Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet104/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

8.4. Самарали нам.
Ўсимликларнинг ҳаёти ва ҳосил тўплаши учун тупроқда етарлича нам бўлиши керак. Шу билан бирга ўсимликнинг сув билан таъминланганлиги тупроқдаги умумий нам миқдори билан эмас, балки унинг ўсимликка ўтадиган қисми миқдори билан баҳоланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги шароитини баҳолашда тупроқдаги сўлиш намлигидан ортиқча бўлган нам миқдори аниқланади.
Барқарор сўлиш намидан ортиб қолган ва ўсимликнинг органик моддани яратишида қатнашадиган намни тупроқдаги маҳсулдор ёки самарали нам деб юритилади.
Самарали нам тупроқдаги барча намнинг қанча қисмидан ўсимликлар фойдалана олишини кўрсатади. Турли тупроқларда парвариш қилинаётган экинларнинг сув билан таъминланганлик шароити ҳар хил бўлади. Уларнинг сув билан таъминланганлик шароитини бу тупроқлардаги самарали нам миқдорлари билан баҳоланади.
Тупроқдаги самарали нам миқдорини бирор аниқ қатламдаги миллиметрларда ифодаланган сув қатлами билан аниқлаш қабул қилинган. Бундай қилинганда самарали нам заҳирасини буғланишга сарфланган сув ва ёғин миқдори билан солиштириш имкони яратилади. Чунки буғланган сув ва ёғин миқдорлари ҳам мм сув қалинлигида ифодаланади.
Фоизларда ифодаланган тупроқ намлигини қуйидаги формуладан фойдаланиб самарали нам миллиметрларига ўтказилади:


(8.5)


Бу ерда: Wc - тупроқдаги самарали нам заҳираси (мм); - тупроқнинг ҳажмий массаси (г/см3); h - тупроқ қатлами қалинлиги (см); W- тупроқ намлиги (абсолют қуруқ тупроқ массасига нисбатан %); k - барқарор сўлиш намлиги (абсолют қуруқ тупроқ массасига нисбатан % ларда); 0,1- сув қатлами баландлигини сантиметрдан миллиметрга ўтказиш коэффициенти.

Демак, самарали намни миллиметрларда ифодалаш учун тупроқнинг ҳажмий массасини, яъни тузилиши бузилмаган 1 см3 абсолют қуруқ тупроқ массасини билиш керак.


Ўрта Осиё тупроқларининг ўртача ҳажмий массаси 1,4-1,5 г/см3 га тенг. Ҳар қайси тупроқ учун чуқурликка ва ғовакликка қараб тупроқ ҳажмий массасининг қийматлари ўзгаради.
Тупроқда ғоваклар қанча кўп бўлса, унинг ҳажмий массаси тобора камаяди.
Мисол. Тупроқ намлиги 18%, барқарор сўлиш намлиги 10%, туп-роқ ҳажмий массаси 1,4 г/см3 бўлса, 100 см гача қатламдаги самарали нам заҳирасини аниқлансин.
Катталикларнинг қийматларини (8.5) формулага қўйиб ҳисоблаймиз;
Wс0,11,4100(18-10)148112 мм.
Баҳорда 1м қалинликдаги тупроқ қатламида самарали нам миқдорига қараб ўсимликларнинг сув билан таъминланганлиги қуйидагича баҳоланади:
яхши 180-160 мм,
қаноатланарли 160-130 мм,
етишмайди 130-80 мм,
ёмон 80-50 мм.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish