# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

Фаррух АХМЕДОВ
Самарқанд давлат университети
таянч докторанти 
ДЗЮДОЧИЛАР МУСОБАҚА ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ИЛҒОР 
ТАЖРИБАЛАР ТАҲЛИЛИ 
Дзюдочилар мусобақа фаолиятини баҳолаш юқори аҳамиятга эга илмий масала саналади. Мазкур 
мақолада энг илғор ва оммабоп деб ҳисобланган махсус дзюдо тестлари таҳлил этилган. Тестларга 
қўйиладиган талаблар ва мусобақа фаолиятининг ўзаро алоқадорлиги инобатга олиниб, тестларнинг муайян 
хусусиятлари баҳоланган ва хулосалар ишлаб чиқилган. 
Калит сўзлар. Дзюдо, мусобақа фаолияти, махсус дзюдо тестлари, талаблар. 
Оценка соревновательной деятельности дзюдоистов является важной научной проблемой. В этой 
статье анализируются специальные тесты по дзюдо, которые считаются наиболее продвинутыми и 
популярными. Принимая во внимание требования к тестам и взаимосвязь соревновательной деятельности, 
были оценены определенные особенности тестов и сделаны выводы. 
Ключевой словы. Дзюдо, соревновательной деятельности, специальные тесты по дзюдо, требование. 
Evaluation of the combat activity of judo athletes is considered as a crucial scientific problem. The special judo 
tests were analyzed in this paper which is advanced and popular. Taking into account the requirements for the tests and 
interrelationship of the competitive activity, certain features of the tests were evaluated and conclusions were 
developed. 
Key words. Judo, struggle activity, Special Judo Tests, demands. 
 
Долзарблик.
Спорт курашлари тараққиётининг бугунги даврида ҳам мусобақа фаолиятини 
тадқиқ этиш муаммоси долзарблигича қолмоқда. Бу ўринда кўп сонли тадқиқот ишлари ва 
мутахассисларнинг изланишлари натижалари фикримизни тасдиқлайди. Мусобақа фаолиятини 
баҳолаш юзасидан қатор мутахассисларнинг илмий тадқиқот ишлари алоҳида аҳамият касб этади 
(Смоляр.С.Н., 1982., Пахомов.А.С., 1983., Туманян.Г.С. ва ҳаммуаллифлар, 1986., Иванов.И.И. ва 
ҳаммуаллифлар, 2004). 
Спорт назарияси, хусусан, дзюдо бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва илмий-педагогик 
кузатишлар шуни кўрсатадики, спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида мусобақалар муҳим 
аҳамият касб этади. Мусобақалар шарт-шароити ва уларнинг умумий хусусиятлари спортчи 
тайёргарлик даражасини тавсифлайди. Мусобақа фаолияти кўрсаткичлари бир қарашда оддий ва 
аҳамиятсиз омилдек тасаввур уйғотиши шубҳасиз. Аксарият ҳолларда мутахассислар спортчининг 
мусобақа фаолиятини баҳолаш масаласига етарлича эътибор қаратмайдилар. Мусобақа фаолиятини 
оддий тайёргарлик махсули ёки шунчаки жисмоний ёки техник-тактик маҳоратни намойиш қилиш 
воситаси сифатида баҳолайдилар. Ваҳолангки, мазкур масала бўйича эгалланган илмий билимлар ва 
тажрибаларни умумлаштириладиган бўлса, мусобақа фаолиятини баҳолаш ва илмий тадқиқ этиш 
ўзига хос тадқиқот объекти сифатида акс этади. Бу борада илмий маълумотларнинг етишмаслиги 
ушбу масалани илмий муаммо сифатида мутахассислар ва олимлар олдига вазифа сифатида олиб 
чиқади. 
Спорт турларининг хусусиятлари уларни турли ёндашув асосида таснифлаш заруратини 
кўрсатади. Илғор хорижий адабиётлар ва етакчи муаллифларнинг маълумотлари шуни 
тасдиқлайдики, спорт турларининг мусобақа фаолияти уларнинг характерли жиҳатлари ва специфик 
асосларини фарқлашга имкон беради [1]. Дзюдо ўз моҳиятига кўра, ациклик спорт тури ҳисобланади 
ва мусобақа фаолияти “нотекис” ҳаракатлардан ташкил топади [2]. Мусобақа фаолиятининг бундай 
ўзига хослиги ушбу спорт турида тадқиқотлар олиб бориш жараёнини ҳам алоҳида ёндашув асосида 
ташкил этиш заруратини юзага келтиради. Шу нуқтаи назардан қаралганда, мусобақа фаолияти 
тайёргарлик жараёнида марказий ўринни эгаллайди ва спортчининг тайёргарлик даражасини 
аниқлаш имкониятини оширади [3]. 
Бир қатор мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари, дзюдочилар мусобақа 
фаолияти турли ёндашув асосида ташкил этилганлигини кўрсатади (
Пилоян.Р.А., 1971, Коблев.Я.К. ва 
ҳаммуаллифлар, 1979, Коблев.Я.К.,2004, А.В.Еганов, 1998, Путин.В.В. ва ҳаммуаллифлар, 2000, Segedi 
I., 2014, Franchini E., 2010, 2011, Sterkowicz S., 2012, Miarka B., 2011
). Шунга қарамай, мусобақа 
фаолиятини баҳолаш бўйича оптимал ва энг самарали деб ҳисобланадиган меъзонлар ишлаб 
чиқилмаганлиги мутахассислар томонидан таъкидланади [4]. Мусобақа фаолиятини баҳолаш 
борасидаги илғор тажрибалар, хусусан, махсус дзюдо тестлари ҳақидаги маълумотлар етарлича 
ўрганилмаган. Улар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар, тестларнинг объективлиги ва информативлиги 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish