ИКМ-30 рақамли узатиш тизими
Умумдавлат бирламчи тармоқларда ХТИ (халқаро телекоммуникация иттифоқи) таклифига жавоб берувчи, Европа иерархиясининг бирламчи пағона тизимлари учун 30 та каналга мўлжалланган бирламчи РУТ лари қўлланилади. Уларга АТС ва АМТС лар орасини, шаҳарлараро ва шаҳардан ташқари АТС ларни бир-бирига уловчи линияларни ҳосил қилувчи ИКМ-30 узатиш тизими ва қишлоқ алоқа тармоқларида қўлланиладиган
ИКМ-30 С тизимлари киради. Бу РУТ ларининг тузилиш принципи бир хил. ИКМ-30 рақамли узатиш тизими. Бундай узатиш тизими шаҳар, шаҳар атрофи АТСлари, АМТС ва АТСлар орасида, 0,5; 0,6; 0,7 мм диаметрли симга эга бўлган полиэтилен изоляцияли (ТПП туридаги) ѐки қоғозли паст частотали жуфтликлар (Т туридаги) орқали 30 та товуш частотали канални ташкил қилган ҳолда уловчи линиялар мажмуасини олиш учун ҳизмат қилади. Шунингдек ИКМ-30 анча юқори тартибли рақамли узатиш тизимлари учун канал ҳосил қилувчи ускуна сифатида ҳам қўлланилади. Тизим бир ва икки кабелли кўринишда тузилиши мумкин. Бир кабелни қўллаганда қарама-қарши узатиш йўналишидаги регенераторлар бир кабелнинг турли жуфтликларига уланади, икки кабелида эса турли кабел жуфтликларига уланади. Шуниям айтиш жоизки, биринчи ҳолатда ўзаро ўтувчи сўниш қиймати бўйича жуфтликларни танлаш амалга ошади. Икки кабелли тизимда рақамли линия тракти амалда кабелнинг барча жуфтликларида ташкил қилиниши мумкин. Бу кабел ҳажмини 13-14 баробар ошишига олиб келади. Бир кабелли тизимда эса кабел ҳажмининг 1/3 қисми қўлланилади.
ИКМ-30 аппаратураси, рақамли овозли эшиттириш аппаратураси (РОЭА) билан биргаликда ишлаши мумкин. Бундай ҳолда ИКМ-30 нинг линия трактида тўртта олий синфли овозли эшиттиришканалини ташкил қилишмумкин. ИКМ-30 узатиштизими ѐрдамида ташкил қилинган алоқа схемаси қуйидаги 12.2-расмда кўрсатилган.
Аналог рақамли қурилма (АРК) 30 та телефон сигналларини аналогдан рақамлига ва рақамлидан аналогга ўзгартириш, қабул қилинган узатиш циклининг тузилишига мос ҳолда 2048 кБит/с тезликли гуруҳли рақамли оқимни шакллантириш ва ажратиш учун мўлжалланган. Шунингдек дискрет ахборотларни киритиш ва чиқариш, мослаштирувчи қурилмалар ѐрдамида АТС ускуналари билан мослаштиришни амалга оширади. Линия тракти қурилмаси (ЛТҚ) линиянинг рақамли сигналини шакллантиришва қабул қилиш, дистанцион таъминотни, ХТқРП нинг теленазоратини, шунингдек ҳизмат алоқасини ташкил қилишучун мўлжалланган.
Кабел турига ва унинг симини диаметрига боғлиқ ҳолда регенерациялаш участкасининг узунлиги (ТЧ сигнал учун) 50-86 км ташкил этади. Хизмат талаб қиладиган регенерациялаш участкалари орасидаги максимал масофа ХТқРП нинг ДТ имкониятларига боғлиқ ҳолда аниқланади ва у кабел турига боғлиқ ҳолда 25-43 км ни ташкил этади. ИКМ-30, 30 та телефон сигналларидан ташқари, тезлиги 8 кБит/с тезликли тўққизта дискрет ахборот каналларини ташкил этиш имконини беради, шундан 8 таси битта ТЧ каналанинг ўрнига узатилади. Ҳар бир ТЧ каналига иккита БЧС узатиш каналини, тўртта ТЧ канал ўрнига иккинчи синфли овозли эшиттириш каналини узатиш имконини беради. Тактли частота 2048 кГц, телефон сигналларини ва дискрет ахборот сигналларини узатишда дискретизациялаш частотаси 8 кГц, овозли эшиттириш сигналларини узатишда 32 кГц ни бошқарув ва чақириқ сигналлари (БЧС) эса 500 Гц ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |