Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


- расм. Бўз тупроқли ернинг термоизоплеталари



Download 10,78 Mb.
bet64/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

4.2 - расм. Бўз тупроқли ернинг термоизоплеталари
а – назоратдаги тупроқ, б – мульчирланган участка
Ушбу 4.2-расмда профессор И. Туропов маълумоти бўйича ёруғликка тиниқ плёнкалар ёпилмаган ва устига плёнкалар ёпилган эгатлар остидаги тупроқ термоизоплетлари кўрсатилган.
Графикда бирор чуқурликга мос горизонтал чизиқ бўйлаб силжишда ҳароратнинг шу чуқурликдаги йиллик ўзгаришининг боришини, тик чизиқ бўйлаб силжишда эса бирор аниқ ойдаги ўртача ҳароратнинг чуқурлик бўйича пленкасиз ва пленка ёпилганда тақсимотини тасаввур қилиш мумкин. Шундай қилиб, термоизоплетлардан фойдаланиб тупроқнинг исталган чуқурликдаги ва исталган ойдаги ўртача ҳароратини аниқлашимиз мумкин.


4.7. Тупроқ ҳароратининг ўсимликка таъсири
Тупроқ ҳарорати ўсимликлар ва тупроқдаги микроорганизмлар учун муҳим ҳаётий омил бўлиб, унинг катталиги Ер сиртига тушувчи қуёш радиацияси миқдорига боғлиқ.
Уруғларнинг униб чиқиши, илдиз тизимининг ривожланиши, минерал озиқ маҳсулотларни илдизнинг ўзлаштириши ва бошқалар тупроқ ҳароратига кучли боғлиқ. Тупроқ ҳарорати ортиши билан бу жараёнларнинг ҳаммаси кучаяди. Тупроқ ҳароратининг кескин пасайиши эса кузги дон экинлари, кўп йиллик ўтлар ва мевали дарахтларнинг нобуд бўлишига олиб келади.
Уруғларнинг униб чиқиши, тупроқ бирор ҳароратгача исиганидан кейин бошланади, бунда ўсимлик турига қараб тупроқнинг турли даражада исиши зарур бўлади. Тупроқ ҳароратининг кўтарилиши билан уруғларнинг униши тезлашиб, экишдан токи майсалар пайдо бўлишигача вақт оралиғи қисқаради. Бу фикримизни тасдиқлаш учун бир неча мисоллар келтирамиз.
Маккажўхори уруғларини ҳарорати 12С га тенг нам тупроққа 4 см чуқурликка экканда, майсалар 21 кундан кейин, тупроқ ҳарорати 18С бўлганда эса майсалар 8-9 кунда пайдо бўлади. Ёки намлиги етарли бўлган ерда экилган кузги буғдой уруғлари тупроқ ҳарорати 5С бўлганда 6 кунда, тупроқ ҳарорати 10С да эса 4 кунда, тупроқ ҳарорати 15-20С ларда эса 1-2 кунда униб чиқади.
Картошканинг маданий нави паст ҳарорат ўсимлигидир.
Тугунакларнинг униб чиқиши ва майсаларнинг ўсиши учун зарур бўлган тупроқнинг минимал ҳарорати 7-8С га тенг, ҳарорат 18-20С бўлганда майсалар тез кўкариб чиқади. Тупроқ ҳарорати 30С чамасида бўлганда тугунаклар ўсишдан тўхтайди. Картошка уруғларининг униб чиқиши ва ривожланишининг кейинги фазалари давридаги юқори ҳароратлар картошканинг айнишига, ҳосилдорлигининг камайишига ва товарлик сифатининг пасайишига олиб келади. Чигитнинг уна бошлаши учун тупроқ ҳарорати 12С дан паст бўлмаслиги керак, чигит 10-12С да уна бошласа ҳам ер бетига чиқолмайди. Тупроқ ҳарорати 16-18С бўлганда эса чигит тез унади ва 7-8 кунда майса кўринади.
Бу мисоллардан кўринадики, тупроқ ҳарорати зарурий минимал ҳароратдан паст бўлса, уруғлар униб чиқмайди ва майсалар кўкармайди. Агар паст ҳарорат узоқ вақт давом этса экилган уруғлар чириб кетади.
Тупроқ ҳарорати асосан ўсимлик ривожланишининг бошланғич босқичларида – униб чиқиш, тупланиш даврида кучли таъсир кўрсатади. Экин экилгандан майса кўрингунча даврда тупроқдаги намлик етарли бўлганда, тупроқ ҳарорати қанчалик юқори бўлса, уруғлар тез униб майсалар пайдо бўлиши тезлашади. Бу фикримизни юқорида келтирилган мисоллар билан тасдиқлаймиз. Аммо оптимал ҳароратдан ошиқча ҳароратлар ҳам ўсимлик учун зарарли.
Ҳар қайси ўсимлик тури учун уруғларнинг униб чиқиши ва майсаларнинг кўкариши учун тупроқнинг бирор минимал ҳаро-ратлар чегаралари зарур. (4.3-жадвал)

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish