Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ўрта Осиёда ҳозирги замон агрометеорология



Download 10,78 Mb.
bet13/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

1.4.2. Ўрта Осиёда ҳозирги замон агрометеорология
фанининг ташкил топиши ва унинг ривожланишида
Ўзбекистон олимларининг ҳиссаси.
Ҳозирги замон агрометеорологияси XIX аср охирларида метеорология фанининг амалий бўлими ҳисобланиб, кейинчалик фанлараро мустақил фан сифатида қабул қилинди. Унинг дастлабки асосчилари рус олимлари А.И. Воейков ва П.И. Броунов агрометеорологик изланишларнинг тамойилларини ишлаб чиқдилар. Кейинчалик бу изланишлар, тамойиллардан ғарб давлатларининг барчаси ва Америкада фойдаланишди.
Энг аввал агрометеорология дарсликлари ва ўқув қўлланмалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. 1952 йилда В.И. Виткевичнинг «Қишлоқ хўжалиги метеорологияси» китоби чоп этилиб, ундан Гидрометеорология хизмати ташкилотига тегишли ўша вақтдаги Одесса, Ленинград гидрометеорология институтларида ва бир қатор қишлоқ хўжалиги институтларида қўлланма ёки дарслик сифатида фойдаланилди. Бу китоб Ригада латиш тилида, Пекинда хитой тилида нашр қилинди. Кейинчалик қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари учун Ю.И. Чирков томонидан ёзилган «Агрометеорология» дарслиги 1986 йилда чоп этилди. Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг талабалари учун 1989 йилда Р.Ю. Зверева ва Ҳ.А. Арғинбоевлар томонидан ўзбек тилида ёзилган «Агрометеорологиядан амалий машғулотлар» ўқув қўлланмаси ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Агрометеорология фанининг Ўрта Осиёда тараққий этишига асос солган Ўзбекистон олимлари профессорлар Л.Н. Бабушкин, Ф.А. Мўминов, И.Г. Грингоф ва география фанлари доктори А.Қ. Абдуллаев ва бошқалар бу фанга оид бирин-кетин ёзган мақола ва илмий асарларида ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги метеорологиясининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ҳозирги Россия-замонавий қишлоқ хўжалиги метеорологияси фанининг ватани ҳисобланиб, собиқ Иттифоқ олимлари эса ўзларининг мустақил республикаларида қишлоқ хўжалигига об-ҳаво ва иқлимнинг таъсирини ўрганиб, илмий-тадқиқот натижалари билан бу фаннинг ривожланишига ҳисса қўшмоқдалар. Қишлоқ хўжалиги метеорологияси (ҚҲМ) фани қишлоқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида қўлланишини қамраб олган (пахтачилик, ғалла-чилик, ипакчилик, узумчилик, чорвачилик ва ҳ.). Аммо ҚХМ охирги 50 йил ичида кўпроқ ўсимликшунослик ва деҳқончилик соҳаларининг ривожланишига қаратил-ганлиги учун ҚХМ Гидрометеорологик хизмат ва бошқа қишлоқ хўжалик идораларида агрометеорология тушунчасига алмаштирилган. Шу сабабли, МДҲ ҳудудида бу фандан ёзилган ўқув дарсликларида ҳам агрометеорология тушунчаси ишлатилади. Аммо Жаҳон Метеорология Ташкилоти (ЖМТ)да турли комиссиялар ва тузилган эксперт лойиҳаларида бу фанни қишлоқ хўжалиги метеорологияси деб аталади. Сабаби қишлоқ хўжалиги метеорологияси қамрови кенг тушунча бўлиб, ҳақиқатан бу фаннинг моҳияти, мазмуни ва вазифасини тўлиқ акс эттиради. Бу масалада 2002 йили МДҲ ҳудудидаги барча мутахассис агрометеоролог олимлар томонидан тайёрланган «Қишлоқ хўжалиги метеорологиясидан изоҳли луғат»нинг тайёрланиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу фан соҳасига янада аниқлик киритилди. Бу изоҳли луғатни нашрга тайёрлашда МДҲ мутахассислари қаторида бизнинг Ўзбекистонлик олимларимиз А.Қ. Абдуллаев, Ҳ.М. Абдуллаев, О.Л. Бабушкин, В.О. Усмоновларнинг ҳиссаси катта, айниқса профессор И.Г. Грингоф (Россия)нинг бунга бошчилик қилиши ва Санкт–Петербургда чоп этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди ва бу қишлоқ хўжалиги метеорологияси фани жаҳон андозасига мос келиши, талабига жавоб бериши билан алоҳида ажралиб туради.
Ҳозирги замон нуқтаи назаридан агрометеорологиядан тадқиқот ишлар қаралса Ўзбекистонда ХХ асрнинг бошларида бирмунча фенологик кузатишлар ташкил этилган. Лекин ўша даврдаги қишлоқ хўжалик ташкилотларининг тажрибаларида ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини кузатишда ягона услуб бўлмаган. Агрометеорологик кузатишларнинг йиллик қатори асосан қисқа, тез-тез тадқиқот объектлари ўзгариб турган ва умуман олганда қизиқиш хусусиятига эга бўлган. Туркистонда иқлимни тизимли ўрганиш ХIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган.
Бунга исбот сифатида 1993 йили Санкт-Петербургда чоп этилган «Ўрта Осиёда гидрометеорологиянинг ривожланиши баёни» китобини келтирамиз. ХIХ асрнинг ўрталари ва ХХ асрнинг 60-йилларига қадар Ўзбекистонда агрометеорологиянинг ривожланиши Л.Н. Бабушкиннинг «Ўзбекистонда агрометеорология асослари» (2004 й) китобида ёритилган. Бу китоблар асосида гидрометеорология соҳасида хизмат этган олим ва мутахассисларнинг агрометеорологияга оид барча ишларини инкор этмаган ҳолда асосийлари билан таништириб ўтамиз.
1921 йили махсус «Ҳосилга хизмат» ва Туркистон метеорология институти (Туркмет) ташкил этилган, кейинчалик 1925 йилдан бошлаб унинг номи ўзгартирилиб Ўрта Осиё метеорология институти (ЎОМИ) деб аталган. Унинг вазифасига республикада қишлоқ хўжалик экинлари ҳолатини, ривожланишини агрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш, ноқулай иқлимий шароитлардан қишлоқ хўжалигини муҳофаза этиш каби ва Ўрта Осиёда ҳамма гидрометеорология хизматини ташкиллаштириш вазифаси юклатилган. 1920 йилларнинг ўрталарида агрометеорологик хизмат фақат қизиққан қишлоқ хўжалик идораларида юзага келган ва иқлимий шароитларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳолатига таъсирини сифатий баҳолашга оид ахборотлар бериш билан чекланган. У даврда миқдорий кўрсаткичлар бўлмаганлиги сабабли агрометеорологик башоратлар тузилмаган. Бу даврнинг охирларида Л.Н. Бабушкин ва А.А. Скворцовлар ғўза ривожланишининг алоҳида фазалараро давомийлигининг ҳаво ҳароратига боғланиши асосида ўсимликнинг ривожланиш тезлигини агрометеорологик кўрсаткич орқали ифодалаганлар. Л.Н. Бабушкин томонидан ўтган асрнинг 20-йилларида қора совуқларни агроиқлимий тадқиқотлаш ишлари ғўза ва бошқа ўсимликларни етиштиришда татбиқ этилиши ривожланди.
1930 йилдан токи 1941 йилда Улуғ Ватан уруши бошланиш давригача метеорологик станциялар атрофидаги пахтазорларда микроиқлимни ўрганиш ва метеорологик омилларнинг агротехник тадбирларга, ғўза зичлигига, ўсишига, ривожланишига, маҳсулдорлик элементларига таъсири ўрганилди. 1933 йилдан бошлаб ғўзанинг асосий фазаларга кириши, гуллаши ва кўсакларнинг очилишига оид агрометеорологик башоратлар тузиш бошланди. 1936 йили Н.Н. Караульшикованинг «Ғўзанинг ҳосилини башоратлаш услуби»га оид мақоласи чоп этилди.
1950 йилгача бажарилган илмий ишлар натижаси Л.Н. Бабушкиннинг «Метеорологик омиллар ва ўсимликлар» илмий асарида баён қилинган ва уни 1953 йили чоп этилди. Бу ишлар билан баробар ғўза, беда, картошка, қанд лавлаги ва бошқа ўсимликларда микроиқлимнинг шаклланиш қонунияти ва экинзорларнинг иссиқлик баланси каби умумий агрометеорологик ишларга ҳам эътибор қаратилди.
1950 йилларда бошланган яйлов ўсимликлари агрометеорологиясига ва зоометеорологияга оид илмий ишлар минтақамизда ривожлана бошлади.
Ўрта Осиё минтақаси учун Л.Н. Бабушкиннинг агроиқлимшунослик соҳаси бўйича бажарган «Ўрта Осиё пахтачилик зоналарини агроиқлимий районлаштириш» (1960), «Ўрта Осиёнинг агроиқлимий таснифи» (1964) илмий асарларида пахтачиликда ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини ҳудудлар бўйича жойлаштиришда агроиқлимий ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадлари учун амалий тавсиялар ёритилган.
Ўрта Осиё ҳудуди сунъий суғориш минтақасида жойлашган ва 1950 йиллардан бошлаб суғориладиган ерларни ўзлаштириш мақсадида ғўзанинг намлик таъминоти шароитини агрометеорологик баҳолаш ва башоратлаш ишлари ривож топди.
1960 йиллари катта ҳудудларда чўл-яйлов ўсимликлари ҳолатини баҳолашга оид илмий-тадқиқот ишлари бошлаб юборилди.
Автомаршрут ва самолётлар ёрдамида ўсимликларни кузатиш услублари ишлаб чиқилди. 1960-1970 йиллари ғўза ва бошқа ўсимликларнинг ҳаётий жараёнига таъсир этувчи радиацион режим, иссиқлик баланси ва микроиқлимий шароитларни батафсил ўрганиш кенгайди.
Бундай илмий-тадқиқот ишлар якуни И.Г. Грингофнинг «Қизилқумнинг яйлов ўсимликлари ва об-ҳаво» (1967), Ф.А. Мўминовнинг «Иссиқлик баланси ва ғўза ҳосилининг шаклланиши» (1970), В.В. Карнаухованинг «Ғўзанинг маҳсулдорлиги ва агрометеорологик шароитлари» (1973), Ф.А. Мўминов, А.Қ. Абдуллаевларнинг «Ғўза экинининг намлик таъминотини агрометеорологик баҳолаш» (1974) каби илмий асарларида умумлаштирилди ва чоп этилди. Бу ишлар натижасида қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатиш доираси янада кенгайди.
1960 йилларнинг бошларида И. Туропов чигит экилган эгатларни ёруғликка тиниқ полимер плёнкалар билан мульчалашга доир тажрибаларни ўтказди. Бу тажрибаларда назоратдаги, яъни плёнкасиз ерларда экилган чигитлардан униб чиққан ғўзага нисбатан, плёнка остида етиштирилган ғўзада ривожланиш, ўсиш ва кўсакларнинг очилиши тезроқ бўлганлигини аниқлади. И.Туропов пахта майдонининг иссиқлик баланси ва микроиқлимини текшириб, олинган маълумотларни ўзаро таққослаб Ўзбекистон иқлими шароитида полимер плёнкаларни мульча сифатида қўллаш мумкинлигини исботлаб берди.
Ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб ишлаб чиқариш талабига мувофиқ Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон бўйича туман (район), вилоят ва республика пахта ҳосилини узоқ муддатли башоратлаш усуллари яратилди. Бунда биринчи марта миқдорий агрометеорологик кўрсаткичлар ягона услуб асосида Ф.А. Мўминов, В.В. Карнаухова, А.Қ. Абдуллаевлар (1971) томонидан ишлаб чиқилди. Кейинчалик пахта толаси сифатига метеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш услуби А.Қ. Абдуллаев, Ф.А. Мўминов, О.N. Рейзвих ва бошқа ҳаммуаллифлар томонидан яратилди. 1970-1985 йиллар орасида Ўзбекистон Республикасининг алоҳида вилоятлари бўйича агроиқлимий ресурсларга оид маълумотномаларнинг чоп этилиши, ўша даврда қишлоқ хўжалигини илмий асосда янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларига назар ташласак, бу даврда қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизматни такомиллаштиришнинг янги услубларини яратиш бўйича агрометеорологик ва агроиқлимий илмий-тадқиқот ишларни бажариш янада ривожланганлигига гувоҳ бўламиз.
А.Қ. Абдуллаев ишлаб чиқариш (ташкилий ва агротехник тадбир)-агрометеорологик омиллар мажмуасини ҳисобга олган ҳолда агрометеорологиянинг янги йўналишига асос солди ва пахтачиликка агрометеорологик хизмат таъминот доирасини кенгайтирди, натижалари эса «Ўзбекистонда ғўзанинг ҳолатини агрометеорологик баҳолаш ва ҳосилдорлигини башоратлаш» (1997) илмий асарида ёритилди.
О.Л. Бабушкин, Т.М. Мухторов Т.Е. Сумочкиналар томонидан қоракўл қўйларни чўл ва ярим чўл яйловларда ўтлатиш шароитига, ем-хашак заҳирасига, қўйларни қўзилатиш ва жунини олиш даврида метеорологик омилларнинг таъсирини ўрганиш ва баҳолаш услубларини яратиш каби турли илмий ишлар бажарилди.
Ф.А. Мўминов, Ҳ.М. Абдуллаевлар «Ўзбекистон Республикасининг агроиқлимий ресурслари» (1997) ва Ҳ.М. Абдуллаев, Г.Х. Холбаевларнинг «Ўзбекистонда шоли маҳсулдорлиги ва агрометеорологик шароитлар» (2001) илмий асарларида қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун агроиқлимий ресурслар баҳоланди ва шолига таъсир этувчи агрометеорологик омиллар текширилди. С.Р. Группер лалмикор ерларда буғдой ҳосилини шаклланишида агрометеорологик шароитларни текшириш натижасида уларнинг ҳолатини баҳолаш усулини яратди. Бундан ташқари, бу даврда Ю.М. Денисов, В.О. Усмонов ва бошқалар томонидан ғўза ўсимлигининг вегетация даврида ҳосили шаклланишининг математик модели ишлаб чиқилди, А.Қ. Абдуллаев, А.А. Абзаловлар эса ғўза ўсимлигидаги физиологик-биохимик жараёнларга метеорологик омилларнинг таъсирини текширдилар, муҳим натижалари эса мақолалар сифатида чоп этилди.
Ўзгидромет тармоғидаги Гидрометеорология илмий-текшириш институти (ГМИТИ), Ифлосланиш мониторинги бошқармаси (ИМБ) олимлари ва бошқалар томонидан мумкин бўлган иқлим ўзгаришларининг қишлоқ хўжалик экинларига, табиий ресурсларга ва халқ хўжалигининг бошқа турли тармоқларига таъсир этишини турли сценарийлар асосида ўргандилар ва бирмунча илмий-тадқиқот ишларини бажардилар. Натижалари В.Е. Чубнинг «Иқлим ўзгариши ва унинг Ўзбекистон Республикаси табиий-ресурс потенциалига таъсири» (2000) асарида умумлаштирилган.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish