“барокко”1 услубида бунёд этилган бўлиб, 14 тонна олтин сарфланган.
Бу ноёб обида 285 хона ва 44 залдан иборат.
Истанбулдаги ажойиб ёдгорликларидан бири Хори монастири мозаика ва фрескалари - ҳозирги Истанбулдаги Қаҳрия жоме-масжиди, меъморчиликнинг олий чўққиси шак-шубҳасиз, Константинополдаги Муқаддас Аё София ибодатхонаси2 ва унинг мозаикалари ҳисобланади.
Тарих тақозоси билан бир неча бор черков – масжид сифатида ўзгартирилган.1453-йилда Султон Меҳмет Константинополни фатҳ этгач, масжидга айлантирилган. Мустафо Камол Ота турк 1934 йилда уни музейга айлантирган. 2020-йилда Режеп Тоййиб Эрдўғон уни яна масжид ҳолига қайтарди.
Хуллас, Туркия маданият ва туризм нуқтаи назаридан камдан-кам учрайдиган давлатлар қаторига киради. Бу ерда маънавий шаклланиши имкониятини берувчи “тирик тарих” мавжуд. Турк халқи маданиятининг ўзига хос хусусиятларини кўз-кўз қилувчи минглаб ёдгорликлар тарихий билим билан бир қаторда қадим тамаддун ҳақида маълумот беради.
1926 йилдан буён музей сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Мавлоно Румий мақбараси туристлар эътиборини тортиб келаётган, энг кўп зиёрат қилинаётган, Тўп Капи саройидан кейин Туркияга энг кўп даромад келтираётган тарихий мажмуадир. 2017 йилда бу музейни 2,4 млн. одам зиёрат қилган.
Кейинги йилларда бутун дунёда туризмнинг бир соҳаси ҳисобланган экотуризм жадал ривожланмоқда. Табиий туризмнинг таркибий қисми ҳисобланган экотуризмда сайёҳлар инсон тамаддунидан холи бўлган табиатнинг асл ҳолатини кўриш имкониятига эга бўлади. Экотуризм давлат муҳофазасига олинган қўриқхоналар, миллий ва табиий парклар, резерватор ва шунга ўхшаш жойларни кўришга йўналтирилган соҳа.
Туркияда ҳам кейинги йилларда бу соҳа ривожланмоқда. Экотуризмнинг асосий мақсади – флора ва фауна вакилларини улар яшайдиган табиий масканда кўриш, бу жойларнинг табиий ва этнографик хусусиятлари билан танишиш, экологик саводхонликни ошириш ҳисобланади.
Туркияда экотуризм Олимпос, Кёпрулу, Дилек, Каратепе, Мунзура ва Улуғдағда жойлашган миллий парклар ҳудудларида амалга оширилади. Айниқса, Кёпрулу парки машҳур. Бу улкан қўриқхона 500 га ерда жойлашган бўлиб, туризм энг гавжум бўлган Анталиядан 50 км. узоқликда. Бу ернинг диққатга сазовор жойи – шу ном билан аталувчи дара ва ундан оқиб ўтувчи тоғ дарёсидир. 100 дан ортиқ хилдаги ноёб қушлар, юздан ошиқ ёшга кирган кедр дарахтлари ва ноёб флора ҳамда фауналар Кёпрулуни идеал ҳолатга келтирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |