Тўлқин узунлигига нисбатан ўзак диаметрига боғлиқравишда оптик толалар бир модали ва кўп модалига бўлинади. Бир модали оптик толаларда кўпинча ўзак диаметри 7-10 мкм 3
Bog'liq Тўлқин узунлигига нисбатан ўзак диаметрига боғлиқравишда оптик толалар бир модали ва кўп модалига бўлинади
1.
Тўлқин узунлигига нисбатан ўзак диаметрига боғлиқравишда оптик толалар бир модали ва кўп модалига бўлинади. Бир модали оптик толаларда кўпинча ўзак диаметри 7-10 мкм (3.7,а-расм), кўп модали оптик толаларда эса 50-62,5 мкм (3.7,б-расм) бўлади. Иккала турда қобиқ диаметри 125 мкм ни ташкил этади. Амалиётда кўп модали ва бир модали оптик тола диаметрларининг бошқа қийматлари ҳам мавжуд. Бир модали оптик толадан фақат бир мода (ёруғлик ташувчи) узатилади. Кўп модали оптик толадан эса апертура бурчаги доирасида толага турли бурчаклар остида киритиладиган бир неча юзлаб рухсат этилган модаларни бир вақтда узатиш мумкин. Барча рухсат этилган модалар турли тарқалиш йўналиши ва вақтига эга.
Кўп модали оптик толалар синдириш кўрсаткичи кÿриниши бўйича поғонали ( 3.8,а-расм ) ва градиент (3.8,б-расм) [14] толаларга бўлинади.
Поғонали синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар икки муҳит чегарасида синдириш кўрсаткичларининг кескин (поғона кўринишида) ўзгариши (n1 дан n2 га) билан характерланади. Поғонали синдириш кўрсаткичли оптик толалар ўтказиш полосасини чегаралайди, лекин градиент синдириш кўрсаткичли оптик толаларга нисбатан арзон ҳисобланади.
Градиент синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар поғонали синдириш кўрсаткичли толаларга қараганда равон синдириш кўрсаткичига ва модалараро дисперсиянинг камайиши бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга.
Кўп модали оптик толаларда модалараро дисперсия ўтказиш полосаси ва алоқа масофасини чегаралайди. Шунинг учун кўп модали оптик толалар асосан локал тармоқларда ва нисбатан паст тезликли рақамли ТОАТ сигналларини узатишда ишлатилади.
Бир модали оптик толалардан магистрал алоқа тармоқларида фойдаланилади. Чунки бир модали оптик толаларда модалараро дисперсия юзага келмайди, шунинг учун сигналлар кўп модали режимга қараганда кам бузилиш билан узатилади. Яъни бир модали оптик толалардан фойдаланиш ÿтказиш қобилиятини оширади, лекин узатувчи қисмда бирмунча қиммат бўлган лазер диодлардан фойдаланиш талаб этилади.
Синдириш кўрсаткичларига қараб бир модали оптик толалар поғонали (тўғрибурчакли) ва махсус турдаги уч тишли, W кўринишдаги толаларга бўлинади (3.10-расм) [3].
1. Стандарт тола SF (Standart Fiber).
2. Силжиган дисперсияли тола DSF(Dispersion-Shifted Fiber).
3. Нолга тенг бўлмаган силжиган дисперсияли тола NZDSF (Non-Zero Dispersion-Shifted Fiber).
Стандарт SF толалари поғонали синдириш кўрсаткичига эга. Статиcтик маълумотларга кўра энг кўп ётқизилган кабеллар бир модали стандарт SF (Standart Fiber) толалардан иборат.
DSF ва NZDSF толалари махсус турдаги W кўринишдаги синдириш кўрсаткичларига эга.
2. Savolga Javob
ТОА тизимларини энг муҳим пассив элементларидан бири оптик тармоқлагич (coupler) ҳисобланади. Тармоқлагичлар кабелли телевидениенинг тақсимланган толали-коаксиал тармоқларини қуришда, шунингдек давлатлараро тўлиқ оптик тармоқларни лойихалаштиришда кенг қўлланилади. Иккала ҳолда ҳам тармоқлагичлар қўлланилмаганда, тармоқ жуда қимматга тушарди [1]. Тармоқлагичлар ѐруғлик оқимларни бир неча йўналишларга ажратади ѐки бир неча оқимларни битта йўналишга бирлаштиради.