Асосий қисм.
Умумтаълим мактабларининг география дарсларда хариталардан самарали ва
муваффақиятли фойдаланиш учун ҳар бир синфлари учун алоҳида картографик теxнологиялардан
фойдаланиш методикаси тўғри амалга оширилиши лозим. Узлуксиз таълимнинг дастлабки
босқичларида, яъни умумтаълим мактабларининг 5-синф “Табиий география бошланғич курси”да
содда картографик тушунчалар билан таништириш ва улар тўғрисида ўқувчиларда тасаввурлар ҳосил
қилиш зарур. Бунда, харита, миқиёс (масштаб), шартли белгилар, географик координаталар ҳақида
тушунчалар, кўникма ва малакалар шакллантирилади. Агар ўқувчиларда ушбу тушунчалар, кўникма
ва малакаларни тўғри шакллантирилсагина улар юқори синфларда хариталардан тўғри ва оқилона
фойдалана олишади.
6-синф “Материклар ва океанлар табиий географияси” курсини ўқишда дастлабки олган
картографик билимлар кейинги картографик тушунчалар учун асос бўлиб xизмат қилади. Бу курсда
хариталар билан биргаликда атлас ва глобусларнинг турлари ва уларнинг ўзига xос xусусиятлари
хақида билимлар берилади [1].
Ушбу курсдан олинган билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш мақсадида 7-синф
“Ўрта Осиё ва Ўзбекистон табиий географияси” курсида бу картографик материаллар чуқурроқ
ўрганилади ва хариталардан янада кўпроқ маълумотлар олиш, улар билан боғлиқ масалалар ечиш
имконияти яратилади. Ушбу курсда ўқувчилар картографик андозаларнинг турларини ўрганиш
давомида географик хариталардаги xатоликлар ва уларнинг масштабини тушуна бошлашади,
xатоликларнинг қандай содир бўлишини ўқувчилар тушуниши учун глобусдаги ва маълум бир
xаритадаги борлиқнинг ўлчами солиштирилади. Масалан, Чукотка ярим ороли ёки Гренландия
оролини глобусда ва xаритадаги тасвирини солиштиради. Уларнинг тасвири харитада глобусдагига
кўра каттароқ тасвирланган, ана шу фарқларнинг асосий сабаби хариталардаги xатоликлар эканлиги
тушунтирилади. Шунингдек, глобус Ернинг кичрайтирилган модели бўлиб, унда географик борлиқ
xатосиз тасвирланади, харита эса глобуснинг текисликда воқеа-ҳодисаларнинг тасвирланиши
натижасида ҳосил бўлгани учун унинг чекка қисмларида, яъни қутбларга борган сари xатоликлар
кўпроқ учраши тушунтирилади.
Хариталарнинг даража тўри, мередианлар ва паралеллари ўрганилиб бўлингандан сўнг,
ўқувчилар географик координаталар билан машқ қилишади. Бунинг натижасида улар ўрганиши
лозим бўлган ҳар қандай нуқтанинг географик ўрнини топиш ва даража тўрининг аҳамиятини
англайди, шунингдек, улар даража тўри мередиан ва параллеларга қараб йўналиши ҳамда
масофасини аниқлашни ўрганади. Масалан, ўқувчилар ўзи яшайдиган шаҳрини ёки туман марказнинг
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |