XIII Боб. ТУРКИЯНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ
Жаҳонда Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, АҚШ, Испания, Хитой ва Италиядан кейин олтинчи ўринда туради. Аммо Туркия учун бу кўрсаткич етарли эмас, давлат сайёҳлар сонини янада кўпайтириш мақсадида туризмга алоҳида эътибор қаратмоқда. Туркия туризмига бевосита таъсир этувчи омиллар қуйидагилар:
- иқлим;
- географик жойлашув;
- ўсимлик ва ҳайвон турлари;
- сув манбалари;
- табиий гўзалликлар;
- тарихий асарлар;
- маданий ёдгорликлар;
- кўриш ва айланиш имкониятини берувчи алоқа коммуникациялари. Яъни, йўл, транспорт, дам олиш тизимлари ва б.
Туркияда тахминан 2 млн. киши бевосита туризмда, яна 1,5 млн. одам аралаш соҳаларда иш билан банд. Туркияда туризм ривожи учун барча имконият мавжуд. Мамлакатнинг 7200 км. келадиган соҳилларини Ўрта ер, Эгей, Мармар ва Қора денгиз сувлари ювиб туради, 355 та пляж бор. Бу ерда 700 минг ўринга эга 2870 та меҳмонхона фаолият кўрсатади.
Мамлакатнинг энг кўп турист ташриф буюрадиган шаҳарлари сирасига ислом ва Византия архитектура ёдголиклари маскани - Истанбул, вулқонлар натижасида ғаройиб шаклланган табиат яратиқлари ва ғор шаҳарлар макони - Каппадокия, антик давр ёдгорликлари ва қадимги грек ва Рим харобаларини ўзида мужассам этган денгиз соҳилларининг курорт жойлари, Ликий, Карий йўлаклари ва Памукқалъани киритиш мумкин. 2017 йилда битта Памукқалъанинг ўзини 1,4 млн. турист зиёрат қилган.
Туркиянинг энг машҳур курорт шаҳарлари: Анталия, Сиде, Мармарис, Алания, Кемер, Бодрум ҳисобланади.
2012-йилда Туркияга ташриф буюрган авиайўловчилар сони 130 млн. ни ташкил этган бўлиб, уларнинг 45 млн.и Истанбулнинг - Отатурк, 25 млн.и – Анталия аэропортларига келиб қўнган.
2014-йилда Туркияни кўриш учун 41,4 млн. турист келган. Уларнинг аксариятини Германия, Болгария, Эрон, Россия, Греция, Грузия, Озарбайжон каби давлатлар фуқаролари ташкил этган.
2015-2016 – йилларда Туркия туризм соҳасида жиддий пасайиш кузатилган. Бунинг асосий сабаблари Сурияда Россия ҳаво кучларига оид Су-24 самолётининг Туркия ҳаво кучларига оид F-16 қирувчи-самолёти томонидан уриб туширилиши ва мамлакат ичида тез-тез содир этилиб турган террорчилик актлари, деб баҳоланган.
2016-йил февралда рус сайёҳларининг йўқлиги ва европалик туристларнинг террордан қўрқиб келмаганлиги боис туристлар сонининг кескин камайиши натижасида Туркия 10 млрд Евро қийматидаги 1300 меҳмонхонани сотувга қўйган. Бундан ташқари, у қадар катта бўлмаган оилавий пансионлар ва йирик люкс отеллар ҳам сотувга қўйилган. Натижада, 2016-йилда меҳмонхона нархлари кескин тушиб кетган. Бу кейинги 17 йил давомида туризм соҳасида рўй берган энг катта йўқотиш эди.
Биргина Анталияга келадиган туристлар сони 2016-йилнинг тўрт ойи давомида Россиядан - 90, Буюк Британиядан – 36, Германиядан – 30, Даниядан - 15 фоизга камайган бўлса, Исроилдан келадиган сайёҳлар сони тескари натижа кўрсатган, яъни 73 фоизга ошган. 2016-йилда Туркияга келган сайёҳлар умумий сони 25 млн. ни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2015-йилга нисбатан 31 % га кам дегани эди. Туркиянинг бундан кўрган молиявий зарари 15 млрд. доллар деб баҳоланган.
Эътиборли жойи шундаки, 2017-йилда туристик оқим яна тикланган. Бу йили Туркияга келган сайёҳлар сони 32 млн. бўлиб, йиллик кўрсаткич 27,8 % га ошган. Яна бу борада Россия сайёҳлари етакчилик қилган. Улар Туркияга келган умумий туристлар сонининг 14,6 % ни ташкил этган. 3,6 млн. сайёҳ билан Германия иккинчи, 2,5 млн. сайёҳ билан Эрон учинчи ўринни эгаллаган.
Бу қадар жозибага эга Туркиянинг туристик салоҳияти сири – унинг тарихида.
Истанбул – икки қирғоқда жойлашгани, турли қитъа ва даврни акс эттиргани билан эътиборни тортади. Шаҳар тўрт империянинг пойтахти бўлгани ҳолда, 3 мингдан ортиқ тарихий ёдгорликларга эга. Бу ердаги Босфор бўғози Европани Осиёдан ажратиб туради ва Истанбул ана шу икки қитъанинг энг гўзал намуналарини ўзида акс эттирган.
Каппадокия – Туркиянинг юрагида жойлашган бўлиб, ноёб туризм маскани ҳисобланади. Аввало, унин ландшафти эътиборни тортади. Бу ерда қоялар ва у қадар баланд бўлмаган гзўал тоғларни кўриш мумкин. Бу ерда ҳақиқий ер ости салтанати сақланган. Илк христианлар ер остини ўйиб, ғорларда шаҳарлар барпо этган. Уларнинг чуқурлиги 85 м. га етади ва у ерда 10 минг атрофида инсон яшаган.
Памукқалъа ўзининг шифобахш суви ва иқлими билан дунёда машҳур. Эртаксимон бу маскан оппоқ қор сингари ер сатҳини қоплаган тузли юза ва у ердан оқиб турувчи илиқ сув ўзгача тароват бахш этган. Унинг ёнида антик давр тарихий обидаси – Хиераполис жойлашган.
Дўлмабоғча саройи Абдул Мажид I томонидан Европа бойликларига яқин бўлиш мақсадида бунёд этилган. У султоннинг Истанбулдаги энг “туркча бўлмаган” қароргоҳи ҳисобланади. Сарой қурилиши 1842-йилдан 1853-йилгача давом этган. У
Do'stlaringiz bilan baham: |