ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
“ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА ОИЛА, МАКТАБ ВА ОТМ ҲАМКОРЛИГИ : МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ” МАВЗУСИДАГИ ОНЛАЙН АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикасида оила ва таълим муассасалари ҳамкорлиги масаласига жамоатчиликнинг қизиқиши ва масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида, ота-она,тарбиячи ва ўқитувчиларнинг тарбияловчилик функциясини ошириш, оила – таълим муассасаси ҳамда ота-оналар, педагоглар ҳамкорлигининг шакл ва усулларини такомиллаштириш заруриятини юзага келтирмоқда. Чунки мазкур масала бугунги жамият талаблари, оила ва таълим муассасаларидаги муҳитга боғлиқ бўлган доимий, узлуксиз жараёндир. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда уларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши, оилаларнинг муаммоларини биргаликда аниқлаши ва ҳал қилиш чораларини кўриши учун ноёб тизим яратилди. Оила ва таълим муассасалари ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш борасида юзага келаётган муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш муносабати билан Қўқон давлат педагогика институтида “Мактабгача таълимда оила, мактаб ва ОТМ ҳамкорлиги : муаммо ва ечимлар” мавзусида республика миқёсида онлайн тарзида илмий –амалий анжуман ўтказилади.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7-февралдаги 56-Ф-сонли фармойишига асосан “2020-йилда ўтказиладиган республика илмий ва илмий-техникавий тадбирлар режаси”га киритилган.
Илмий-амалий анжуман 2020 йил 26 июнда онлайн ўтказилиши режалаштирилди. Республикамиз барча профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилари, магистрантлар, соҳа мутахассислари ва иқтидорли талабаларни илмий анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.
Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борилади:
1-шўъба : Мактабгача таълимда оила, мактаб ва ОТМ ҳамкорлиги : муаммо ва ечимлар
2-шўъба: : Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш масалалари
3-шўъба: Ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш
4-шўъба: Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик устуворликлари
Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар шўъба йўналишларида кўрсатилган муаммолар доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Анжуманга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:
илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 катталикдаги коғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исми ва фамилияси бош ҳарфларда ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
Мақолалар электрон тўплам шаклида нашр этилади.
Мақолалар телеграмм ижтимоий тармоғидаги +9988905674748 ёки umarovamuqaddas4748gmail.com ҳавола орқали қабул қилинади. Онлайн конференция тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳам ушбу манзил орқали тақдим этиб борилади.
Анжуманга мақолалар 20 июнга кадар қабул қилинади. Мақолалар учун ҳеч қандай тўловлар талаб қилинмайди.
Юқоридаги талабларга жавоб бермаган ва кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Конференция Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни таҳрир қилиш ва саралаш ҳуқуқига эга.
Қўшимча маълумот учун Қўқон ДПИга қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +9988905674748 ( Умарова Муқаддас )
Ташкилий қўмита
Do'stlaringiz bilan baham: |