# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
196 
координаталарини аниқлаш, Ўзбекистоннинг чекка нуқталари, энг баланд ва энг паст жойларининг 
координаталарини аниқлаш каби мисоллар билан мавзуларни мустаҳкамлашда фойдаланилади [2]. 
Харита масштаби билан ишлаганда ўқувчилар географик борлиқнинг кичрайтирилган ёки 
катталаштирган даражалари билан танишиши, бунинг учун аввал йирик, ўрта ва майда масштаблар 
ҳақида тушунчаларга эга бўлиши талаб қилинади. Шундан сўнг ҳар xил географик борлиқни, масалан 
Каспий денгизининг кенглиги ва узунлигини аниқлашлари мумкин. Бундан ташқари даража тўридан 
фойдаланиб ҳам масофани ўлчашни ўқувчилар ўрганиши шарт. Бунинг учун 1
о 
меридиан ёйнинг 
узунлигини билиш кифоя. Меридиан бўйича 1
о
ёйнинг ўртача узунлиги 111 км. Агар икки нуқта 
орасидаги масофа 10
о
бўлса, у қуйидагича ифодаланади: 10x111=1110км. 
Умуман, картографик материаллар билан ишлаш уларни ўқиш ва тегишли xулосалар 
чиқаришдан иборат. Агар ўқувчилар юқоридаги билим, кўникма ва малакаларни эгалласа ушбу 
маъсулиятли вазифаларни ўзлари мустақил равишда амалга оширади. Бунда ўқувчилар карта ва 
атласларни ўрганиш орқали бирор материк ёки бирор табиий географик ўлкага географик диктант 
ёзишлари мумкин [3]. Масалан, географик объектнинг ўрни, табиий шароити, релъефи, геологик 
тузилиши, фойдали қазилмалари, иқлими, тупроқ ва ўсимликлар қоплами, ҳайвонот дунёси ва 
ўлкамиз тўғрисидаги маълумотларни ўзлаштира олади. 
Ўқувчилар қуйи синфларда олган табиий географик ва картографик билимларга таянган ҳолда 
юқори синфларда қўлланиладиган картографик материаллардан фойдаланади. Картографик 
материаллардан 8-синф “Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий географияси” курсида мамлакатимизнинг 
иқтисодий ва сиёсий географик ўрни ҳамда маъмурий бирликлари, чегарадош ҳудудлари, саноат 
марказлари ва йирик шаҳарлар ҳамда xалқ xўжалиги тармоқларининг минтақалар бўйича тарқалиш 
xусусиятлари каби маълумотларни ўрганишади. Буларни ўрганиш орқали ўқувчилар табиий 
географик, иқтисодий географик шартли белгилар (транспорт йўллари, аэропортлар, саноат 
тармоқлари, диаграммалар ва ҳ.к) билан ҳам танишиб борадилар.
9-синф “Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси” курсида фойдаланиладиган картографик 
материалларда ҳам иқтисодий-ижтимоий воқеа ва ҳодисалар тасвирланади. Натижада, ўқувчилар 
қуйи синфларда олган картографик билим, кўникма ва малакаларини ушбу курсда янада 
чуқурлаштиради ва ривожлантиради. Масалан, бунда картографик материаллар кўпроқ жаҳон сиёсий 
харитасини ўрганишда давлатларнинг жойлашиши ва майдонини аниклашда, денгиз ва қуруқликдаги 
йўлларнинг йўналиши ва узунлигини аниқлашда, йирик иқтисодий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган 
географик объектларни аниқлашда ишлатилади [4]. 
Харита – география дарсларида билим олишнинг асосий манбаидир. Шундай экан ҳар бир 
ўқувчи харитани ўқий олиши лозим. Агар ўқувчи харитага қараб ўрганилмаган денгиз ёки дарё 
ҳақида гапира олса, тоғларнинг баландлиги ва йўналишини аниқлай олса, маълум бир жойнинг ер 
юзасини ёки иқлимини таърифлай олса, бундай ўқувчини харитани билади, дейиш мумкин [5]. 
Харитадан тўғри фойдалана олишни ўрганиш учун география ўқитувчиси ўқувчиларни ҳар қайси 
янги харита билан қуйидагича таништириб бориши лозим:
- хаританинг тури, ундан қандай мақсадда фойдаланиш ва унинг шартли белгиларини 
тушунтириши;
- ўқувчилар эътиборини харита масштабига жалб этиши;
- харитадаги жойни кўз билан чамалаб ўлчай олишлари учун “ўлчов” сифатида хизмат 
қиладиган “мўлжал”ларни кўрсатиб ўтиши (масалан, Каспий денгизи бўйи 1200 км. Майдони 376 
минг км.кв.);
- харита проекциясининг хусусиятини кўрсатиб ўтиши лозим.
Бундан ташқари, ўқитувчи ўқувчилар эътиборини градус тўрининг ҳолати, меридиан ва 
параллелларининг қандай ўтказилганлигига, кенглик ва узунликни белгиланган ўрнига, экватор, бош 
меридиан, қутбий ва тропик доираларга жалб қилиши лозим.
География ўқитувчисининг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларга харитани тушуниш ва 
ўқий олишни ўргатишдир. Харитани билишнинг маъноси шуки, ўқувчилар ундаги шартли белгиларга 
тушунишлари ва шу шартли белгилар орқали кўрсатилган предмет ва ҳодисаларнинг образларини кўз 
олдиларига келтира олишлари, харитага қараганларида улар онгида дарёлар, тоғ тизмалари ва 
музликларнинг манзаралари ҳосил бўлиши керак. Харитани билиш учун жойда ориентирлаш, 
горизонт томонлари йўналишларини қоғозда тасвирлаш, масштаб билан ишлаш, жой режасини ўқиш 
ва чизишни билиш керак. Ундан кейин эса ўқувчилар глобус ва хариталарда географик кенглик ва 
узунликларни аниқлаш, турли мазмундаги (табиий, иқлим, тупроқ, ўсимлик, аҳоли ва бошқа) 
хариталарни ўқишни, хаританинг асосий афзал ва камчилик томонларини аниқлашни билиши лозим. 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish