3.6. Қуёш радиациясининг ёруғлик эквиваленти.
Ёритилганликнинг ўсимликлар учун аҳамияти.
Маълумки, тўғри ва сочилган қуёш радиациялари биргаликда Ер юзидаги табиий ёритилганликни вужудга келтиради. Кундузги ёритилганликни қуёш радиациясининг тўлқин узунликлари =0,38-0,76 мкм орасидаги қисми ҳосил қилади.
Қуёш радиацияси Ерга тушаётган қуёш нурланиш оқимини энергетик жиҳатдан, ёритилганлик эса қуёш нурланишини фотометрик жиҳатдан тавсифлайди.
Қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлиги ҳозирги вақтда Вт/м2 бирликда ўлчанишини шу бобнинг бошида айтганмиз.
Бирор юзанинг ёритилганлигини эса лк (люкс) бирлигида ўлчанади.
Ер юзининг ёритилганлиги, унга тушувчи қуёш радиациясига тўғри мутаносиб. Бирор жойда кундузи қуёш радиацияси ва ер юзининг ёритилганлиги ўзаро тўғри мутаносиб равишда ўзгариб боради, яъни бир жойда тушки пайтгача уларнинг қийматлари ошиб борса, куннинг иккинчи ярмида эса камая боради. Шунинг учун уларни ўзаро боғлаб турадиган янги катталикни киритиш лозим ёки актинометрик маълумотлар асосида ёритилганликни ва аксинча, ёритилганлик қийматларига биноан қуёш радиациясининг қийматларини топиш зарур бўлиб қолади. Бундай ҳолларда қуёш радиациясининг ёруғлик эквиваленти тушунчасидан фойдаланилади.
Килолюкс ҳисобида ўлчанаётган табиий ёритилганликнинг айни шу вақтда кВт/м2 бирликда ўлчанаётган қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлиги қийматига нисбатини қуёш радиациясининг ёруғлик эквиваленти деб юритилади ва N ҳарфи билан белгиланади.
Қуйидаги 3.2-жадвалда Л.Д. Матвеев маълумотларига асосан қуёшнинг уфқдан баландлиги турлича бўлганда тўғри ва йиғинди қуёш радиациялари учун ёруғлик эквивалентларининг қийматлари келтирилган.
3.2-жадвал.
Тўғри ва йиғинди қуёш радиацияларининг ёруғлик
эквивалентлари
(клк · м2/кВт ларда)
Қуёш баландлиги
|
Радиация
|
Тўғри
|
Йиғинди
|
10-200
|
75
|
92
|
21-300
|
85
|
96
|
31-400
|
92
|
98
|
41-500
|
96
|
100
|
51-750
|
100
|
102
|
3.2-жадвалдан кўринадики, қуёш баландлиги 40 дан ошгандан кейин ёруғлик эквивалентининг қийматлари кам ўзгаради.
Булутлик 0-6 балл бўлганда қуёшнинг барча баландликлари учун сочилган радиация ёруғлик эквивалентининг 117 клк ∙ м2/кВт, булутлик 7-10 балл бўлганда эса 103 клк∙м2/кВт қийматларини олиш керак.
Қуёш радиацияси ёруғлик эквивалентининг бу қийматлари одатда горизонтал сиртларнинг ёритилганлигини ҳисоблашдагина қўлланилади.
Тошкент шаҳри ҳудуди учун табиий ёритилганликнинг максимал қиймати июн ойига (бу даврда унинг максимал қиймати 105 лк га яқинлашади), минимал қиймати эса декабр ойига тўғри келади.
Қуёш ёруғлиги - ўсимликлар дунёси учун асосий ҳаёт омилларидан биридир. Ўсимликлар қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлиги, спектрал таркиби ўзгаришига ва ёруғлик куни узунлигига жуда таъсирчан бўладилар. Ёритилганлик жадаллигининг ўсимликлар ҳаёт фаолиятидаги ролига баъзи мисоллар келтирамиз: тажрибалар ёруғлик таъсирида турли экинлар баргида фотосинтез бошланишининг минимал қийматлари турли ўсимликлар учун ҳар хил бўлишини кўрсатади. Масалан, ўта суст ўсиш, гуллаш ва ҳосил тўплаш даврида бодринг ўсимлиги учун минимал ёритилганлик 2400 лк, помидор ўсимлиги учун 4000 лк, нўхат учун 1100 лк га тенг бўлиши лозим.
Шунингдек, фотосинтезнинг жадал бориши учун ёритилганлик қийматлари ҳам турли ўсимликлар учун ҳар хил бўлади.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш учун агротехника талабларига тўла жавоб бериш билан бир қаторда далалардаги экин тўплари қалинлигини тўғри танлаб, ўсимликлар орасида ёруғлик режимини яхшилаш талабларига ҳам аҳамият бериш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |