Аралаш корхоналар
Акция ва улушларнинг олиб-сотиш объектига айланганиши натижасида мулкдорларнинг алмашиши аралаш корхоналарнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Бу хилдаги корхоналар акциялари хусусий шахслар ва давлатнинг қўлида бўлади. Бу кўринишдаги корхоналар икки йўл билан вужудга келади: хусусий корхоналар акцияларининг бир қисми давлатга сотилиши, ёки давлат корхонасининг хусусийлаштирилиши оқибатида акциялар чиқарилиб уларнинг бир қисми хусусий шахсларга сотилиши натижасида.
Бу кўринишдаги корхоналар давлат корхоналаридан фарқли ўлароқ тижорат корхоналари ҳисобланади ва катта хўжалик мустақиллигига эга бўлади. Хусусий корхоналардан фарқи уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |