68
III. Хулоса ва тавсиялар
Битирув малакавий ишимизни илмий ва амалий жиҳатдан ўрганилган
даражасига кўра қуйидаги хулосага келдик.
1. Тадқиқотимиз натижасига кўра 5-6 ёшли болаларнинг мактабга етуклиги
юқори натижа бермаганлиги , мактабга
етуклик фоизини ошириш учун
масъул шахслар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш долзарб муаммолардан бири
ҳисобланади.
2 Болаларнинг мактабга етуклиги деганда унинг жисмоний, шахсий (рухий),
аклий, махсус тайёргарликги инобатга олинади.
3. Мактабгача таълим муассасаларимизда хорижий тилларга, компьютерга
ўргатиш, жисмоний ва мусиқа тарбиясини чуқур ўрганиш самарали натижа
беради.
4.
Боланинг мактабга етуклигини ўз вақтида аниқлаш ҳамда
ривожлантирувчи коррекцион ишлар олиб бориш лозим.
5. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг мактаб таълимига
жисмоний томондан тайёргарлигини аниклашни тўғри ташкил этиш.
6. Оилада болани мактаб таълимига психологик тайёрлаш асосий
масалалардан бири ҳисобланади. Ота-оналар вояга етаётган фарзандларининг
жисмоний
баркамоллигига ута маъсулият билан карашлари лозим. Масалан:
эрталабки бадан тарбия машкларини болалар билан биргаликда бажариш,
тўғри ва витаминлаштирилган овкат бериш,
дам олишни, уйкуни тўғри
ташкил этиш вактида шифокор назоратидан ўтказишлари зарур.
7. Бола 5-6 ёшдан болаларни мактаб таълимига тайёрлаш учун аклий
ривожлантириш етарли булишини таъминлаш тарбиячидан катта
масъулиятни талаб этади. Мактабгача таълим ёшида билим тез суръатда
ривожланиб боради, бойиб боради.
Нутк шаклланади, билиш жараёнлари
такомиллашади, бола энг оддий аклий фаолият усулларини эгаллаб боради.
Болаларда аклий фаолиятни дастлаб муомала оркали, сунг машғулотлар,
билиш бериш оркали амалга оширилади.
69
8. Амалиётчи психологлар боланинг
мактабга етуклигини ташхислаб ,
натижалар асосида тегишли чораларни тарбиячи билан ҳамкорликда ташкил
этиши зарур.
Тавсиялар
Битирув малакавий ишимиз хулосасига кўра қуйидаги
тавсияларни ишлаб
чиқдик.
- Бола учун масъул бўлган ҳар бир шахс мактаб таълимига етуклик
тушунчасининг моҳиятини тўлиқ билиши зарур.
- Болаларни мактабга тайёрлашда саломатлиги ва жисмоний
ривожланганлигининг ахамияти муҳимлигини англаш.
- Болаларни мактабга тайёрлашда тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда
ишлаш
- Боланинг мактабга етуклигини ташхислаш усулларини ҳар бир амалиётчи
психологлар билиши зарур.
- Болаларнинг мактабга етуклигида аклий тайёргарликнинг муҳимлиги,
бунда машғулотни тўғри ташкиллаштириш, тизимли ва самарали олиб бориш
жоиз.
- Амалиётчи психологлар боланинг мактабга етуклигини ташхислаб ,
натижалар асосида тегишли коррекцион дастурлар ишлаб чиқиши лозим.
- Барча МТМ амалиётчи психологларини болаларнинг мактабга етуклигини
аниқловчи услубий қўлланмалар билан таъминлаш.
- Барча МТМларни амалиётчи психологлар билан таъминлаш учун
амалиётчи психологлар курсини очиш.