Ўзбекистон ёшлар иттифоқи сирдарё вилояти кенгаши сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси сирдарё вилояти ҳАЛҚ таълими бошқармаси



Download 58,07 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi58,07 Kb.
#160034
  1   2
Bog'liq
Ёш қутқарувчи қарор




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КАСБИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МАДАНИЯТ БОШҚАРМАСИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИНИНГ
ҚАРОРИ


Сирдарё вилояти умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда ўқувчилар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, уларда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигига оид билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб боришни таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 январь кунидаги 5/54/7/8/16/5/62 – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Сирдарё вилояти ҳалқ таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қарор қилади:


1. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда ҳар бир таълим тизимида мазкур клублар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилсин.
2. Қуйидагилар:
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага;
“Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага;
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш ва “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмита таркиби 3-иловага;
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш ва “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш бўйича масъул бошқармалар ва ташкилотлар ўртасидаги вазифалар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, уларнинг доимий фаолиятини таъминлаш ҳамда мазкур клублар ўртасида ҳар бир тизимда уч босқичли мусобақаларни ўтказиш бўйича масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
4. Соғлиқни сақлаш бошқармасига жойларда фаолият олиб бораётган клуб аъзолари иштирокида тиббий тайёргарлик бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этиш, мусобақанинг барча босқичларида малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5. Мусобақанинг якуний финал босқичида иштирок этадиган жамоа аъзоларининг йўл ва овқатланиш харажатлари ҳудудий ташкилий қўмита томонидан юборувчи ташкилот зиммасига юклатилсин.
6. Мусобақанинг умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги республика босқичларини ўтказиш учун молиявий харажатлар ҳиссадорлик асосида қоплансин.
7. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш, ҳар бир тизимда мазкур клублар ўртасида уч босқичли мусобақани ташкил этиш ва ўтказишга масъул ташкилотчиларнинг фаолияти Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилиши белгилансин.
8. Қарор ижросини назорат қилиш Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар
бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Режепов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Н.Холбоева, Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Э.Шукуров, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.Донабаев, Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Хажимуратов, Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Мисралиев ҳамда Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Мирзаханов зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.




Download 58,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish