# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

TASVIRIY SAN’AT VA MUSIQA 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
200 
асосида ёрқин ифодалангандир. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мақом” хусусидаги 
фармони бунинг яққол мисолидир. 
Муаллиф Шашмақомнинг илк мактаби сифатида “Авесто” гоҳлари билан боғлашга ҳаракат 
қилган. “Авесто” шеърий тўлқинларидаги “гоҳлар” балки мажозий маънода Шашмақомдаги “Дугоҳ”, 
“Сегоҳ”, “Чоргоҳ” ва “Панжгоҳ”лар билан боғланганмикин деган - тахминий фикрни илгари суради. 
Албатта, бу илмий асосда исбот талаб қиладиган фикрлардир. 
Шунингдек, Шашмақомнинг туркумлар тарзида яратилганлигига илк манбаалардан бири 
сифатида Шоҳ Парвез саройида кўп йиллар мусиқа бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган буюк чолғучи, 
хонанда ва шоир Борбад яратган асарлари асос бўлганлиги ҳам тахмин қилинади. Маворауннаҳрдан 
чиққан, нафақат, Маворауннаҳр, балки хуросонликларнинг ҳам мусиқасини мукаммал ўрганган 
Борбад кейинчалик Эрон мусиқасининг ҳам ижрочиларидан бўлиб, бутун дунёга шуҳрат-донғи 
кетган сермаҳсул ижодкор бўлган. Унинг асарлари халқ байрамлари ва сайилларида “Наврўз” 
тантаналарида доимо янграб келган. Уни йилнинг ҳар бир кунига атаб ёзган “Зеб” қўшиқлари 
мусиқачилар орасида кенг тарқалиб, машҳур бўлган. Ҳатто аскарлар ҳам Борбад қўшиқларини 
куйлаб жангга кирганлари тарихдан бизларга маълумдир. 
Унинг бир неча қисмлик қўшиқларини ўзида мужассамлаштирган туркум асарлари айнан шу 
Шашмақом шаклида яратилган. Бу қисмларнинг айримлари Эронда, айримлари Хуросонда ва 
айримлари эса Маворауннаҳрда ҳам севиб куйланган. Улардан айримлари ҳозирги кунгача сақланиб 
қолган. 
Маълумки, халқ томонидан яратилган қўшиқларига нисбатан мақом асарлари ўзининг мумтоз 
шеърият асосида яратилганлиги билан фарқ қилади. Оддий меҳнаткаш халқнинг бундай асарларни 
яратишга имкониятлари бўлмаган, яъни бунинг учун катта истеъдод ва имконият бўлишидан 
ташқари, алоҳида шароит ҳам талаб қилинган. Бундай шароит эса фақат шу даврдаги шоҳларнинг 
саройларида юзага келтирилган. Хусусан, Бухоро тахтига ўтирган Манғитлар сулоласининг кейинги 
авлодларидан бўлмиш Амир Сайид Олимхонлар даврида Шашмақом усталарининг нуфузи анчагина 
юксак бўлган. Шу даврдаги шоир, бастакор, созанда ва хонандаларнинг ҳурматга сазовор эканлигига
уларни рикобийлар, яъни шоҳга яқин тегишли кишилар деб аташган. 
Муаллиф рикобийлар ва уларга яратилган шароитлар ҳақида ҳамда уларнинг шашмақомнинг 
яратилишидаги муҳим ўрни ҳақида батафсил фикрлар билдиради ва бугунги кунда ўта зарур бўлган 
анчагина маълумотларни тақдим этади. 
Моҳир созанда, устоз-мураббий ва мусиқашунос олим Ф.Тўраев ўз китобида ўтган давр 
тарихчилари ва мусиқашуносларининг ёзиб қолдирган мусиқий рисолалари, Шашмақом баёзлари 
ҳамда замондошлар хотираси, шунингдек бошқа бир қатор ишонарли манбаалар асосида Бухоро 
Шашмақомининг тарихий пайдо бўлиши, унинг шаклланиши ва тараққиёт йўлларини асосли 
равишда ёритиб беришга эришган. 
Мазкур рисоланинг иккинчи қисми “Шашмақом усталари” деб номланади ва унда Нажмиддин 
Кавкабий Бухорий, Дарвешали Чангий, Ота Жалол Носиров, Ота Ғиёс Абдуғаниев, Абдурауф
Фитрат, Домла Ҳалим Ибодов, Маъруфжон Тошпўлатов, Юнус Ражабий ва бошқа устозларни 
Шашмақомнинг тартиб бир ҳолатга келтирилишида қилган саъй-ҳаракатлари ҳақида кўплаб янги 
материалларни тўплаб, мусиқашунос олимлар ва ёш толиби илмларга тақдим этади. Булардан 
ташқари устоз Ф.Тўраев ўзининг рисоласида “Ғиждувонлик мақомхон устозлар”, “Юнус Ражабий ва 
Бухоро Шашмақоми”, “Навоий шеърияти ва Шашмақом”, “Шашмақомда Наврўз мадҳи”, 
“Шашмақом сабоғида устоз ва шоргирдлик анъанаси” каби бир қатор долзарб масалаларга алоҳида 
тўхталиб, тарихий исботу-далиллар асосида ўзларининг фикрларини баён этганлар. 
Шунингдек, муаллиф мазкур китобида Шашмақомнинг такомиллашуви ва уни асраб-
авайлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир қатор мақомдон ва мақомхон устозлар ҳақида, 
яъни бугунги кунда барча санъат аҳли ва мусиқа санъати мухлислари учун ғоятда муҳим 
ҳисобланган таҳлилий маълумотларни ҳам берган. 
Умуман Ф.Тўраевнинг “Бухоро Шашмақоми тарихидан” номли китобида Шашмақом тарихига 
оид янги маълумотларни, янги тамойилларни англаш мумкин ва бу бизнинг Бухоро Шашмақоми 
ҳақидаги билим ва тасаввуримизни янада кенгайтиришига муносиб хизмат қилиши шубҳасиздир. 
Бухоро Шашмақомининг нотага олинишида жонбозлик кўрсатган бир қатор мақомдонлар ва 
мусиқашунослар ҳақида ҳам муаллиф батафсил тўхталиб ўтади. Хусусан, Шашмақомни нотага 
олинишида бухоролик аллома Абдурауф Фитратнинг ўз уйида яратиб берган шароитлари, шашмақом 
билимдонлари бўлмиш Ота Жалол Носирзода ва Ота Ғиёс Абдуғаниларнинг ижролари асосида 
машҳур мусиқашунос олим Виктор Успенскийнинг Шашмақом нота ёзувини амалга ошириб, 1924 
йилда Москва шаҳрида чоп эттиргани ҳақида асосли фактлар келтирган (мазкур чоп этилган нота 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish