Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида ёзилишича, «Ўзбекистон Қаҳрамони»— Ўзбекистоннинг олий даражадаги унвони. 1994 йил 5 майда таъсис этилган. Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Унвон айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Унвонни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг такдимномасига биноан амалга оширилади.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахсга олий нишон — «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади. « збекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
«Олтин Юлдуз» медали 750 даражали (пробали) олтин қотишмасидан тайёрланади ва олд томонида ҳар бир қиррасининг икки ёнбағридан олтин нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади, оғирлиги 12,5 гр. «Олтин Юлдуз» медали кўкракнинг чап томонига орден ва медаллардан юқорироққа тақилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» фақат бир марта берилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони вафотидан кейин берилган тақдирда «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мукофотланганнинг оиласига топширилади.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланганлар:
1995 йил Алимуҳамедов Эркин Ҳайдарович — В. П. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг чилангар-йиғувчиси Мамажонов Комилжон — Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги Х. Морозиқов номли жамоа хўжалиги бригадаси бошлиғи
Панин Анатолий Николаевич — Навоий тоғ-металлургия комбинати «Восток» кони шимолий руда бошқармаси экскаватор машинистлари бригадаси бошлиғи
Рўзиев Бўрон — «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат акционерлик бирлашмаси «Муборакгаз» газ кони бошқармасининг нефт ва газ қазиб чиқариш оператори
Темирова Муяссар — Бухоро шаҳридаги «Зардўз» акционерлик жамияти юксак бадиий буюмлар тайёрлаш тучасткасининг катта устаси
Do'stlaringiz bilan baham: |