Тошкент давлат аграр университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши



Download 29,12 Kb.
bet1/5
Sana19.05.2023
Hajmi29,12 Kb.
#941067
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Фирма ва унинг

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши
II –босқич ST 21-103 guruh talabasi

“Mikroiqtisodiyot” fanidan


mustaqil ish

Мавзу:
ФИРМА ВА УЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ
АСОСЛАРИ

Toshkent 2022


Режа:

1. Корхона (фирма)нинг иқтисодий тизимдаги ўрни



2. Индивидуал хусусий корхоналар, уларнинг
афзаллик ва камчиликлари



3. Ҳамкорликдаги корхоналар (ўртоқчилик ва жамиятлар).



4. Корпоратив корхоналар.



5. Аралаш корхоналар


ФИРМА ВА УЛАРНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ
АСОСЛАРИ
Микроиқтисодиёт курсини иқтисодиётнинг асосий соҳаси ҳисобланган ишлаб чиқаришнинг субъектлари феъл-атворини ўрганишдан бошлаймиз. Асосий ишлаб чиқариш бўғини сифатида корхона юзага чиқиб, улар рўйхатга олинишига кўра жисмоний ва юридик мақомга эга бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиётида қандай корхона турлари фаолият юритади, улар қандай ташкилий шаклларга эга бўлади деган саволларга ушбу курсимизда жавоб топиш мумкин.

Корхона (фирма)нинг иқтисодий тизимдаги ўрни


Ҳар қандай корхона биринчи навбатда ишлаб чиқариш омилларини бирлаштирувчи жойни ўзида намоён этади. Бу омиллар бирикиб кооперацияни вужудга келтиради ва ишлаб чиқариш жараёнини таъминлашади. Ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг ихтисослашуви ва ишлаб чиқариш кооперацияси жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини тавсифлаганлиги учун корхонани ишлаб чиқариш кучларининг бир бўлаги деб қараш мумкин.
Бозор иқтисодиётида ишлаб +чиқарилувчи маҳсулотни товар шаклида тасаввур этиш мумкинлиги учун ҳам корхоналарни асосий товар ишлаб чиқарувчилар деб ҳисоблашади. Шунинг учун корхонани нафақат моддий-техник жиҳатдан, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам қараш керак.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона бизнес соҳаси ва тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъект сифатида намоён бўлади. Бизнес ва тадбиркорлик деганда айримлар уларни бир мазмун касб этади деб ҳисоблашади. Бу доимо ҳам тўғри бўлмаган фикрдир. Бизнес мазмунига кўра даромад келтирувчи мустақил машғулот ва ишдир. Бу даромад индивидуал меҳнат фаолияти, чайқовчилик ва ҳаттоки ноқонуний фаолият натижасида олиниши мумкин.
Тадбиркорлик ташаббускорлик фаолияти бўлиб, шахсий моддий масъулият асосида фойда олишга йўналтирилгандир. Фойда даромад ва харажатлар айирмаси бўлганлиги учун ҳам тадбиркорликни бизнес деб аташ мумкин, аммо бизнеснинг мақсади ҳар доим ҳам фойда олиш ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик фаолияти хуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришни назарда тутади, яъни тузилаётган корхона рўйхатга олиниб жисмоний ёки юридик шахс мақомини олиши шарт. Жисмоний шахс деганда юридик мақомга эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фуқаролар тушунилади
Юридик шахс деганда алоҳида мулк ва мустақил балансга эга бўлган, ҳамда мавжуд мулки билан мажбуриятлари бўйича масъулиятли бўлган ташкилотлар тушунилади.
Иқтисодиёт назарияси нуқтаи назарида корхона ишлаб чиқариш ячейкаси бўлиб, жамият ишлаб чиқариш кучларининг бир бўғини ҳисобланади, фирма эса иқтисодий муносабатлар тизимида маълум бир ўринга эга бўлган хўжалик ячейкасидир.
Фирма одатда кўп йўналишликни ўзида мужассам этади, чунки бозор иқтисодиёти шароитида фақат бир хил товар ишлаб чиқариш жуда хавфлидир. Корхона эса бир йўналишдаги товарларни ишлаб чиқаради холос. Йирик фирмалар қоидага кўра бир неча корхоналардан иборат бўлишади.
Бизда «фирма» ва «корхона» тушунчалари деярли бир хил маънода ишлатилади, ҳаттоки қонун ҳужжатларида фирма сўзи корхона деб юритилади. Шунинг учун бундан кейинги мавзуларда ҳам биз корхона сўзини ишлатамиз.
Корхоналар мулкчилик шаклига кўра уч турга бўлинади: хусусий, давлат ва аралаш корхоналари. Бозор иқтисодиётида хусусий корхоналар салмоғи кўпроқ бўлганлиги учун ҳам микроиқтисодий таҳлил объекти сифатида улар кўпроқ қаралади.
Хусусий корхоналар ўзларининг ташкилий-иқтисодий шаклига кўра индивидуал, ҳамкорликдаги (ширкатлар ва жамиятлар) ва корпоратив турларга бўлинади.



Download 29,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish