Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевга Тошкент вилояти Прокурори, 3 даражали давлат адлия маслахатчиси С. И. Самадовга



Download 34,23 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi34,23 Kb.
#464395
  1   2
Bog'liq
“Супер Президент” ЛТД ариза



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзияевга
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошевга
Тошкент вилояти Прокурори, 3 даражали давлат адлия маслахатчиси С.И.Самадовга
Давогар:

07.01.2022й
174-ар/22
прократура

“Супер Президент” ЛТД тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фирма Президенти Баходир Сардиевич Сардиевдан.
Тошкент шаҳар Яшнабод туман Нигора кўча дом 43. 1/34 да яшовчи
Жавобгар: Охонгарон туман хокимлиги
Холмухаммедова 89.

Ариза – шикоят.
Жиноий иш очиб, 5 гектар кўчмас мулкни қайтариб олиш.Охонгарон туман хокимининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва “Суппер Президент” ЛТД фирмасини 46 миллион сўмни ундириб олиш, қолган зиёнларни ундириш.
Хурматли Ш.М.Мирзияев!
Хурматли Н. Йўлдошев!
Хурматли С.И.Самадов!
Мухтарам Президентимизнинг вазирлар махкамасининг 2008 йил иш якунларига бағишлаб ўтказтлган йиғилишида давлатимизнинг устивор вазифаларидан этиб тадбиркорликни химоя қилиш ва қўллаб қувватлаш эканлигини кўрсатиб ўтганлар.
Барча вазирлик, хокимлик, мутасадди ташкилотларига ва орган раҳбарларига, бу масала бўйича алоҳида топшириқлар берганлар.
“Суппер Президент” ЛТД тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фирмамиз Тошкент шаҳар А.Икромов ( ҳозир Учтепа) туманида 1994 йил 17 май № 352-сон. А.Икромов тумани хокими қарори билан очилган асосий фаолияти улгуржа савдо, деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачиликдан иборат.
Ўзини-ўзи бошқаради, ўзини-ўзини пул билан таминлайди ва ягона солиқ тўлайди.
Ўз фаолиятини амалга ошириш учун Охонгарон туман хокимлигининг 18.05.1998 йил 158-сон қарори билан 5 гектар ғишт заводи ерини олганмиз.
Хусусий фирмага, хусусийлаштирилган ғишт заводи, ер қисмига хаққи қонуний тўланган.
2016 йил 20 август 1453-сон Охонгарон туман хокими қарори билан Дўстлик худуди Бағара қишлоғидан 7,2 гектар “ТЕЛОВ” МФЙ дан 10,4 гектар ер 49 йилга берган.
2017 йил Охонгарон туман кўчмас мулк кадастр бўлими бошлиғи Акром Алиев ва Б.Сардиев чиздирган 5 гектар Хусусий ер участкамизни кадастр хужжатини фирма раҳбари Б.Сардиевга бермади. Саидбек Уразимбетов кадастр мутахасиси архивга топшириб қўйдим деди. Алиев Акром хокимиятга ишга ўтди. Охангарон тумани кўчмас мулк кадастр бўлими бошлиғи Бобур Мирзаев бўлди.
Суппер Президент” ЛТД фирмаси хужжатларини Светлана Жуманиёзовага топширдим. “Бир ойна” бўлими мутахассиси “Тилхат” берди. 11.02.2019 йил 11.8 буюртмасига фирма кадастр хужжати битди. Б.Мирзаев, Б.Сардиевга бермади. Бунга сабаб Охонгарон туман кўчмас мулк кадастр бўлими давлат архивига тегишлик “Суппер Президент” ЛТД фирмасини давлат АКТИ ни, “Гувохномасини” ва кўчмас мулк кадастр хужжатларини ўғирлаганлар.
Х.Мўминов, А.Алиев ва бошқа гурух аъзолари ўғирлаган эканлар. Шунинг учун Б.Мирзаев тайёр кадастр хужжатини “Суппер Президент” ЛТД фирма раҳбари Б.Сардиевга бермади. Хужжатларини ўғирлаган гурух аъзолари таъсири остида. Охонгарон туман кўчмас мулк кадастр номи янги номланди.
Кадастр палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Охонгарон туман филиали деб Асл (оригинал) хужжатлар, гурух аъзолари қўлида бўлганлиги сабабли гурух аъзоси Мўминов.Х “Суппер Президент” ЛТД фирмасини хамма ер участкаларини олиб қўйиш мақсадида, қалбаки сохта “ БИЛДИРГИ” ёзган.
Манфатдор раҳбарлар қалбаки “ ДАЛОЛАТНОМА” ва қалбаки “ хулоса” ёзганлар.
Охонгарон туман хокими билан биргаликда Х.Мўминов, манфаатдор раҳбарлар ҳақиқий эмас.
28.09.2018 йил 1945-сон Охонгарон туман хокими қарорини чиқарганлар. “Суппер Президент” ЛТД фирмасига хабар бермасдан, розилигимизни олмасдан, давлат тарафдан қўриқланадиган хуқуқларимизни бузган холда 7,2г , 10,4г ва 5 гектар хусусий кўчмас мулк ер 5 гектар ер қисмини хокимият захирасига олганлар.
Бу қарор чиқарилган: ноқонунийлигини тасдиқловчи хужжат: Тошкент вилояти иқтисодий судининг жавоб хати: 23.07.2021 йил № 1177 иқтисодий ишлар бўйича судлов хайати раиси А.Шукруллаев Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти юритаётган “Суппер Президент” ЛТД фирмасини хусусийлаштирилган кўчмас мулки 5 гектар ер қисмини давлат захирасига олишга хаққилари йўқ эди. Х.Мўминовнинг бу харакати жиноят хисобланган.
“Суппер Президент” ЛТД фирмаси хужжатларини
1-давлат АКТини давлат архивига тегишли.
2-“ГУВОХНОМА” сини
3- Кадастр хужжатини: - фирмага тегишли ва давлат архивига тегишли асил нусхасини (оргиналини) Х.Мўминов бошчилигида А.Алиев ва гурух аъзолари ўғирлаганлар: Ж.К. да катта жиноят хисобланади. Бизларни жамоамиз ер майдонларидан жудда самарали фойдаланганмиз 1998 йил 5 гектар хусусий ер участкамизни фаолият юргизмаётган ғишт заводини ташландиқ бахоланмаган ер участка қисми эди. Хосилдор ерга айлантиришимиз учун бир неча марта техникалар ишлатиб ўнқир чўнқирликларини теккислаттирдик, тошларини тозалаттирдик 20 тоннадан бир неча марта махаллий ўғитлар солдирдик. Ерга керакли озуқасини солдирдик, хосилдор ерга айлантирдик. Хар йили Тошкент халқига (ахолисига) керакли деҳқончилик махсулотларини етқазиб бериб турганмиз. 2017 йил давлат буғдой плани 102 % дан ошириб бажарганмиз. Зўравонлик билан хокимият захирасига 2018 йил олиб қўйган кунига қадар давлат АКТида ва қарорда кўрсатилган хамма мажбуриятларини бажариб, ғалла – сабзавотлар экиб келганмиз. 2018 йил кузида Охонгарон туман “Гулобод” МФЙ ни Бағара қишлоғида жойлашган 7,2г ер майдонларимизга ғалла эктирдик. 15 миллион сўм жамоамиз пулини сарифлаганмиз. Охонгарон туман АГРО БАНК имтиёзли ғалла учун берилган Кредитни бермадилар.
Мажбур бўлдик жамоамиз пулига ғалла экишга
Ғалла пишди: 1-Мохинур Дўстлик файз ф/х да ишлайдиган фирбгар Т.Жиянов махфий равишда “Суппер Президент” ЛТД фирмаси давлатга план асосида топширадиган 3 г еримиздаги буғдойни, сомонни (тўққиз тонна буғдойни, 900 та пресс чиқадиган сомонимизни) самарали харакат қилиб ўғирлаб кетган.
2-“Гулчехра” ф/х -да ишлайдиган Г.Пўлатова икки гектар пишган буғдойимизни, сомонимизни ( олти тонна буғдой, 600 та пресс чиқадиган сомонимизни) ўриб олиб кетган Т.Жиянов, Г.Пўлатова ўриб олганини, ўғирлаганини бўйниларига олмоқдалар.
Ўзини ёки, пулини беринглар десам эртага – индинга берамиз деб, бермай алдаб юрибдилар.
2016-2017 йил Охонгарон туман “ТЕЛДВ” худудида “ Санам” қишлоғида жойлашган 10,4 гектар еримизни Ғалла – сабзавот экилмайдиган ташландиқ жойларини, экин майдон атрофларини текислаб – тошини тозалаб 10.000 та терак кўчати эктирдик.
15 миллион жамоамиз пулини сарфлаганмиз. Бу тераклар катта бўлганда хар бир теракни 100 минг сўмдан сотилса.
10.000 дона * 100.000 сўм = 1.000.000.000. сўм.
Бир миллиард қўшимча даромад олар эдик.
“Суппер Президент” ЛТД жамоасини “Бизнесни” барбод қилдилар. Манфаатдор раҳбарлар, жинойигурух Х.Мўминов бошчилигида 3 йил жамоамизни даромадсиз қолдирдилар.
5 гектар хусусий кўчмас мулкимизни ф/х ларни ер майдонларини ноқонуний олиб қўйгани учун Охонгарон тумани хокими У.Турсуновни давлатимиз рахбари манфаатдор шахс сифатида айбдор деб ишдан бўшатдилар. Охонгарон тумани хокими А. Турдибаев бўлди. А. Турдибаевга ариза-шикоят билан мурожат қилдим.
Тошкент вилоят иқтисодий суди қарорини ижросини қилишни сўрадик. Тошкент вилояти судининг жавоб хати:
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хаъёт раиси: А.Шукуруллаев 23.07.2021 № 1177.
Иқтисодий иш юзасидан 2009 йил 30 июлъ даъво талаби қаноатлантирилганлиги юзасидан хал қилув қарори ўз кучида эканлигини кўрдилар. Давлат захирасига топширилган 5 гектар кўчмас мулкни 24 -контурда жойлашган ер участкани “АЛ НАЖОТ АЗИЯ” МЧЖ га Охонгарон туман “ Дўстлик” массивидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 21,22 гектар ерларига 24-контурга жойлашган 5 гектар кўчмас мулкни қўшиб берган. Фирибгар Х.Мўминов ўз қора ниятини амалга ошириш мақсадида ўзини хамтавоғига қўшиб бердирган. Давлатимиз раҳбарлари 11 ой ишлаган А.Турдибаевни Охонгарон тумани хокими лавозимидан, ишидан бўшатдилар, чунки Охонгарон халқини норози қилди. Шу фирибгарни деб “ “Суппер Президент” ЛТД фирмасини кўчмас мулки ер қисми билан ноқонуний, хуқуқларимизни бузган холда “АЛНАЖОТ АЗИЯ” га 30 йилга ижарага бериб юборди. “АЛНАЖОТ АЗИЯ” МЧЖ нинг 08.09.2020 йилдаги 28-16 сонли Охангарон тумани хокими томонидан берилган 26.2 гектар ерларининг қарори ўз кучини йўқотган. Чунки 1 йил ичида томчилатиб суғориладиган боғ қилиши керак эди. Б.Сардиевни 71 ёшли тадбиркорни 3 йилдан бери сарсон қилмоқдалар. Манфаатдор раҳбарлар ва фирибгар жиноятчилар. Охонгарон тумани маъмурий суд раиси Б.Жўрабековга ариза – шикоят ёзиб мурожаат қилган эдим. Ариза -шикоят № 3-1202-20 2020 йил қабул қилиб олдилар. Жинойи ишни кўриб туриб тўхтатиб қўйдилар. Кўрилаётган жиноий ишни Нурафшон шаҳар маъмурий суди биносига кўчирдилар. Нурафшон шаҳар маъмурий суд. Судяси Хамидов жиноий ишни кўра туриб камчиликлари бор деб жиноий иш № 3-1202-20 рақамли делани Б.Сардиевга қайтариб берди. Камчиликларини тўғирлаб, Охонгарон тумани маъмурий суд раиси Б.Жўрабековга, яна ариза-шикоят ёзиб бердим. Б.Жўрабеков кўриб туриб булитенга чиқиб олди. Энди Охонгарон шаҳар маъмурий суди судияси Рахимов кўришни бошлади – жиноий ишни. Рахимов ижобий ва адолатли қарор чиқармоқчи эди. Бундан хабар топган манфаатдор раҳбарлар жиноятчи гурух аъзолари хамма танишларини ишга солиб яна жиноий ишни тўхтатиб Охонгарон тумани маъмурий суд биносидан Нурафшон шахар суд биносига кўчиртирдилар. Судия Рахимовдан ноқонуний суд раиси Б.Нормаматов олиб қўйиб менга Б.Сардиевга бақириб қўпол муомлада бўлди. Манфаатдор раҳбар жиноятжиларга лаганбардорлик қилиб, суд процессини олиб борди.
Маъмурий судга бу жиноий иш таълуқли эмас деб, жиноятчилар устидан очилган жиноий ишни тўхтатди, жиноий ишни керакли органга тергов қилиш учун юбориши керак эди. Манфаатдор рахбарлардан, жиноятчилардан “Супер Президент” ЛТД фирмаси жамоасига қарши кўрсатма аризалар олиб, бизларга қарши ноқонуний қўллади. Манфаатдор рахбар, жиноий гуруҳ аъзолари устидан очилган жиноий иш тўхтатилса (тугатилса), улардан бизларга қарши кўрсатма-ариза олишга ҳақлари йўқ эди. Бу хам суд процесси ноқонуний олиб борилганлигига асос ҳисобланади. Б. Нормаматов фақат бизларнинг жамоамизга қарши кўрсатма аризалар тўплади. Маъмурий ишга таълуқли А. Алиев, Х. Мўминовни ва унинг шерикларини судга чақирмади, сўроқ қилмади. Адлия бўлимидаги гувохларга чақирув рухсатномаси ёзиб бертнглар десам, ёзиб бермадилар. Нурафшон шаҳар туманлараро маъмурий суд 2021-йил февраль ойининг 16-кунида ўтказилга суд давомида, берилган кўрсатма аризалар:
Судда иштирок этган, хеч қандай қонуний ҳужжатларга асосланмаган Б.Кимсанбаев, Ш.Канаев, Г.Пўлатова, Т.Жиянов, А.Норматов, Н.Қурбонов, М.Норбўтаев ларнинг (барчалари ноқонуний ҳокимнинг қароридан манфаатдор шахслар ҳисобланадилар) Уларни кўрсатма-аризалари, фақат ўз манфаатларига хизмат қилади ва холис бўла олмайди. Хеч қайси бирларида қонуний асос йўқ. “Ал нажот Азия” МЧЖ рахбари М. К.Норбўтаев 09.02.2021 йилда Б.Сардиев гувохлигида “Менинг иштирокимсиз қонуний суд процессини ўтказаверинглар” мазмунида ариза ёзиб берган. Аммо суд хужжатлари (дело) да бу кўрсатма ариза “Мен, М. Норбўтаев Охангарон туман ҳокимининг 28.09.2018 йилдаги 1945-сонли қарорини ҳақиқий деб топинг” деган курсатмага алмаштирилган.
Бу номақбул хатти ҳаракат Нурафшон шахар маъмурий суд иши ноқонуний бораётганига асос ҳисобланади.
Б.Кимсанбаев манфаатдор ф/х рахбпрларига ва жиноятчиларга “Супер Президент” ЛТД фирмаси аъзоларига қарши кўрсатма аризасини ёзиб беринглар деб келишиб олганлар ва котиба Ф.Саидовани бизларга қарши ишлашга кўндирган.
Ушбу келтирилган асословчи далилларга таянган ҳолда Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021-йил 16-февраль куни чиқарган қароридан “Супер Президент” ЛТД фирмаси аъзолари 100% норозимиз. Бу қарор ноқонуний, сохта қарор хисобланади деган фикрдамиз.
Нурафшон шахар туманлараро Маъмурий суди, судя раиси Б.Нормаматовга ариза шикоят ёзиб бермаганмиз. Бу жиноий ишни кўришга ҳаққи йўқ эди. 2021-йил 16-феврал куни Нурафшон шахар Туманлараро Маъмурий суди, маъмурий суд ишини кўриш давомида “Супер Президент” ЛТД фирмасининг кўчмас мулки 5 гектар ер қисмини қарорининг санаси 158-сон, 18.05.1998-йил эди. Агар, хокимиятдаги манфаатдор рахбарлар ва жиноятчилар “Супер Президент” ЛТД фирмасининг кўчмас мулки 5 гектар ер қисмини қарорининг санасини тўғри ёзганларида, фирибгар Х. Мўминов, кадастр бўлими бошлиғи А. Алиев ва гуруҳ аъзолари ўғирлаган фирманинг давлат АКТИ, Гувохномаси ва кадастр хужжатлари ўз кучини йўқотар эди. Шу сабабли улар Нурафшон шахар туманлараро суди раиси Нормаматов ва котиба Ф. Саидовага қарорнинг санасини 1990-йил қилиб ёзиб беришга кўндирганлар. Ариза шикоятида “Канаева Мехринисо фахри” Ф/Х да ишлайдиган Ш.Канаев 5гектар еримизни, ерлар қисмига 2019-2020 йилларда хеч нарса экилмаган ва қаровсиз қолдирилган деб ариза берганман. (Асос: расмлари бор.)
2-асос. “Ал Нажот Азия” МЧЖ рахбари М.Норбўтаев аризаси: Бу аризада 24-контурда жойлашган ерига, хеч нарса экилмаган ва қаровсиз қолдирилган. Ушбу ариза “Супер Президент” ЛТД фирмаси устидан тухмат қилиб ёзилган ариза эди.
Аммо бу ариза “Канаева Мехринисо фахри” Ф/Х рахбарига Ш.Канаевга тегишли ариза, чунки 24-контурда жойлашган ер 2019-2020 йилларда Ш.Канаев ихтиёрида бўлган.
Тошкент вилояти маъмурий судининг аппеляция станцияси суди иши. 2-115-21. Суд аъзолари Охангарон туман кадастр палатасидан келган мутахассис Х.Майлибаевга “Супер Президент” ЛТД фирмасининг 5 гектар ерига қонуний қарор чиқарилдими деб савол бердилар. Х.Майлибоев бунга жавобан: Охангарон тумани хокимлигининг 28.09.2018-йилдаги 1945-сонли қарори ноқонуний эканлигини айтди. Бунга жуда кўп асослар бор. Аммо аппеляция маъмурий суд иши хужжатлари орасидан ушбу хужжат олиб ташланган. Бу хатти-ҳаракат аппеляция суд иши ноқонуний олиб борилганини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 37-моддасида:
“Мулкдордан давлат эхтиёжи учун ер олинадиган тақдирда, мулкдорнинг розилиги ва унга тўлиқ компенсация тўланган холдагина рухсат берилади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53, 54- моддаларида “Мулкдор ўзига тегишли мулк билан ўзининг иҳтиёрига кўра эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади” – деб белгиланган.
Айнан шунга ўхшаш холат 2009-йилда бўлиб ўтган. Ўша вақтда хам туман хокимининг қарори билан менга ажратилган ер майдонлари олиб қўйилиб, бошқа ф/х ларига тақсимлаб берилган.
Тошкент вилояти хужалик судига мурожаат қилганман. 2009-йил 30-июльдаги суд қарорига асосланиб (қарор нусхаси илова қилинган) туман хокимининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган, ҳамда туман хокимлиги зиммасига “Супер Президент” ЛТД фирмасининг 5 гектар ер майдонини қайтариш мажбурияти юклатилган.
Тошкент вилояти иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Хайдаровнинг 2020-йил 24-февраль кунидаги 288-сонли хатида ушбу суднинг 2009-йил 30-июльдаги қарори қонуний кучда эканлиги маълум қилинган.
Тошкент вилояти Маъмурий суди аъзолари “Супер Президент” ЛТД фирмасига 16.390.500 сўм миқдорида ноқонуний давлат божи қўйганлар.
Аммо тадбиркорлик фаолиятини кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 50-моддасига биноан тадбиркорлик субъектлари олиб бораётган фаолияти бўйича давлат органлари, мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан маъмурий судга мурожаат қилганда “Давлат божи” дан озод қилинган. Халқ қабулхонасидаги Олий суд судяси Тохир хатни текшириб, давлат божидан озод қилинганлигини 04.01.2022 санасида тасдиқлаб берди. Бу факт Тошкент вилояти маъмурий суди аъзолари маъмурий суд аппеляция ишини ноқонуний олиб борганлигига асос ҳисобланади.
Охангарон тумани хокими А. Абдуллаевга 28.07.2021 8-сонли ариза билан мурожаат қилган эдик.
Тошкент вилояти иқтисодий суди раиси А.Хайдаровнинг 2020-йил 24-февраль 288-сонли хати, иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати раиси А. Шукуруллаевнинг 23.07.2021 йил 1177-сонли жавоб хати.
Суд ижросини қилиш учун ариза берган эдик. Аммо А. Абдуллаев бошчилигидаги манфаатдор рахбарлар, жиноятчилар суд ижросини қилиб, ерларингизни, кўчмас мулкингизни 5 гектар ер қисми билан қайтариб берамиз деб, 5 ой алдадилар. Суд ижросини қилмадилар.
Фарғона вилоятида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев махаллий халққа мурожаат қилиб, ўз нутқларида “Барча хокимларни огохлантираман, бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, хоким фақат ишдан кетиш билан қутилмайди, балки қонун олдида жавоб беради”, - деб таъкидлаб ўтганлар.
Кўриниб турибдики, жавобгар манфаатдор шахслар Ўзбекистон Распубликаси Конститутсиясининг 19,53,54-моддаларини, Ўзбекистон Распубликаси Фуқаролик кодексининг 37,41,86-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида” ги 97-сонли қарори талабларига зид равишда ўз номақбул харакатларини амалга оширганлар.
Ушбу келтирилган асословчи далилларга таянган холда:
Тошкент вилояти маъмурий суди: иш тартиб рақами 3-4120-2001/973
Апелляция иши 2-115-21
Биринчи инстанция Б. Нормаматов
Апелляция инстанцияси судяси А. Аминов
Тошкент вилояти маъмурий судининг раиси Б. Аблахатов
Ҳайъат аъзолари
Тошкент Вилоят судининг судялари У. Турсунов, А. Аминов
Чиқарилган қарорни бекор қилиш.
Нурафшон шаҳар туманлараро маъмурий судининг 2021-йил 16-февраль кунидаги қарори бекор қилиниб, Охонгарон туман хокимлигининг 28.09.2018 йилдаги 1945-сонли, 04.03.2019 йилдаги 1290-сонли, 04.03.2019 йилдаги 1291-сонли, 06.03.2019 йилдаги 1330-сонли, 04.04.2019 йилдаги 1288-сонли, 08.09.2020 йилдаги 2816-сонли, “Қурама Қорабайирлари” МЧЖ рахбари М.Т.Маткаримовнинг сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб ерларимизни, кўчмас мулкимизни 5 гектар ер қисми билан ва келтирилган 46 миллион жамоамиз пулини ва 10мингта терак экилган 10,4 гектар еримизни қайтариб олиб беришингизни жамоамиз номидан илтимос қиламиз.
“Куч адолатда” эканлигини исботлаб беришингизни сўраб қоламиз.

“Супер Президент” ЛТД


Тадбиркорлик фаолияти юритувчи
Фирма Президенти Б.С.Сардиев
Тел: 90.907-91-03 ___.II.2022йил
Илова: та варақ


Download 34,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish