Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaьлим вaзирлиги ислом кaримов номидaги тошкент дaвлaт техникa университети электроника ва автоматика



Download 60,5 Kb.
bet1/2
Sana24.11.2022
Hajmi60,5 Kb.
#871896
  1   2
Bog'liq
4-amaliy mashgulot Yusvaliyev s.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЬЛИМ ВAЗИРЛИГИ


ИСЛОМ КAРИМОВ НОМИДAГИ ТОШКЕНТ ДAВЛAТ ТЕХНИКA УНИВЕРСИТЕТИ
« ЭЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА» ФAКУЛТЕТИ


«ИШЛAБ ЧИҚAРИШ ЖAРAЙОНЛAРИНИ AВТОМAТЛAШТИРИШ» КAФЕДРAСИ


«Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанидан
«Сатҳ ўлчаш асбоблари, қалқовичли сатҳ ўлчагичлар, гидростатик сатҳ ўлчагичлар, гидростатик дифманометрли сатҳ ўлчаш асбоблари ёрдамида сатҳни ўлчаш бўйича масалалар ечиш »

Бажарди: 14 AS 20-ТЖА гурух талабаси
Юсвалиев С.О
Рахбар: асс. Ортиков E.
4- Амалий машғулот
Мавзу: Сатҳ ўлчаш асбоблари, қалқовичли сатҳ ўлчагичлар, гидростатик сатҳ ўлчагичлар, гидростатик дифманометрли сатҳ ўлчаш асбоблари ёрдамида сатҳни ўлчаш бўйича масалалар ечиш.
Назарий қисм
Хозирда суюқлик ва сочилувчан моддалар сатҳининг баландлигини ўлчашнинг турли усуллари мавжуд. Суюқлик сатҳининг баландлигини ўлчаш усулларидан бири сув ўлчаш ойналари ёки унинг турлари, шунингдек манометрик ёки пневмометрик (пьезометрик) қурилмалар ёрдамида амалга ошриладиган суюқлик устунининг гидростатик босимини ўлчаш усулидир. Бу усулларнинг барчасида, қоидага кўра, асосий хатолик ўлчанаётган суюқлик зичлигининг температура ўзгариши туфайли ўзгариши ҳисобига бўлади. Бу хатоликни йўқотиш ёки камайтириш мақсадида бир вақтнинг ўзида суюқлик гидростатик босимни ва унинг сатҳини ўлчайдиган, сўнгра сатҳ ўлчагич кўрсатишини унинг зичлигига мос равишда тўғрилайдиган мураккаб ўлчов системалари яратилмоқда. Табиийки, ўлчов системасининг мураккаблаштирилиши унинг ишончлилигини камайтиради.
Гидростатик усул билан суюқлик сатҳи баландлигини ўлчовчи барча системалар ўлчов системаси, бирлаштирувчи линиялар, уларнинг температура режими, система ўлчов ўзгартиргичларининг ишлаши хусусиятларининг синчковлик билан ўтказиладиган таҳлилини талаб қилади. Масалан: сатҳ ўлчаш схемаси учун парогенератор барабанига гидростатик усулда қалқовичли дифманометрлар ўрнига мембранали дифманометрларнинг ишлатилиши ўлчовдаги бўлиши мумкин бўлган хатоликларни сезиларли даражада камайтиради. Бунга сабаб шуки, мембранали дифманометрлар ўтадиган суюқлик ҳажми ўлчанаётган сатҳ ўзгарганда, қалқовичли ўлчагичларга нисбатан сезиларли даражада камроқдир.
Қалқовичли сатҳ ўлчагичлар суюқлик сатҳининг баландлигини ўлчайдиган энг содда ва ишончли мосламадир. Бироқ улар юқори босимда ишлатилиши мумкин эмас. Бундай сатҳ ўлчагичлар агрессив суюқликлар ва чўкинди тушадиган муҳитда ишлатилганда қийинчилик туғдиради.
Пьезометрик (пневмометрик) сатҳ ўлчаш усули суюқлик устунининг гидростатик босимини мувозанатлаштирадиган ҳаво (инерт газ) босимини ўлчашга асосланган. Шу сабабли бу ерда гидростатик ўлчов усулининг хусусиятлари ва камчиликларига пневмометрик системанинг спецификацияси қўшилади.
Сиғимли сатҳ ўлчагичлар электр токини ўтказадиган ва ўтказмайдиган суюқликлар учун қўлланилади. Улар ўлчанадиган муҳит температураси ва босимини кенг диапазонда – агрессив ва ноагрессив муҳитдаги сатҳларни ўлчаш учун яроқлидир. Уларни кўрсатиши температурага боғлиқ равишда ўзгариши мумкин бўлган муҳитнинг диэлектрик ўтказувчанлигига боғлиқдир. Компенсацион сиғимларнинг ишлатилиши бу таъсирни камайтириши мумкин, аммо уни бутунлай йўқотмайди. Сиғимли сатҳ ўлчагичларининг электрон қисмини конструктив бажарилиши мураккаб бўлганлиги сабабли улар кенг қўлланилмайди.
Ҳозирги пайтда саноатда радиоактив сатҳ ўлчагичлар кенг тарқалмоқда. Улар, одатда, ўлчанадиган муҳит билан бевосита контакт у-ёки бу сабабларга кўра мумкин бўлмаган ҳолатларда ишлатилади (масалан суюқ хлор сатҳи, домна печидаги шихтанинг сатҳи ва ҳоказо). Шуни назарда тутиш лозимки, радиоактив сатҳ ўлчагичларининг кўрсатмаларига ўлчанаётган муҳитнинг ўзгариши таъсир этмайди. (серияли асбоблардаги принципиал схемалар учун).



Download 60,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish