# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
124
танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга
мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ
манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин шахс”ни [2;9] тушунамиз.
Айнан шу маънода шахс – бу муайян ғоянинг ташувчиси, субъекти, онгли, фаол ва ахлоқли
одам. Шунинг учун ҳам мутахассислар “шахс – фуқаролик жамиятининг эркин, онгли, мустақил
таркибий қисмидир” - дея таъриф беришади [6,29].
Демак, ҳақиқий фуқаро бўлиш учун Шахс бўлиш лозим. Шахс эса изчил тарбия орқали
шакллантирилади. Маҳалла, оила эса, юқорида таъкидланганидек, тарбиянинг дастлабки ва узоқ вақт
таъсир этувчи омилларидир.
Шахснинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи ғоялар тизими ва уларнинг мазмуни доимо
жиддий ижтимоий-педагогик мавзу бўлиб келган. Шу сабабли “Шахсни ғоявий баркамолликка
етказишда қандай мезонларга таяниш лозим?”, “Бундай шахс қандай ижтимоий муносабатлар ва
тарбиянинг қандай механизмлари асосида вояга етади?”, “Уни ёт бузғунчи ғоялардан қандай ҳимоя
қилиш лозим?” каби муаммоларни илмий таҳлил қилиш бугунги ижтимоий педагогиканинг муҳим
вазифаларидан биридир.
Ўсиб келаётган ёш авлодни ғоявий тарбиялашда миллий ғоя методологик таянч вазифасини
бажаради. Маҳалладаги 5-9-синф ўқувчилари орасида олиб бориладиган мафкуравий профилактика
ишлари бу – ўқувчилар онги ва тушунчалари тизимини ёт мафкуралар манфаатларига хизмат
қилувчи фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, диний, эстетик, ахлоқий қарашлардан миллий ғоя асосида
муҳофаза қилишга қаратилган педагогик жараёндир.
Мафкуравий дунёқараш – бу мактаб, оила, маҳаллада миллий ғоявий тасаввур ва
тушунчаларнинг бир бутунлигидир. Шу маънода оилада 5-9-синф ўқувчиларининг мафкуравий
дунёқараши тўғри педагогик назорат остида шакллантирилиши керак.
Мана шу ғоявий, оилавий, педагогик-профилактик омиллар натижасида 5-9-синф ўқувчилари
ўз олдига мақсадларни қўйиб, уларга эришишни ўрганиб ўсади. Унинг шахсий ва жамият
манфаатлари уйғунлигига қурилган ўз ғоялари вужудга келади.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий ғурур,
миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидоилик
фазилатлари шакллантирилади.
5-9-синф тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда қуйидагилар оиланинг
вазифалари этиб белгиланади:
-
фарзандларнинг ота-онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр
бўлишни таъминлаш;
-
болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, миллий ғоя ва мафкурага садоқат руҳида
тарбиялаш;
-
оила, мактаб ва маҳалла олдида ўз фарзандларининг барча хатти-ҳаракатлари учун
жавобгарликларини ҳис этиш.
5-9-синф тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда оила, маҳалла, мактаб
ҳамкорлиги жараёнида маҳалланинг вазифалари:
-
ёшлар диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг моҳиятини тўғри англаб етишига
ота-оналар орқали таъсир кўрсатиш, улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб
боришга жамоатчиликни сафарбар қилиш;
-
маҳаллаларда миллий давлатчилик ва миллий мафкура ғояларини, республикамизда
иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар тарғиботини амалга ошириш борасида турли
тадбирлар ташкил қилиш;
-
“Маънавият ва маърифат”, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла”, “Эл-юрт умиди”, “Улуғбек”,
“Нуроний” жамғармалари, хотин-қизлар қўмиталари, турли жамиятлар, бирлашмалар ва ижодий
уюшмалар ҳамда ёшлар иттифоқини ёш авлодни миллий ғояларимиз асосида тарбиялаш ишига,
муаммоли масалаларнинг ечимини топишга фаол жалб қилиш.
5-9-синф тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда оила, маҳалла, мактаб
ҳамкорлиги жараёнида мактабнинг вазифалари:
-
ўз ҳудудидаги маҳалла жамоаларининг фаолиятини тарбиявий мақсад йўлида
мувофиқлаштириш;
-
тарбияси “оғир”, қаровсиз қолган болалар ва ота-оналари билан ишлаш, уларга педагогик
ёрдам бериш;
-
бола тарбияси яхши йўлга қўйилган оилаларни тегишли идоралар ҳамкорлигида ўрганиб,
тажрибаларини оммалаштириш;
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |