Тил ва нутк маркази мен ва менинг



Download 19,91 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,91 Kb.
#144444
Bog'liq
Тил ва нутк маркази МЕН ВА МЕНИНГ


Тил ва нутк маркази МЕН ВА МЕНИНГ
ТАНАМ

Машғулотнинг мақсадлари:


таълимий: инсон саломатлиги энг олий қадрият.


Болаларга организмини таништириш орқали уларга ўз
саломатлигига эътиборли бўлиш, тана аъзоларининг қандай
вазифа бажаришини тушунтириш;

ривожлантирувчи: болаларни ўз тана аъзолари ҳақида


қайғуришга ўргатиш;

тарбиявий: тарбияланувчиларга тана аъзоларини эҳтиёт


қилиш ва уларни тоза сақлаш, гигиена қоидалари ҳақида
маълумот бериш.

Керакли жиҳозлар: юз ифодаланган сурат.


Тарбиячи: - Ассалому алайкум, болажонлар, бугун биз


тана аъзолари ҳақида гаплашамиз. Биласизларми, ҳар бир
аъзо бир-бири билан боглиқ. Энди ёнимга бир қиз ва бир
ўгил бола келинг. Қани, бир-бирингизга қаранг ва
фарқингизни айтинг.

1- бола: - Мен угил боламан, сочларим калта, кора


рангда, кошларим калин, буйим баланд.
2- бола: - Мен киз боламан, сочларим узун,

кузларим катта-катта.


Тарбиячи: - Энди столда утирган болалар хам туриб


бир-биридаги фаркни айтиб берсинлар. (Болалар Узларидаги
фаркни бир-бирларига айтадилар).

Тарбиячи: - Табиатан буйимиз ҳар хил, соч ва


кузларимиз ранги турлича булгани билан хаммамизнинг
тана аъзоларимиз бир хил, шундайми?

Бола: - Шундай.


Тарбиячи: - Хозир мен сизларга тана аъзоларининг номини


айтаман, сизлар эса мен айтган аъзоларни

кўрсатасизлар. Қўл, оёқ, кўз, бурун, кулоқ, лаб, қош, тиш,


киприк, соч.

(Болалар тарбиячи айтган аъзоларни кўрсатадилар, ким


тез ҳаракат қилса, ўша бола рагбатлантирилади).

Тарбиячи: - Баракалла, болажонлар, сиз ўз


аъзоларингиз яхши биларкансизлар. Энди мана бу суратга
яхшилаб қаранглар-чи, рассом акангиз шошилиб нимани
унутиб қолдирди экан7

(Суратда юз чизилган, унда лаб, қулоқ бурун, қош


қолдириб кетилган. Болалар қайси аъзо қолдириб
кетилганини айтиб, унутилган аъзоларни чизадилар).

Тарбиячи: - Энди сизлар билан жисмоний дақиқа


ўтказамиз.

Тарбиячи - Қани, бўйнимизни ўрдакка ўхшаб чўзамиз,


қўллар орқада. Оғзимизни худди баликдек очамиз, ёпамиз.
Қўл-оёқларимизни қуёнга ўхшатиб сакраймиз.

Тарбиячи: - Мана, мушакларимизни чиниқтириб олдик.


Энди жойимизга ўтириб машғулотни давом этгирамиз. Мен
ҳозир сизларга топишмоқ айтаман, ким биринчи бўлиб
жавоб бераркан7 Икки онада бештадан бола, у нима7

1- бола: - Икки кул ва бармоклар.


Тарбиячи: - Баракалла, қани, энди айтинглар-чи, қўллар


бизга нима учун керак7

2- бола: - Қўллар ёрдамида овқат еймиз, ўйинчоқ


ўйнаймиз, расм чизамиз.

Тарбиячи: - Кўз энг қимматли бойлигимиздир. У билан


атрофнинг гўзаллигини кўрамиз. Айтинглар-чи,
кўзларимизнинг энг содиқ дўстлари нима7

Болалар: - Киприклар, қошлар.


Тарбиячи: - Тўғри, қош ва киприклар кўзимизга чанг


киришидан ҳимоя қилади. Аммо кўзни кир қўллар билан
ушлаб бўлмайди.

Тарбиячи: - Битта ўзига 32 қоровул, қани, гап нима ҳақида


кетяпти, ким айтади)

3- бола: - Опажон, оғзимиздаги тилга 32 тиш


қоровул, тўғри топдимми)
Тарбиячи: - Зийрак экансан, саволга бир зумда жавоб
топдинг. Биласизларми, тиш бизга овқатларни чайнашимиз
учун, тил эса таомларнинг таъмини билишимиз учун керак
бўлади. Фақат уларни ҳар куни чайқаб, тишларимиз
озодалигига эътиборли бўлишимиз керак.

Бола: - Боғча опа, мен тишларимни ҳар куни икки марта


тозалайман.

Тарбиячи: - Сен жуда тўғри қиларкансан, ҳаммангиз ҳам


ундан ўрнак олинглар. Болажонлар, бугун қайси аъзо ҳақида
гаплашмадик?

Бола: - Бурун колиб кетди.


Тарбиячи: - Жуда тугри. Бурун бизга нафас олишимиз


учун хизмат қилади. Бурун орқали нафас олганимизда
организмга ҳаво тозаланиб киради. Бу эса соғлиғимиз учун
фойда. Яна ойижонимиз пиширган ширин таомлар, иссиққина
нон, турли гуллар ҳидини ҳам бурун ёрдамида сезамиз. Биз
яна бир муҳим аъзо - қулоқ ҳақида ҳам гаплашамиз.

Тарбиячи: - Нима деб ўйлайсиз, қулоқ бизга нима учун


kepak?

Бола: - Бир-биримизни эшитиш учун


Тарбиячи: - Жуда тугри. Кулокни хам вактида тозалаш


керак. Машғулотимизни тана аъзолари ҳақидаги эртак билан
якунлаймиз.

Бир куни тана аъзолари бир-бири билан уришиб колибди.


Оёқлар нимага биз бутун жисмни кўтаришимиз керак, қани
энди бизсиз ўзларини ўзлари кўтариб юришсин, дейишибди.
Қўллар ҳам нимага биз бутун танага хизмат қиларканмиз, деб
исён қилишибди.

Тил ҳам нега мен улар учун таомнинг мазалими ёки


йўқлигини аниқлаб беришим керак экан, дебди. Кўз
эса нимага мен уларни хавфдан огоҳ қилишим керак,
деб бош кўтарибди. Афсуски, бу ишдан тана хурсанд
бўлмабди. Ҳаракатсизликдан организм касаллана
бошлабди. Ана шунда қўл, оёқ ва кўзлар хато
қилишганини англашибди. Кўрдингизми,
болажонлар, аҳилликда гап кўп. Агар бир- биримиз
билан иноқ, дўст бўлсак барча ишларимиз аъло

бўлади.
Болалар: - Хўп (бир овозда).


Тарбиячи: = Ундай бўлса, бугунги

машгулотимизни якунлаймиз. Сиз ўз тана


аъзоларингиз вазифалари ҳақида маълумотга эга
бўлдингиз. Уларни асраб-авайланг.

Bosh
Bo'lsa ham necha yoshda


Aql bo'ladi boshda
Aql kirmasa boshga
Bosh uriladi toshga,

Egallar muhim o'rin:


Axir hid sezar burun.
Qachon aksa urgan chog"
Darrov deymiz: Bo'ling sog'!

Og'iz

Og'iz, og'iz! Ko'p yema!
оg'iz, og'iz! Ko'p dema!
So'zing ishga bo'lsin mos,
Og'iz, og'iz! Gapir rost!
Barmoqlar

Ikki qo'lda do'st-o'rtoq,


Beshta, beshtadan barmoq.
Goh qo'lqopga qamalar,
Goh o'ngacha sanalar.

Ko'z

Ko'z ko'radi olamni:
Yaxshi-yomon odamni.
Uy, daraxt va tog'larni,
Osmon, dala, bog'larni.

Quloqqa kirar so'zlar,


So'zlar egasin izlar,
Boshqa quloqdan biroq
So'z chiqmasa yaxshiroq.
Download 19,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish