Намунавий дастур лойиҳаси
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ УРГУТ ТУМАНИДАГИ 20 - МАКТАБ ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ МАСАЛАЛКАР БЎЙИЧА ТАРҒИБОТЧИСИНИНГ 2021 ЙИЛДА ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ ЙЎНАЛИШДА АМАЛГА ОШИРАДИГАН ТАДБИРЛАР
ДАСТУРИ
Т/р
ТАДБИРЛАР НОМИ
МУДДАТИ
МАСЪУЛЛАР
1.
“Янги Ўзбекистонни билимли ва ватанпарвар ёшлар билан барпо этамиз!”, “Учинчи Ренессанс-мактаб остонасидан бошланади!” мавзуларида ўқувчи ёшлар ўртасида маънавий тадбирлар, фестиваллар, ижодий ишлар танловлари ўтказиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
2.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида туркум тадбирлар ташкил этиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
3.
Мамлакатимизда нишонланадиган муҳим саналар, Давлат рамзлари қабул қилинган кунлар муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида маънавий тадбирлар, таниқли шахслар билан учрашувлар ташкил этиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
4.
Мактаб ўқувчи-ёшлар билан доимий мулоқот қилишни тизимли йўлга қўйиш, таълим муассасасида ўқувчиларнинг дунёқараши, одоб-ахлоқи, маънавий билимларини бойитиш билан боғлиқ “Ахлоқнинг боши-ассалом!”, “Маънавий-алоқий фазилатлар деганда нимани тушунамиз!”, “Одобсизлик нималарда намоён бўлади?” каби мавзуларда таъсирчан суҳбатлар ўтказиш, мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
5.
Ўқувчи-ёшларларда она Ватанга садоқат ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган “Мен Ватан туйғусини қандай тушунаман?”, “Ватанга содиқлик борасида менинг фикрим!”, “Ватанимиз шарафига айланган буюк аждодларимиз!”, “Бугун ёшларга қандай маънавий таҳдидлар хавф солмоқда”, “Мафкуравий иммунитет нима?”, “Мен миллий ғояни қандай тушунаман?”, “Ўз миллий ғояси асосида юксак тараққиётга эришган қайси давлатларни биламиз! Каби мавзуларда суҳбатлар, учрашувлар, викториналар ўтказиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
6.
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган “Ғазалхон ёшлигим”, “Нафосат”, “Ёш нотиқлар”, “Истеъдод” каби турли ижодий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш. Таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида “Маҳорат сабоқлари” ташкил этиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
7.
Адабиёт ва санъатга қизиқадиган ўқувчиларни ўз атрофида бирлаштириш, энг фаол китобхон ёшлар намунасида мактабда “Китобхонлик кечалари” ўтказиш, “Менинг севимли китобим”, “Бу китобни ўқиганмисиз?”, “Китобнинг инсон камолотидаги ўрни” мавзуларида тадбирлар ўтказиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
8.
Ижодкорлик қобилияти мавжуд ўқувчиларнинг ижодий ишларини кўриб, вақтли матбуотда, турли тўплам ва альманахларда нашр этиш, шунингдек, “Булоқ кўз очди”, “Ижод ғунчалари” мавзуларида мактаб, мактаблараро, туман миқёсида турли тадбирлар ўтказиш орқали жамоатчиликка намойиш этишда кўмаклашиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
8.
Юксак маънавиятли, мустақил фикрли, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш мақсадида “Мен Ўзбекистон фуқароси эканимдан фахрланаман”, “Менда фикр бор”, “Ватаним тараққиётига мен қандай ҳисса қўша оламан” каби мавзуларда доимий суҳбатлар, тадбирлар ўтказиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
9.
Ўқувчи-ёшларда ижодга меҳр, китобхонликка қизиқиш уйғотиш мақсадида мактабда таниқли шоир ва ёзувчилар билан “Сиз кутган учрашув”, “Янги китоб тақдимоти” мавзуларида ижодий кечалар, танловларни ўтказиш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
10.
“Адабиёт ва маънавий камолот” мавзусида ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара дурдоналарини тарғиб қилиш орқали ўқувчи-ёшлар онгида умуминсоний ва миллий қадриятларни шакллантириш.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
11.
Истеъдодли ижодкор ўқувчиларни ўзлари яшаб турган вилоятдаги ва Республикадаги атоқли адиблар номидаги ижод мактаблари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида “Бунда булбул китоб ўқийди” мавзусида адабий тадбирлар, тақдимотлар ўтказиш, шу орқали уларни келажакда ижод мактабларида таълим олишларига рағбатлантириш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
12.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, тарбияси оғир болаларнинг маънавий-руҳий ҳолатини яхшилашда бадиий адабиёт ва санъат намуналаридан кенг фойдаланиш мақсадида “Етти кунда етти ғазал”, “Ўн кунда ўнта шеър”, “Бир ойда бир китоб” мавзуларида уларда шеър, ғазал ёдлаш, китоб ўқишга муҳаббат уйғотиш, шу орқали уларда гўзал инсоний фазилатларни шакллантириб бориш.
2021 йил
давомида
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ________,
Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ....,
Эслатма: Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ушбу дастурга ўзига белгиланган вазифалар доирасида ва йил давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тегишли ўзгартирииш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |