Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


бу ерда: S - тўғри қуёш радиациясининг қуёш нурларига тик юзадаги энергетик ёритилганлиги. Бу (3.12) формуладан кўринадики, h



Download 10,78 Mb.
bet52/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

бу ерда: S - тўғри қуёш радиациясининг қуёш нурларига тик юзадаги энергетик ёритилганлиги.
Бу (3.12) формуладан кўринадики, ho нинг бирор қийматида оғма сиртнинг қиялиги ортган сари i камаяди, қиялик камайган сари эса i нинг қийматлари ортади.
Актинометрияда дунёнинг ихтиёрий томонига қаратилган ва исталганча оғма сиртга тушадиган тўғри қуёш радиацияси энергетик ёритилганлиги S1 ни қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(3.13)
бу ерда: ho- қуёш баландлиги,  – оғма сиртнинг уфқ билан ҳосил қилган бурчаги, A - қуёш азимути, а – оғма сиртга нормал бўйича ўтказилган тик текислик ва меридиан текислиги орасидаги бурчак.
Мисол тариқасида тўғри радиациянинг жанубга ва шимолга қараган ёнбағирларга тушишини қараймиз.
Бизга S90 = 840 Вт/м2 (h0 = 90) ва S30 = 420 Вт/м2 (ho = 30) берилган бўлсин. Ҳисоблашлар кўрсатадики, шимол томонга қара-ган ва қиялиги 10 бўлган ёнбағир тушки пайтда 286 Вт/м2, жанубга қараган қиялиги 10 ёнбағир эса тушки пайтда 538 Вт/м2 иссиқлик олади, яъни жанубий ёнбағир, шимолий ёнбағирдан қарийб 2 марта кўп иссиқлик олади. Бу ёнбағирлар кундузи ва йил давомида турлича географик кенгликларда ҳар хил иссиқлик миқдорлари оладилар. Жанубга қараган ёнбағирлар кўпроқ исиганлигидан, улардаги тупроқ яхши исиб баҳорда экин экишга шимолий ёнбағирга қараганда 7-10 кун эртароқ етилади. Жанубга қараган оғма жойдаги тупроқ қатламининг ҳарорати бошқа томонларга қараган оғма жойлардаги қатламнинг ҳароратидан юқори бўлади. Шунинг учун турли томонларга қараган ёнбағирларга экинларни экиш вақтининг бошланиши ҳам бир хил бўлмайди. Бундан ташқари иссиқсевар ўсимликларни жанубга қараган оғма жойларга, иссиқликни камроқ талаб қиладиган ўсимликларни шимолга қараган ёнбағирларда парваришлаш керак.
Энди қуёш радиациясининг экинларга тушиши ва уларда ютилишини қарайлик.
Дастлаб тупроқнинг бирлик юзасига (масалан, 1 га майдонга) тушадиган қуёш радиациясини 100% га тенг деб олайлик. Бу майдондаги экиннинг ўсиши ва барглари ривожланган сари тупроқ юзасига тушадиган ФФР улуши камая боради, экинда ютилган ФФР улуши эса ортиб боради. Ўсимлик баргларининг юзаси ортган сари улар ФФР ни кўп ютади. Экинлар вегетациясининг бошида, баргларнинг умумий юзаси 0,5 минг м2/га дан ошмаганида экинлар ўзига тушадиган ФФР нинг 1-2% игина ютади. Барглар юзаларининг энг ривожланган даврида, уларга тушадиган ФФР нинг 70-80% ютилади. Бундан 5-6% игина фотосинтез жараёнига сарфланади. Зич экилган узун пояли экинларда (масалан, шакарқамиш) барглар жуда зич жойлашганидан қуёш радиацияси асосан баргларнинг юқори қатламида ютилади, қолган қисми барглардан ўтиб ўсимлик пастига йўналади. Зич экилмаган экинларда тўғри ва сочилган радиациянинг бир қисми энг пастки қатламдаги баргларгача ҳаттоки тупроқ юзасигача етиб боради.
А.А. Ничипоровичнинг тасдиқлашича экинларнинг юқори ҳосил бериши учун бирор майдондаги экин баргларининг умумий юзаси, шу майдон юзасидан 4-5 марта катта бўлиши (яъни 40-50 минг м2/га) ва баргларнинг бундай катталикдаги умумий юзасини узоқ вақт сақлаб туриши керак. Айниқса (1 гектарга) экин майдонидаги баргларнинг умумий юзаси 40000 м2 бўлса, экин қуёш радиациясини энг кўп ютади. Баргларнинг умумий юзасининг янада ортиши билан эса қуёш радиациясининг ютилиши ўзгармай қолади.
Умуман олганда, экинларнинг геометрик структурасига, баргларнинг ўлчами ва юзасига, уларнинг дунёнинг қайси томонига қараганлигига ва оғмалигига, шунингдек қуёш баландлигига боғлиқ равишда экинлар қуёш радиациясини турлича ютади ва ўтказади.
Қуёшнинг уфқдан баландлиги 35 дан катта бўлган ҳолларда барг пластинкаси тик ҳолатга яқин жойлашганида тўғри радиация экин майдони ичига кўпроқ киради, агар барглар горизонтал ҳолатга яқин жойлашган бўлса, тўғри радиация экин ичига жуда кам миқдорда киради. Экинлар ичига кирган қуёш радиациясининг спектрал таркиби ҳам ўзгаради.
Зич экинларда соя энг кучли бўлган пастки қисмида яшил ва узун тўлқин узунликли инфрақизил нурларнинг улуши кўпаяди. Экинларнинг устки қисмида ва барглар сийрак қатламларда ФФР нинг спектрал таркиби, ўсимлик устидаги каби бўлади.
Ҳозирги вақтда экинларнинг қуёш радиациясидан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун экиннинг фойдали иш коэффициенти (ФИК) тушунчаси қўлланилади.
Экиннинг ФИК деб, фотосинтез жараёнига ва биомасса ҳосил қилиш учун сарфланган ФФР улушининг, ўсимлик қоплами томонидан ютилган ФФР нинг умумий миқдорига нисбатан айтилади.
Экинлар бир-биридан туплар қалинлиги, таркиби, агротехник даражаси билан фарқланади. Шунинг учун уларнинг ФИК ҳам ҳар хил бўлади.
А.А. Ничипорович вегетация даври учун ФИК нинг ўртача қийматлари асосида экинларни қуйидаги гуруҳларга ажратган:
Одатдаги ФИК = 0,51,5%
Яхши ФИК = 1,53,0%
Энг юқори ФИК = 3,05,0%
Назарий жиҳатдан мумкин бўлган ФИК = 5,08,0%
Алоҳида олинган ўсимлик учун ФИК, экиннинг умумий ФИК идан катта бўлади. Чунки, экинда кўпчилик баргларнинг ёритилганлиги етишмайди, баъзи барглар ёшига боғлиқ равишда унчалик фотосинтетик фаол эмас.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш шароитидаги экинлардан юқори ҳосил олиш учун экинларнинг ФИК ини яхши даражагача кўтариш керак. Бунда экинларнинг намлик ва озиқланиш режимлари ҳам энг мақбул шароитда бўлиши зарур.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish