8.1-жадвал.
Турли тупроқларда барқарор сўлиш намлиги.
Тупроқ типлари
|
Барқарор сўлиш намлиги
(абсолют қуруқ тупроқ массасига нисбатан % ларда)
|
Қум
|
0,5-1,5
|
Қумлоқ
|
1,5-4,0
|
Қумоқ
|
|
енгил
|
3,5-7,0
|
ўртача
|
5,0-7,0
|
оғир
|
8,0-12,0
|
Лой
|
12,0-20,0
|
Кейинги йилларда ўтказилган тадқиқотлар кўрсатадики, ҳар хил ўсимликлар бир хил типли тупроқларда бир-бирига яқин турлича намликларда сўлийди ва ҳаттоки ўсимликнинг ёшига қараб сўлиш намлиги ҳам ўзгаради. Д. В. Федоровский маълумотларига қараганда тўқ тусли тупроқларда: оққурай- 13,8%, буғдой- 15,63%, шўра-16,4%, зиғир - 17,94%, бодринг- 17,78% да сўлийди.
Бу маълумотлардан кўринадики, турли ўсимликларнинг бирор типдаги тупроқда сўлиш намлиги бир-бирига анча яқин (фарқ 2-4% ни ташкил қилади). Илиқ тупроқларда барқарор сўлиш намлиги, совуқ тупроқлардагидан анча кам бўлади.
Тупроқ сўлиш намлигидан кам намлик заҳирасига эга бўлса қат-тиқ-пластик ҳолатда бўлади. Бундай ҳолатда тупроқни ишлаш қийин-лашади.
Сўлиш намлигини баъзан максимал гигроскопик нам миқдорини 1,34 га кўпайтириб ҳисобланади. Бу коэффициент тупроқ турига боғлиқ равишда 1,0 дан 3,0 гача ўзгариши мумкин. Унинг қиймати кўпинча 1,2-1,6 чегарада ўзгаради. Баъзи тадқиқотчилар 1,34 ўрнига 1,5 ни олишни таклиф қиладилар.
Л. Турсунов маълумотларига қараганда Ўрта Осиёнинг суғорила-диган бўз тупроқларида сўлиш намлигини олиш учун максимал гигроскопик намликни 1,75 га, чўл тупроқларида эса 2,00 (ёки 2,20) га кўпайтириш керак.
Энг кам нам сиғим. Тупроқнинг нам сиғими деб тупроқ қатламлари орасида ушланиб қолган сувга айтилади.
Тупроқнинг энг кам нам сиғими деб - сизот сувлари чуқурда жойлашган шароитда ошиқча сув оқиб кетганидан кейин, тупроқда ушланиб қоладиган намнинг энг кўп миқдорига айтилади. Муаллақ капилляр сув сизот сувлари манбалари билан боғланган бўлмайди ва қатламлар орасида жойлашади.
Энг кам нам сиғим тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ва кенг чегарада ўзгаради. Масалан, тўқ тусли оғир тупроқларнинг ҳайдалма қатламида у 35% га яқин бўлса, 80-100 см чуқурликда эса энг кам нам сиғим 25-26% гача камаяди. Энг кам нам сиғим қаралаётган тупроқ типи учун ўзгармас бўлади. Энг кам нам сиғим тупроқ заррачалари билан тутиниш кучлари ёрдамида ушлаб турилади, бу кучлар тупроқнинг механик таркибига ва зичлигига боғлиқ. Агар майда заррачалар қанчалик кўп ва тупроқ зичлиги кам бўлса, тупроқ шунчалик кўп намлик ушлаб туради. Энг кам нам сиғимга яқин намликда тупроқда ўсимликнинг сув билан таъминланиши учун яхши шароит яратилади. Бунда тупроқ юмшоқ пластик ҳолатда ва тупроқни ишлаш эса энг унумли бўлади.
Капилляр нам сиғим. Капилляр нам сиғим деб сизот сувларининг кўтарилишидан капиллярлардаги энг кўп намга айтилади. Капилляр нам ўсимликка осонлик билан ўтади.
Тўлиқ нам сиғим. Тўлиқ нам сиғим деб тупроқнинг барча ғоваклари сув билан тўлган ҳолатдаги намлик миқдорига айтилади. Бу ҳолатда ғоваклардаги ҳаво сув томонидан сиқиб чиқарилган бўлади. Шу сабабли тупроқ аэрацияси тўхтайди ва ўсимлик илдизининг фаолиятига ҳаво етишмай қолади.
Тупроқнинг бундай ошиқча намланиши сизот сувлари тупроқ юзасигача кўтарилганда рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |