Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиганлар рўйхати қайта кўриб чиқилади



Download 16,95 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi16,95 Kb.
#188899

Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиганлар рўйхати қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бунга болгерлар, оммавий ахборот воситалари, транспорт ходимлари, меҳнат мигрантлари ва хорижда таҳсил олаётган талабалар ҳам ушбу рўйхатга киритилганидан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб бўлди.
22 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишларга оид ахбороти тингланди. Йиғилишда коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхати қайта кўриб чиқилиши маълум қилинган.
«Парламент эшитувида халқ вакиллари кекса ва нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, яъни «Темир дафтар»га киритилган ва ногиронлиги ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини биринчи навбатда эмлаш ишларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган таклифни илгари сурдилар.
Депутатлар таъкидлаганидек, айни кунларда коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхатига журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоат транспорти ходимлари, шунингдек чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар ва меҳнат мигрантлари ҳам киритилганлиги ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мазкур рўйхатни адолатли тарзда қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Мазкур масала юзасидан халқ вакиллари томонидан Ҳукуматга бир қатор таклифлар берилди», дейилади Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида.
Халқ вакилларининг ҳудудлардаги фаолияти доирасида коронавирусга қарши эмлаш ишларининг ташкил қилиниш жараёнлари устидан ҳам таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълумотларига кўра, журналист, блогер, ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари кетма-кетликда, бепул эмланиши ҳақида хабар берилган эди.
Download 16,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish