# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
197 
Шу билан бирга, ўқувчилар харитани шарҳлашга ҳамда ўзаро алоқа ва муносабатларни очиб беришга 
ҳамда харитада бевосита кўрсатилмаган нарсаларни ҳам айтиб бера олишга ўрганадилар.
Харитани ўқиш кўникмаси географиянинг барча курслари давомида географик материалларни 
ўрганиш билан бирга шаклланади. Харитани махсус машқлар ёрдамида ҳам, географик материални 
ўрганиш жараёнида ҳам ўқишга ўргатиб борилади. Харитани ўқишдан аввал харитани тушуниш 
керак. Харитани тушуниш учун эса хаританинг шартли белгиларни билиш зарур. Аммо ўқувчига 
харита шартли белгилар ўргатилсаю, харитани ўқишга оид машқлар ўтказилмаса, у самарали натижа 
бермайди. Ўқувчилар жойдаги предметларни тахминан тасаввур қила олишлари керак. Агар 
ўқувчилар кўз билан чамалай олса ва уни тушуниб етган бўлсаларгина топографик хаританинг 
шартли белгиларини, қолаверса, бошқа географик хариталарни яхши тасаввур қила оладилар.
Харитани ўқий олиш соддадан мураккабга томон олиб борилади. 6-синф ўқувчилари оддий 
саволларга жавоб беришлари мумкин. Масалан, Евросиёда рельефнинг қандай шакллари учрайди, 
деган саволга, ўқувчилар харитага қараб, Евросиёдаги муҳим тоғ ва текисликларни кўрсатиб бериш 
билан кифояланадилар. Бундай иш 7-синфда анча мураккаблаша боради. Харитани ўқиш 
мураккаблашган сайин ўқувчиларнинг билими ҳам чуқурлашиб боради. Масалан, Ўрта Осиё ер 
юзасини қандай тасвирлаш мумкин? Ўзбекистоннинг шарқида рельефнинг қандай шаклини кўриш 
мумкин? Помирдан шимол ва шарқда қандай тоғ тизмалари жойлашган? Помирдан шарқда у билан 
деярли бир кенгликда қандай тоғ жойлашган, унинг номи нима? Тяньшан тоғлари қайси йўналишда 
жойлашган ва унинг узунлигини аниқланг ва ҳ.к.
Ўқувчилар кейинчалик харитада берилмаган айрим маълумотларни ҳам билиб олишга 
интиладилар. Харитани ўқиш асосида тегишли хулоса ва якунлар чиқара олишлари учун ўқувчиларга 
бериладиган саволлар назарий билимларга асосланувчи, ҳодиса сабабларини аниқловчи саволлар 
бўлиши керак. Масалан: Ҳимолай тоғларининг жанубида ёғин нима учун жуда кўп-у, шимолида кам? 
Қорақум билан Қизилқумнинг чўл бўлишига сабаб нима? Ўқувчиларнииг харитадан оладиган 
билимлари маълум бир тартиб, режа асосида (масалан, жойнинг географик ўрни қуйидаги тартибда: 
жойнинг номи, у жойлашган материк, унинг географик кенглиги ва узунлиги, денгиз ва қуруқликдаги 
чегаралари, географик ўрнининг қулай ва ноқулайлиги) бўлиши керак.
Харитани ўқиш кўникмаларини такомиллаштиришда харита бўйлаб “саёҳат”нинг аҳамияти 
катта. Харитада қилинадиган “саёҳат” билан ўқувчилар харитани жонлантирадилар, харитадаги 
объектларни ўзлари ўша жойларда бўлгандек ҳикоя қилиб берадилар. Евросиё мавзусига оид бир 
неча “саёҳат” маршрутларини кўриб чиқайлик.
1-маршрут. Лондондан Евросиёнинг жанубий қирғоқлари бўйлаб кемада Токиогача саёҳат.
2-маршрут. Париж – Тошкент – Пекин (автомашинада) – Калькутта (поездда) – Жакарта 
(кемада) саёҳати. 
Бу саёҳатларда ўқувчилар Евросиёнинг турли мазмундаги хариталари ва расмлардан 
фойдаланадилар. Биринчи маршрутда ўқувчилар кандай океан, денгиз, бўғоз орқали, қайси яриморол 
ва ороллар ёнидан ўтганликлари ҳақида денгизларнинг музлаш ёки музламаслик сабаблари ҳақида 
сўзлаб берадилар. Иккинчи маршрутларда йўлда учраган ҳар бир жойнинг ер юзаси, текислик ва 
тоғлар, денгизлар, иқлимнинг ўзига хос хусусияти, дарё ва уларнинг хусусияти, ўсимлиги ва 
ҳайвонот олами, аҳолиси ҳақида, шунингдек, саёҳат учун қулай вақт ва йўлда учрайдиган 
қийинчиликлар ҳақида гапириб берадилар. “Саёҳат” вақтида ҳар бир жойнинг табиий шароитини ўз 
ўлкасининг табиий шароити билан таққослаб борадилар. Харита бўйлаб қилинган саёҳат ўрганилган 
материални мустаҳкамлаш ва такрорлаш мақсадида ташкил этилиши мумкин. 
Ўқувчилар онгида географик тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилишда таққослаш усули катта 
аҳамият касб этади. Турли мазмундаги хариталарни таққослаш билан ўқувчилар бирон жойнинг 
географик хусусиятини аниқлайдилар, табиатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тегишли хулосалар 
чиқарадилар ва бир-бирига боғлиқ бўлган оддий географик қонуниятларни аниқлайдилар. 
Хариталарнинг бир-бирига солиштириш усули ўқувчиларнинг хариталарни қунт билан ўқишларига, 
улардан кўпрок маълумот олишларига ёрдам беради. 
Хулоса.
Харита география ўрганадиган барча предмет ва ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилади, 
хариталар географик маълумотларни тез, аниқ ва лўнда қилиб ҳикоя қилишда география 
дарсликларига тенглаштирилади. География соҳасида олиб бориладиган ҳар қандай тадқиқотлар ҳам 
хариталар билан боғлиқ равишда бажарилади. Турли мазмундаги хариталарни ёки бир харитада икки 
жойни таққослаш муайян бир тартиб билан олиб борилсагина ўқув жараёни самардорлигига ижобий 
таъсир кўрсатади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, география дарсларини тўғри ташкил этишда, 
географик хариталардан самарали фойдаланиш география фани ўқитувчисининг шаxсий 
имкониятлари, касбий маҳорати ҳамда ижодкорлик лаёқати даражасига ҳам боғлиқ. География 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish