шундай бўлсада, жавобгар кредит шартномасида ўзига юклатилган
мажбуриятларни бажармасдан, талабномага жавоб бериш ва банкка келишдан
бош тортиб келаётганини, ҳозирда жавобгарнинг қарздорлиги жами 98 713 925
сўмни ташкил қилишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Қосимова Севара Абдурахмон қизи, қўшимча жавобгарлар
Қосимов Аминжон Эминжонович, Эргашев Бахром Миродилович суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
Ҳужжат имзоланган: Исматуллаева Дилрабохон Иброхимовна, 25.04.2022
2-1501-2202/12622


бўлишларига қарамай судга келишмади. Шу сабабли, суд, ишни Ўзбекистон
республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарларнинг иштирокисиз
лозим топди.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни таҳлил қилиб, манфаатдор шахс
вакилининг кўрсатмасини тинглаб, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасида кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 22.12.2006 йил кунги 13/150-сонли қарорининг 4-бандида, Кредит
шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф
томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий
ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Судлар кредит
суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг
йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги
талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини
эътиборга олишлари лозим.
Ушбу қарорнинг 23-бандида, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши лозим. 
Иш ҳужжатларига кўра ва судда аниқланишича, “Ипотека банк” АТИБ
Фарғона вилоят филиали ва жавобгар ўртасида 09.04.2018 йил кунги 192-09/18-
сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит берувчи банк шартнома
шартларини тўлиқ бажариб жавобгарга 101 000 000 сўм миқдорида уй-жойни
таъмирлаш учун кредит маблағи ажратиб берилган. Кредит таъминоти
сифатида жавобгар Қосимова Севара Абдурахмон қизига тегишли бўлган
Фарғона шаҳар Шакарқишлоқ м.ф.й. Тарона кўчаси 16/1-уй 15-хонадон гарови
билан таъминланиши белгиланган. Бироқ жавобгар кредит шартномасининг 6-
қисми талабларини мунтазам равишда бузиб келган. Ҳозирда жавобгарнинг
кредит ва фоиздан қарздорлиги 98 713 925 сўмни ташкил этади.
Кредит шартномасининг 8.1-бандида, кредитни қайтариш графигига риоя
этмаслик натижасида кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан қарздорлик
вужудга келганида банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш
ва ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга. 
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни, “Ипотека
банк” АТИБ Фарғона вилоят филиали фойдасига жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан солидар тартибда жами 98 713 925 сўмни ундиришни,
ундирувни жавобгар Қосимова Севара Абдурахмон қизига тегишли бўлган
Фарғона шаҳар Шакарқишлоқ м.ф.й. Тарона кўчаси 16/1-уй 15-хонадонга
Ҳужжат имзоланган: Исматуллаева Дилрабохон Иброхимовна, 25.04.2022
2-1501-2202/12622


қаратишни, жавобгардан тўланган почта ҳаражатини ундиришни, жавобгардан
давлат фойдасига давлат божини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220,
249-253-моддаларини қўллаб,

Download 87,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish