Xxviii-вариант 1 – топшириқ



Download 167 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi167 Kb.
#131200
  1   2   3   4   5
Bog'liq
28-вариант Хайитбоев М


XXVIII-ВАРИАНТ


1 – топшириқ: Оила, маҳалла ва таълим муассасасининг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифаларини ифодаловчи тезисларни тайёрлашда талабалар гуруҳларда ишлайдилар. Бунда учта катта гуруҳни шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳга алоҳида-алоҳида топшириқ беради. Топшириқларнинг қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқдир:



Т\Р

Гуруҳлар

Топшириқлар мавзуси

1.

1-гуруҳ

Оиланинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

2.

2-гуруҳ

Маҳалланинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

3.

3-гуруҳ

Мактабнинг ёшларни тарбиялаш борасидаги педагогик ҳамкорлиги негизидаги вазифалари

Топшириқни бажариш чоғида гуруҳларнинг эътиборига қуйидаги матнлар тақдим этилади:


Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Ҳозир мамлакатимиздаги ўн мингга яқин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиб, улар ота-оналар­нинг фарзанд тарбиясидаги масъу­лиятини кучайтириш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини ўрганиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, 9-синфни тамомлаётган мактаб ўқувчилари таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олинмоқда, коллеж битирувчилари эса иш билан таъминланмоқда. Қисқаси, 1994 йилда ишлаб чиқилган «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги­ концепцияси бугун навқирон­ авлодни турли хил ҳуқуқбузарликлар, экстремизм, гиёҳ­вандлик, «оммавий маданият»­ каби иллатлардан асраб-авайлашнинг, бўш вақтини мазмунли ўтказишнинг, ёшларни касбга йўналтиришнинг муҳим омили бўлмоқда.
Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 2014 йилга «Соғлом бола йили» деб ном берилди. Демак, жорий йилда оила-маҳалла-таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янада кучайиши шубҳасиз. Бу эса ушбу кенгашлар фаолиятини янада ривожлантиришни тақозо этади.
Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги концепцияда дастлаб оила тилга олинмоқда. Дарҳақиқат, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда оиланинг ўрни беқиёс.­ Буюк алломаларимиз фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни ва аҳамияти ҳақида кўплаб асарлар яратганлар. Хусусан, Абдурауф Фитрат «Оила ёки оила бошқариш тартиблари» деб номланган асарининг иккинчи қисмини айнан фарзанд тарбиясига бағишлаган. Унда оиладаги энг оғир вазифа фарзанд тарбияси экани, халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-­ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хор­ликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияларига боғлиқлиги алоҳида таъкидланади.
Бир сўз билан айтганда, фарзанд оилада жисмонан, фикран ва ахлоқан тарбияланиши, кучли бадан, соғ­лом фикр ва яхши ахлоқ билан қуроллантирилиши лозим. Хулоса шуки, биз ҳам аждодларимиз қадриятларига таянган ҳолда оила муқаддаслигини, бутунлигини сақлашимиз, фарзандларимизни ватанпарвар, инсонпарвар, юксак эътиқодли, одоб-ахлоқли ва албатта баркамол этиб тарбиялашга интилишимиз зарур.
Ёшларнинг таълим-тарбия­си ҳақида гап кетганда, маҳалланинг роли ва таъсири тўғрисида тўхталмай иложимиз йўқ. Бежиз «Маҳалла — ҳам ота, ҳам она» дейилмаган. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар айнан маҳалла муҳитида ривожланган. Булар эса ёш авлоднинг онгу тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Демак, фарзандларимиз таълим-тарбиясида маҳалланинг ўрнини ҳеч нарса билан тенг­лаштириб бўлмайди.
Кейинги пайтларда «омма­вий маданият» ниқоби остида бутун дунёга кенг тарқалаётган маънавий ва ахлоқий бузуқлик ёшларимизнинг дунёқарашига ҳам жиддий хавф солмоқда. Ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм каби ёт ва бузғунчи ғояларни Интернет орқали ёшлар онгига сингдиришга уриниш куча­йиб бормоқда. Йигит-қизларимизни уларнинг таъсиридан асрашимиз керак. Шу боис маҳаллаларда бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни атрофлича таҳлил қила оладиган мутахассисларни жалб этган ҳолда ёшлар учун ўқув соатлари ташкил этишимиз керак. Токи, бундай тадбирлар миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган ғоя ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб берсин. Бу эса фуқароларимизнинг қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, ҳозир мунтазам равишда маҳалладаги маънавий муҳит мониторингини янада такомиллаштиришга эҳтиёж сезилмоқда. Шу йўл билан нотинч оилалардаги муҳитни яхшилаш, фарзандлар тарбиясида кўзга ташланаётган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.
Кўпинча йигит-қизларимизнинг муаммоларига, орзу-истакларига эътибор бермаймиз. Тўғрироғи, уларга фақат талаб қўямизу, қизиқишлари билан ҳисоблашмаймиз. Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар қайси ота-она, мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Фарзанд тарбиясига ана шу оддий талабдан келиб чиқиб ёндашсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу мақсадда ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган ижтимоий тадқи­қотлар, аниқроғи, сўровлар ўтказишимиз керак. Тадқиқот якунлари бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, унда ёшларнинг муаммоларини ечишга, орзуларини амалга оширишга, бандлигини таъминлашга, бўш вақтини тўғри ташкил этишга қаратилган вазифалар қамраб олиниши лозим.
Маҳаллаларда, таълим муассасаларида ибратли хонадон вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёзувчи ва шоирлар иштирокидаги учрашув ва давра суҳбатларини мунтазам равишда ўтказиб туриш зарур. Ушбу тадбирлар қанчалик кўпайса, кўзлаган мақсадларга тезроқ етишимиз мумкин.
Яқинда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унда мазкур органларга маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш борасидаги зарур ваколат ва имтиёзлар берилди. Демак, шундан­ келиб чиқиб, аввало ёшларда­ тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шаклланти­риш лозим. Бунинг учун мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар ва тренинглар­ ташкил этилса, йигит-қизларимиз ўртасида бу соҳага бўлган қизиқиш ортарди.
Қонунлар иллатларга бар­ҳам бериб, яхшиликка йўл очади. Шунинг учун фарзандларимизга қонунларга ҳурмат руҳини сингдиришимиз керак. Бу ерда гап уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳақида кетмоқда. Бунда адлия ор­ганлари ва муассасалари хо­димларининг имкониятидан унумли фойдаланиш зарур.
Пировард мақсадимиз комил инсонни тарбиялаш экан, оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини янада ривожлантириш нафақат ушбу институтлар, балки жамоатчилик вакиллари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигига ҳам боғлиқлигини асло унутмаслигимиз керак.


Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish