Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet85/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

бу ерда: h - бир ой мобайнида буғланган сув қатлами (мм ларда); d - ҳавонинг бир ойлик ўртача тўйиниш етишмовчилиги (мм сим устуни); v - шамолнинг флюгер баландлигидаги бир ойлик ўртача тезлиги (м/с).

Тупроқ юзасидан буғланиш тупроқ ҳароратига, ҳаво намлигига, шамол тезлигига, тупроқдаги сув миқдорига, тупроқнинг физик хоссаларига, тупроқ сиртининг ҳолатига, рельефига ва ўсимликлар билан қопланиш даражасига боғлиқ. Қуёш радиацияси тупроқ сиртини иситиб буғланишини тезлаштиради. Буғланиш тезлиги тупроқнинг намлик даражасига ҳам боғлиқ. Тупроқ намлиги ошган сари унинг буғланиши тезлашади.


Тўқ тусли тупроқ ёрқин тупроққа қараганда кўпроқ исийди ва шу сабабли ёрқин тупроққа нисбатан кучлироқ буғланади.
Тупроқда сув буғланаётган сиртга капиллярлар бўйлаб кўтари-лади. ¶овак тупроқда капиллярнинг диаметри катта бўлади, шунинг учун ғовак тупроқда кенг капилляр орқали кам сув тупроқ юзасига кўтарилади ва кам буғланади. Зич тупроқда эса капиллярлар ингичка бўлганидан улардан сув тупроқ юзасигача яхши кўтарилади, натижада зич тупроқ юзасининг буғланиши ғовак тупроқ юзасининг буғлани-шидан жадал бўлади.
Тупроқ юзасида юз берадиган буғланишга ўсимликлар қоплами ҳам таъсир этади. Экинлар ўзига тушувчи қуёш радиациясининг анча қисмини ушлаб қолади, шу сабабли ўсимликлар остидаги тупроқ очиқ даладагига нисбатан кам исийди ва кам буғланади.
Буғланиш тезлигига жойнинг рельефи ҳам таъсир қилади.
Тепаликларда ҳаво тез ҳаракатланади ва буғни буғланаётган жойидан олиб кетади. Шунинг учун тепаликлар яхши буғланади. Пастқам жойлар устида ҳаво циркулляцияси заифлашади ва буғланиш ҳам камаяди.
Ёнбағирларнинг буғланиши уларнинг экспозициясига, яъни ёнбағирларнинг дунё томонларига қараганлигига ва уфқ текислигига нисбатан жойлашишига боғлиқ.
Жанубий ёнбағирлар шимолий ва шарқий ёнбағирларга нисбатан кучлироқ исийди ва шунинг учун жанубий ёнбағирлардаги буғланиш бошқаларга нисбатан жадалроқ ўтади.
Ўсимликларнинг сувни буғланишини транспирация деб аталади. Ўсимликлар илдиз системаси ёрдамида тупроқдан сувни сўриб барггача кўтариб беради ва асосан ўсимлик барги орқали буғланади. Ўсимлик танасидан буғланган сувнинг кўп қисми баргдаги оғизчалар орқали ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Транспирация – бу мураккаб физик-биологик жараён. Транспирация жараёнининг аҳамиятини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
1) сув ва сувда эриган моддаларни ўсимликнинг юқорида жойлашган органларига етказиб беради;
2) фотосинтез жараёнининг тўхтовсиз давом этишини таъминлайди. Транспирация жараёни сабабли барг оғизчалари очиқ бўлиб, унинг тўқимасига СО2 гази ўтишига имкон яратилади.
Физика фанидан маълумки, буғланаётган суюқлик совийди (агар суюқликка ташқаридан энергия узатилмаса), худди шу асосда ўсимлик сувни буғлантириб ўзининг ҳароратини бошқаради. Иссиқ кунларда ўсимлик буғланишини кучайтириб ўзини ортиқча исишдан сақлайди.
Ўсимликнинг 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун сарфлаган сув миқдорига транспирация коэффициенти дейилади.
Баъзи турдаги ўсимликлар 1 г қуруқ модда ҳосил қилиши учун 300 г сув сарфласа, бошқа тур ўсимликларнинг сарфлаган сув миқдори 1000 г га етади. Сувнинг транспирацияда кўп ёки оз сарфланиши ўсимликнинг тури ва яшаш шароитига боғлиқ. Масалан, ғўза паст агротехника шароитида 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун 1000-1200 г сув сарфласа, юқори агротехника тадбирлари ўтказилганда 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун 500-600 г сув сарфлайди.
Умуман мўътадил иқлим маданий ўсимликлари учун транспирация коэффициенти 300 дан 800 гача ўзгаради.
Тўғри қуёш радиацияси ўсимликни иситиб буғланишни жадал оширади. Шамол ҳам буғланиш тезлигини орттиради. Шамол ўсим-ликдан буғ билан бойиган ҳавони олиб кетади ва ўрнини анча қуруқ ҳаво эгаллайди. Бунинг оқибатида буғланиш тезлиги ортади. Тезлиги 3 м/с шамол ўсимликнинг буғланишини 2-3 марта тезлаштиради.
Тупроқдан ва экинлардан бўлган буғланиш мавжуд гидрометеорологик шароитда бўлиши мумкин буғланишдан анча кам. Чўлларда тупроқдаги сувнинг камлигидан буғланиш жуда кучсиз. Берилган жойда мумкин бўлган энг катта буғланиш чегарасини тасаввур қилиш учун буғланувчанлик тушунчаси киритилади.
Маълум жойда мавжуд метерологик шароитларда нам тупроқ ва сув юзаларидан мумкин бўлган энг катта бугланиш имкониятига буғланувчанлик дейилади. Буғланувчанлик ҳам бугланиш сингари мм ларда ифодаланади. Қурғоқчил районларда мавжуд буғланиш ва буғланувчанлик бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин. Масалан, Тошкент шаҳрида йиллик буғланиш йиғиндиси 200 мм га, буғ ланувчанлик 1200 мм га тенг. Демак, Тошкентдаги метеорологик шароитда буғланувчанлик, мавжуд буғланишдан 6 марта катта.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish