Вобкент туман “Анжирбоғ” МФЙ етакчиси
Фаррух Расуловнинг 2022 йил март ойи учун
ИШ РЕЖАСИ
№
Тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Муддати
1 - АСОСИЙ ВАЗИФА “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисида зарур маълумотларни жамлаш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаси билан самарали ишлаш.
Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда кредит олиш истагида бўлган ёшларни топиш, ишсиз ёшларга тадбиркорлик килиш тўғрисида маълумотлар бериб бориш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар платформаси” имкониятлари тўғрисида ёшлар билан учрашувлар утказиш
1.Кредит олиш истагида бўлган ёшларни уйма уй юриб аниқлаш.
2. Ишсиз ёшларга тадбиркорлик килиш тўғрисида маълумотлар бериб бориш, ўзини ўзи банд қилдириш.
3.“Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар платформаси” имкониятлари тўғрисида ёшлар билан учрашувлар утказиш
Ҳар ойда ишлаш истагини маълум қилган ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш бўйича аниқ натижаларга эришиш.
1. Хатлов натижасида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларни аниқлаш;
2. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа муддатли курсларда ўқитишда кўмаклашиш.
Ойлик давомида
Маҳалладаги 4 нафар ногирон ёшларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг саломатлиги ҳолатини назоратга олиш.
1. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг рўйхатини шакллантириш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва тегишли масъулларга етказиш.
2. Ушбу тоифадаги ёшларга туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатиш.
Ойлик давомида
Маҳалладаги оилавий ажрим ёқасида турган ёш оилалар билан ишлаш
1. Маҳалладаги ажрим ёқасида турган ёш оилалар рўйхатини шакллантириш.
2. Ёш оилаларнинг ажрим ёқасига келиб қолиш сабаблари ўрганиш ва таҳлил этиш.
3. Ёш оилаларнинг ажримларини олдини олишга қартилган чора-тадбирлар белгилаш, ушбу масалага оид тегишли ташкилот ва масъулларни жалб этиш.
Ойлик давомида
2- АСОСИЙ ВАЗИФА Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, беш
муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестивалини ташкиллаштириш
Маҳалла ҳудудида камида 4 та маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишни таъминлаш.
1. Ҳафтанинг белгиланган кунлари бўйича алоҳида тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
2. Ёшлар билан бамаслаҳат қилинган ҳолда тадбирлар белгиланса, тадбирнинг оммавийлиги, хабардорлиги таъминлашга имконият яратилади;
3. Маҳалла ёшларининг телеграм каналида ойлик давомида ўтказиладиган тадбирларнинг эълонини бериш.
1. Маҳалла ёшларининг телеграм каналида саёҳатларни ташкил этиш бўйича ҳохиш, истак ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида онлайн ижтимоий сўровномалар ўтказиш.
2. Тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда саёҳатларни ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш;
3. Режа-жадвал асосида саёҳатларни ташкил этиш учун транспорт ҳаражатлари бўйича Агентликнинг туман бўлимига талабнома юбориш.
Ойлик давомида
Ёшлар ўртасида ҳар хафтада камида бир маротаба спорт тадбирлари ташкиллаштириш.
1. Маҳалла ёшларининг телеграм каналида спорт мусобаларининг қайси турларини ташкил этиш бўйича ҳохиш, истак ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида онлайн ижтимоий сўровномалар ўтказиш.
2. Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб зарурий спорт инвентарлари ва ҳакамлар билан таъминлаш юзасидан туман спорт бўлимига талабнома юборади.
3. Тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда мусобақаларни ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш;
4. Режага мувофиқ белгиланган мусобақаларда ғолиб бўлган ёшларни муносиб тақдирлаш учун совғалар ажратиш бўйича шаҳар бўлимига талабнома юбориш.
Ойлик давомида
3 – АСОСИЙ ВАЗИФА Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш
Маҳаллада шеърият ва адабиётга қизиқувчи ёшларни вилоятимиздаги ёзувчи ва шоирлар билан учрашувларини ташкил этиш.
1. Тадбирни ташкил этиш юзасидан ижтимоий тармоқларда эълон бериш.
2. Тадбирларда ижодкорларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш.
Ойлик давомида
Вилоят, шаҳар газеталарига ижодга қизиқувчи ёшларнинг ижод намуналарини чоп этиш.
1. Ижод намуналарини чоп эттиришга эҳтиёжи бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш;
2. Ижод намуналирини умумлаштириб, шаҳар ва вилоят газеталарига тақдим этиш.
3. Босма нашрларда ижодий ишлари чоп этилган ёшлар тўғрисида маҳалла, шаҳар ва вилоят ижтимоий тармоқларида ёритиш.
Ойлик давомида
Ёшлар ўртасида “Сен Ватанга нима бердинг?” мавзусида маърифий тадбирлар ташкиллаштириш.
1. Маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича ўтказиш жойи ва кунини ҳамда мавзуга оид тарғиботчиларни белгилаш.
2. Тадбирлар ўтказилиши бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқда эълон бериш ва ёритиш;
3. Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш.
Ойлик давомида
4 – АСОСИЙ ВАЗИФА Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интелектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш