Ялпи талаб эгри чизиғи Ялпи талаб эгри чизиғи (АD) нархнинг ўртача даражаси билан миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми ўртасидаги тескари боғланишни ифодалайди. - Пул миқдори. Пул таклифи (миқдори) доимий бўлганда нарх ўсиши ялпи талабни қисқартиради, нарх пасайганда эса ялпи талаб ортади. Бунинг оддий ифодаланиши:
- МV = PQ, бу ерда :
- М – иқтисодиётдаги пул миқдори;
- V – пулнинг айланиш тезлиги;
- P – нарх даражаси;
- Q – талаб билдирилган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми.
- Давлат сарфларидаги ўзгаришлар.
- Нархларнинг мавжуд даражасида, миллий маҳсулотда давлат харидининг кўпайиши ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Бунга мустақилликка эришилгач давлатнинг ўз армиямизни тузиш тўғрисидаги қарори мисол бўла олади. Давлат сарфларининг камайиши ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Масалан, янги автомобил йўли қуришга давлат сарфларининг қисқариши шундай натижага олиб келади.
-
- чет эллардаги миллий даромад даражаси ;
- валюта курсларининг ўзгариши .
- Ҳарид қилинган импорт товарлар самараси.
- Миллий иқтисодиётда нархларнинг ўсиши (чет эллардаги нархларга нисбатан) импортнинг кўпайиши ва экспортнинг қисқаришига олиб келади. Натижада ялпи талабда соф экспорт ҳажми қисқаради
- Соф экспортдаги ўзгаришлар – ташқи омилларнинг таъсирида рўй беради .
Ялпи таклиф эгри чизиғи иқтисодчилар томонидан узоқ муддатли ва қисқа муддатли давр учун алоҳида алоҳида ўрганилади. - 3.Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати.
AD ва AS эгри чизиқларининг кесишиш нуқтаси иқтисодиётда маҳсулот чиқаришнинг мувозанатли ҳажмини ва нархнинг мувозанатли даражасини кўрсатади. - AD ва AS эгри чизиқларининг кесишиш нуқтаси иқтисодиётда маҳсулот чиқаришнинг мувозанатли ҳажмини ва нархнинг мувозанатли даражасини кўрсатади.
- AD эгри чизиғи AS эгри чизиғини ётиқ кесмада кесиб ўтганда, нарх даражаси миллий ишлаб чиқариш мувозанатли реал ҳажмининг шаклланишида хеч қандай роль ўйнамайди.
- Оралиқ кесмада ялпи талабнинг кенгайиши ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг ошишига олиб келади.
- Ётиқ кесмада ялпи талаб камайса, ишлаб чиқариш реал ҳажми камаяди, нарх даражаси эса ўзгаришсиз қолади.
- Оралик ва тик кесмада ялпи талаб қисқарганда, нарх пасайиш тамойилига эга бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчилар бундай ҳолатни храповик самара деб атайди (храповик ғилдиракнинг орқага эмас, фақат олдинга ҳаракат килишига ёрдам беради). Храповик самара шунга асосланадики, нарх осонлик билан ўсади, лекин қийинчилик билан пасаяди. Шу сабабли ялпи талабнинг ўсиши нарх умумий даражасини кўтаради, лекин талаб камайганда қисқа даврда нарх пасаймаслиги мумкин.
- “Миллий даромад-ялпи сарфлар”
- (Дж. Кейнс мувозанатли) модели
III. Мувозанатли монетаристик модел - Монетаристик модел асосланган асосий далиллар қуйидагилар:
- Бозор иқтисодиёти барқарорликка, яъни, ўзини-ўзи тартибга солишга интилади.
- Мувозанатлик бузилганда нархлар уни тўғрилашни таъминловчи асосий дастак ҳисобланади. Пул таклифнинг ортиши маҳсулотлар нархи ўсишига олиб келади, лекин у бир текис рўй бермайди. Талаб дастлаб арзон товарларга, кейин янги товарларга, охирида хизматларга қаратилади. Нархдаги ўзгаришлар таркибий ўзгаришларни тақозо қилади, натижада узоқ муддатли даврда барқарор ривожланиш учун шарт-шароит вужудга келади.
- Пул дастаклари орқали тартибга солишнинг бош мақсади иқтисодий барқарорликни таъминлашга эришишдир. Бироқ бунда муомаладаги пул миқдорида нархларнинг ўсишига мос равишда унчалик катта бўлмаган кўпайиши рўй берса, товар миқдори ва пул массаси ўртасида мувозанатлик вужудга келади. Агар нархлар тез ўсса, назорат қилиб бўлмайдиган инфляция бошланади.
- Пулнинг ҳаракати ва ЯММ ўсиши суръати ўртасида муқаррар узвий боғлиқлик мавжуд бўлади: пул массаси кўпайиши билан нархлар ўсиши рўй беради, бу эса ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиради.
- Тартибга солиш узоқ муддатли вазифаларга йўналтирилиши зарур. Чунки пул массасидаги тебранишлар оқибати асосий иқтисодий кўрсаткичларда бирданига эмас балки, бир-мунча вақт ўтгандан кейин акс этади. У турли малакатлар учун бир хил бўлмасдан конъюнктура ҳолати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |