Supporting concepts: morphology, morphological competence, competence, linguistic competence, modern
technology.
Мамлакатимизда ўзбек тилшунослигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг
кўламли ислоҳотлар туфайли ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи ошиб, фаол мулоқот
воситасига айланиб бормоқда. Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз
учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк
қадрият [1] эканини назарда тутган ҳолда она тили таълимида ўқувчиларда морфологик
компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришда замонавий технологиялар ўрнини белгилаш
зарурати кун тартибида турган асосий вазифалардан биридир.
Барча фанлар қатори она тили бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси умумий
маданиятининг зарурий элементи бўлиб, азалдан таълим-тарбия тизимида етакчи ўринни эгаллаб
келган. Шунинг учун жамият она тили таълими олдига ўқувчи шахсида фикрлаш, ўзгалар фикрини
англаш ва фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма шаклда саводли баён қила олиш, яъни мустақил ва ижодий
тафаккурни ҳамда коммуникатив саводхонликни ривожлантириш вазифасини қўяди [2,31-б]. Она
тили дарсларида ўқувчилар бажарадиган ишлар: кузатиш, таққослаш, гуруҳлаш, умумлаштириш каби
ақлий фаолият усуллари; хаёл, диққат, хотира, тафаккур каби шахсий психик хусусиятларни
ривожлантириш, қийинчиликларни енгиш, мустақил ижодий фаолият кўрсатишга самарали таъсир
кўрсатади. Бу эса айни вақтда ўқувчи шахсини ривожлантиради [3, 50-б].
Маълумки, морфология сўзларнинг грамматик маънолари ва уларни ифодаловчи грамматик
шаклларни ўрганадиган тилшунослик бўлими бўлиб, умумий ўрта таълим мактабларининг, хусусан,
5-,6-,7-синф ўқувчилари учун берилган амалдаги дарсликлар асосий қисмини шу бўлимга тегишли
мавзулар ташкил этади. Чунки морфологияни ўрганиш ўқувчининг мустақил ва ижодий тафаккур
доирасини кенгайтиради, сўзнинг турли шаклларини ўрганиш ва янги сўз ҳосил қилиш, уларни
ўзаро қиёслаш ва танлаш, танлаб олинган сўзни гап таркибида ҳамда боғланишли нутқда ўринли
ишлатиш кўникмаларини ривожлантиради. Уларда муайян нутқий маданият шаклланади [4, 108-б].
Биз биламизки, турли воқеа, ҳодисаларни мукаммал англаб етишимиз учун улар ўртасидаги
фарқларни топиш, ўхшашлик томонини ҳам англаб етишимиз зарур бўлади. Сабаби тил
ҳодисаларини ажрата олмаслик кўп ҳолатларда уларни нотўғри қўллашга олиб келади. Масалан,
келишик билан эгалик, турланиш билан тусланиш. Шунинг учун морфологик компетентликни
шакллантириш ва ривожлантиришда тилшуносликнинг бўлимларини қиёслаб ўргатиш орқали
ўқувчиларда бошқа тил компетенцияларини ҳам ривожланишига эришиш мумкин.
Ўзбек тилида сўзларга қўшимчалар қўшиш жараёнида товуш ўзгаришлари юз беради ва бунда
таққослаш
орқали
мавзуни
тушунтириш
ўқувчида
ҳам
фонетик,
ҳам
морфологик
компетенцияларнинг ривожланишига ёрдам беради. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ўқувчи мазкур
уйғунликни амалиётга татбиқ қилиш натижасида мустақил фикрлайди, ўз имкониятларини намоён
этади, бир вақтнинг ўзида барча ўқувчилар дарсга жалб қилинади, хотираси кучаяди ва таққослаш ва
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |