Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали.
2019 йил, 1-сон
1
Ғойибназаров
Баҳодир
Каримович,
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
статистика қўмитаси Кадрларни қайта
тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари
маркази директори, и.ф.д., проф.
Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович,
ТДИУ, и.ф.д, доцент
ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТНИ ХАРАЖАТЛАР УСУЛИДА
ҲИСОБЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича
ҳисоблашнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган, шунингдек,
бу маҳсулотни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари,
мазкур амални
такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган.
В данной статье анализируются теоретические и методологические
основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта (ВВП).
Также приведены особенности расчета валового внутреннего продукта,
рекомендации и рекомендации по его совершенствованию.
This article analyzes the theoretical and methodological basis for calculating
the cost of gross domestic product. Also features
of the calculation of gross
domestic product (GDP), recommendations and recommendations for its
improvement.
Кириш
ЯИМни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятларига тўхталишдан олдин
унга таъриф бериш муҳим. Дарҳақиқат, ЯИМ макроиқтисодий
кўрсаткичларнинг энг асосийларидан бири бўлиб,
оддий тилда айтганда,
мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасини мутлақ миқдорларда
ифодалайди
1
.
Ушбу кўрсаткичнинг асосий мазмуни бевосита мамлакат ҳудудида
ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган (истеъмол қилинган) барча якуний
товарлар ва хизматларнинг бозор нархларидаги қиймати билан аниқланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисоб-китобларда фақат якуний (бевосита
истеъмол учун мўлжалланган) маҳсулот ва
хизматлар эътиборга олинади,
1
Васильева А.В. Макроэкономическая статистика и национальное счетоводство. Учебник.
—
М.:
МЭСИ, 2015 й.
—
123-с.
Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали.
2019 йил, 1-сон
2
мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарган кишиларнинг миллий мансублиги ва
фуқаролиги эътиборга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, “Жаҳон
тажрибасини
пухта ўрганиб, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, монетар сиёсатни
такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш концепциясини
ишлаб чиқишимиз зарур. Ўтиш даврида иқтисодиёт соҳасида статистик
ҳисоботларни тўғри юритиш ва давлатнинг иқтисодий салоҳиятини аниқ
баҳолаш жуда муҳимдир.Шу орқали ялпи ички маҳсулотни холисона
баҳолашга эришиш мумкин.Шу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
(БМТ) ва Халқаро валюта фондининг Миллий ҳисоблар
тизимини
республикамизда 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этишимиз
лозим”
2
. Бу эса ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашнинг методологик
асосларини такомиллаштиришни тақазо этади.