Ўз-ўзини диагнозлаш ва ўз-ўзини тестлашнинг
киритилган воситалари
Ўз-ўзини ташҳис усулининг муваффакиятлиларидан бири ВILBO усулидир (Bulut in Logic Block Observation - киритилган мантиқий кузатиш блоки). Бу усул тестланувчи мантиқий схемага қўшимча схемаларни қўшилиши ҳисобига олинган. Кўп функцияли 8-разрядли регистрдан иборат ВILBO усули схемаси 4.5-расмда келтирилган. Бошқарилувчи В1 ва В2 киришлар ҳолатига қараб, қуйидаги иш режимлари бўлади:
В1=В2=0 - чизиқли силжувчи регистр, бунда sin ва sout-мос равишда “тез кўриш” кириши ва чикиши;
В1=В2=1 - тизимли регистр, унда Zi киймати Тi-триггерга ёзилади, тизимли амаллар эса Qi чиқишлар билан олиб борилади;
4.5-расм
В1=0, В2=1 – иккинчи модули бўйича жамловчи тескари боғланишли параллел регистр (Q3, Q4, Q7 ва Q8), у сигнатурали анализатор сифатида ёки псевдотасодифий кодлар кетма-кетлиги генератори сифатида ишлаши мумкин.
Псевдотасодифий кодлар генератори параллел кодни текширилувчи қурилма схемаларига узатилади. Охиргини чиқиш сигналлари сигнатура регистрига келади, уни чиқиши ўз навбатида берилган тестнинг ўтган ёки ўтмаганини аниқловчи дешифраторга уланган.
ВILBO усулина амалга оширган вакиллардан бири ВIDCO модулидир (Bulit Digital Circuit Observer). Уни схемаси псевдотасодифий кетма-кетликлар генератори режимида ишловчи ВILBO=А регистрдан, сигнатурали таҳлил режимида ишловчи ВILBO =В регистрдан ва “яроқли-яроқсиз” меъёри бўйича текширув натижасини баҳолаш схемасидан иборатдир. ВIDCO модули схемаси 3.6-расмда келтирилган.
Т екширув бошлашдан аввал, текширилувчи
схема ва ВIDCO схемалари бошланғич ҳолатга
келтирилади ҳамда ВILBO=А регистригабошланғич силжиш сўзи ёзилади.
Синхронизация цикли тугаши билан дешифрация натижалари ҳолат индикаторига узатилади. Комбинацион схемаларни ташҳисида ВILBO усули жуда самаралидир. Усулни LSSD усулига нисбатан афзаллиги, тестли маълумотлар ҳажми ва ўз-ўзини текширув вақти анча камаяди.
4.6-расм
Ўз-ўзини тестлаш усулларидан М1СRОВIТ (тестлашни киритилган микропроцессор воситалари) услубини ажратиш мумкин, у қуйидагича амалга оширилади. Микропроцессор тизим стандарт таркибга, яъни Multibus шинасига мос келувчи, псевдотасодифий кетма-кетликлари генератори ва сигнатурали анализатор функциясини амалга оширувчи ҳамда частоталарни бўлувчи иккита ВILBO регистри ва текширув бошлашни бошқариш тугмаси киритилган таркибга эга. Улардан ташқари, процессорнинг программаланувчи доимий хотира қурилмасида (ДХҚ) МПҚнинг барча функционал тугунларини кетма-кет тестлашни таъминловчи махсус тест дастур сақланиши зарур.
МIСRОВIТ усули бир кристалли микро-ЭВМ ва МПҚни тестлашда самаралидир, уларнинг ҳолатини баҳолаш “яроқли-яроқсиз” меъёри бўйича амалга оширилади.
ЖКИС мустақил ўз-ўзини тестлаш ва ташҳис муаммосини ечиши мумкин деган башорат рўёбга чиқа бошлади. Ўз-ўзини тестлашда ривожланаётган соҳадаги охирги ютуқлардан бири бу LSSD ва ВILBO усулларини биргаликда ишлатишдир. Бу ҳолда, LSSD элементлар силжувчи регистрларни максимал узунликдаги силжувчи регистрга бирлаштирилиши туфайли псевдотасодифий кетма-кетликлар ишлаб чиқилади. Кейин кристаллда жойлашган мантиқий схемаларнинг чиқишдаги кодлари киритилган сигнатурали регистр ёрдамида таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |