Ключевые слова: сотрудничество, высшее образование, производство, стандарт, учебная программа,
практика.
The article considers the role of the President of the Republic of Uzbekistan sh. Mirziyoyev in implementing
decrees and decrees, the role of higher education institutions in preparing graduates necessary for the labor market, in
training competitive specialists, in developing educational content, specialists: Ensuring the active participation of
industrial enterprises in the development of industry standards for University specialties; developing work and work
programs with partners; Attracting practical specialists of industrial enterprises to organize and conduct industrial
practice.
Keywords: cooperation, higher education, production, standard, curriculum, practice.
Жаҳон миқёсида олий таълим соҳасида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим
муассасалари билан иш берувчилар, меҳнат бозори субъектлари ва институтлари, давлат ва маҳаллий
ҳокимият органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш
зарурлигини кўрсатмоқда.
Халқаро хамжамиятда ўзининг салоҳияти ва имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқарувчи ижодкор
ва компетент кадрларга эҳтиёж юқори бўлиб, ишлаб чиқариш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш
билан бир қаторда ёшларга касб-ҳунарга йўналтиришда ҳам амалий ёрдам кўрсатиш лозим. Чунки
меҳнат бозоридаги вазият, давлат ва жамият истиқболи бугунги ёшларнинг қанчалик даражада
касбни тўғри танлаётганлигига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жумладан, бугунги бозор иқтисодиёти
шароитида инсонни ўз имкониятига мос касбга йўналтириш, аниқ фаолиятга йўналтириш ва унга
мувофиқ шахсни камол топтириш учун иш берувчилар, жамоат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор
ташкилотлар билан олий таълим муассасалари орасида мустаҳкам ва узвий ижтимоий ҳамкорлик
алоқаларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда таълим ислоҳотларига оид қатор қонун ва қарорларда узлуксиз таълим
тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳозирги замон истиқболи талабларига жавоб берувчи юқори
малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 8 октябрь куни
имзоланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат
инспекциясининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда
Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат-нотижорат ташкилот
шаклидаги Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик
берилди. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: профессор-ўқитувчилар,
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |