Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ҳаво намлигининг ўсимликка таъсири



Download 10,78 Mb.
bet83/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.4. Ҳаво намлигининг ўсимликка таъсири.
Ҳаво намлиги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Ҳаво намлиги бевосита ўсимлик транспирациясига, ҳароратига, чангланиш шароитига, йиғим-терим машиналари ишининг унумдорлигига ва сифатига, шунингдек ҳавонинг намлиги тупроқ юзасининг буғланиш тезлигига ва тупроқнинг қуришига жиддий таъсир кўрсатади. Сув буғининг тўйиниш етишмовчилиги катта бўлганда тупроқнинг буғланиши тезлашиб кетади, агар сув буғининг тўйиниш етишмовчилиги 40 гПа дан ошса, 1 га нам тупроқ юзасидан 1 суткада 80·∙103 кг сув буғланади, бу эса тупроқнинг қуриб қолишига олиб келади.
Ҳаво намлигининг камайиши экинларга зарар етказади. Ҳаво нисбий намлигининг 30% ва ундан камайиб кетганида баргларда тургор йўқолади, агар узоқ вақт ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлса, барглар қурий бошлайди, бу эса ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Тупроқ намлиги етарли бўлмаганида ҳаво нисбий намлигининг 30% дан камайиб кетиши айниқса хавфли.
Тупроқда намлик етишмаслиги ҳамда иссиқ қуруқ шамолларнинг узоқ вақт эсиши натижасида ғалла донларининг тўлишиши ва етилиши жараёнлари эрта тўхтаб, етилмаган донлар қовжираб пучайиб қолади.
Ҳавонинг юқори намлиги экинларнинг гуллаш даврида чангдонларнинг очилишига ва шамол ёрдамида чангланишига тўсқинлик қилади; бундай шароитда ўсимликларнинг ҳашоратлар ёрдамида чангланиши қийинлашади.
Нисбий намлик ошиб кетса, экинларда ҳар хил касалликлар тарқалади. Масалан, картошка ва помидор ўсимликларининг фитофтороз; токнинг мильдю (сохта ун шудринг); кунгабоқарнинг оқ чириши; дон экинларининг турли хил занг касалликларининг тарқалишига сабаб бўлади.
Ток нам етарли бўлганда яхши ривожланиб сифатли ҳосил беради. Ҳавонинг намлиги 70-80% бўлганда токнинг ривожланиши яхши ўтади. Ҳавонинг нисбий намлиги 40% дан паст бўлганда ток ёмон ўсади ва ривожланади, ҳаво нисбий намлиги 85-100% бўлганда ток мильдю касалига чалинади.
Ёз ойларида эсадиган иссиқ қуруқ шамол (гармсел) да ҳаво ва тупроқ намлиги кескин камаяди, натижада токдаги фотосинтез, транспирация каби жараёнлар бузилади, ғужумлар пўсти қуриб, майдалашиб эластиклиги йўқолиб ёрилади.
Ҳавонинг юқори намлиги дон экинларининг пишиш даврида дон ва пояларнинг бир текисда қуримаслигига сабаб бўлади ва ғалла ўриш машиналарининг ишини қийинлаштиради, ҳосилнинг сифатини пасайтиради.
Ҳавонинг намга тўйиниши етишмовчилиги 8-10 гПа бўлганида комбайнлар ишлашига оптимал шароит яратилади, агар тўйиниш етишмовчилиги 3 гПа ва ундан пасайиб кетса, намгарчилик кучлилиги сабабли комбайнлар ишлашига қониқарсиз шароит яратилиб, ўриш ишларини тўхтатилади.
Турли хил қишлоқ хўжалик ишларини ўтказиш, масалан, бегона ўтларга қарши кураш, силос бостириш, омборхоналарни шамоллатиш, ғаллани қуритиш ва бошқа ишлар муддати ҳаво намлиги ва ҳароратига боғлиқ.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish