“Тасдиклайман” «BEKZOD-SHUKRONA» ОК рахбари ___________ Р.М.Абдурасулова
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, МИЛЛИЙ ШИРИНЛИКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ УСКУНАЛАР ТЎПЛАМИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ МАҚСАДЛИ ЙЎНАЛТИРИЛИШИ БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН БИЗНЕС РЕЖАПоррррррррррррррррррррррррррррррррррррррррррррр
5,7,9,11,13,15,17 Навоий – 2019 й
«BEKZOD-SHUKRONA» ОК Тижорат сири тугрисида «BEKZOD-SHUKRONA» ОК рахбари Абдурасулова Райхон Мамарасуловнанинг аризаси
Ушбу бизнес-режа «BEKZOD-SHUKRONA» ОК рахбари Абдурасулова Райхон Мамарасуловна томонидан тайёрланган булиб, унинг иктисодий ва молиявий тарафларини очиб берувчи маълумотларга эга.
Ушбу хужжатда келтирилган маълумотлар «BEKZOD-SHUKRONA» ОК рахбари Абдурасулова Райхон Мамарасуловнанинг мулки хисобланиб, конфеденциал характерга эгадир. Хужжат факатгина ушбу тадбиркор томонидан маълумотларни урганиш рухсат этилган шахсларгагина такдим этилади. Маълумот куриш, нусха олиш ёки ичидаги курсаткичлар хакида бошкаларга ахборот таркатиш катъиян ман этилади.
«BEKZOD-SHUKRONA» ОК Бизнес-режа Лойиханинг максади – Ишлаб чикариш фаолиятини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК 42-3 сонли “Ҳар бир оила тадбиркор” қарорига асосан ширинликлар ишлаб чикарувчи ускуналар туплами сотиб олиш олиш учун.
Ўзбекистон Республикаси бозор иктисодиёти шароитларига боскичма-боскич утиб бораётган шароитда, худудларда замон талабларига мос келадиган замонавий иншоатларни барпо этиш ва ишга тушириш мухим вазифалардан бири булиб колмокда. Бу эса уз навбатида ёшлар онгига янгича фикрлашни, янгича дунёкарашни хамда давлат олдида узгача бир масъулиятни олиб киради. Янгиликларни олиб кириш, янгича караш, янгича фикрлашга йуналтириш эса, давлат ривожланиши программасида мухим потенциал булиб хисобланади. Ушбу лойиха оркали молиялаштирилиши режалаштирилаётган ширинликларний ишлаб чиқарувчи ускуналар туплами сотиб олиниши хам юкоридаги фикримизни тасдиклайди. Ахолини арзон ва сифатли ширинлик маҳсулотларига булган талабини кондириш Навоий вилояти олдига куйилган асосий вазифалардан бири булиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилоятининг Кармана тумани ширинликларни ишлаб чикариб, сотиш ишларини амалга оширилишида қулай бўлган худуд хисобланади. Шунингдек, ушбу худуд вилоятимиздаги катта шахарлардан эканлиги, вилоят ахолисининг катта кисми Кармана туманида истикомат килиши, ишлаб чикариш ва савдо - сотик ишлари амалга оширишга кулай эканлиги билан хам ажралиб туради. Бу эса уз навбатида ишлаб чикариш ва савдо - сотик ишларини ташкиллаштириш, ушбу худуд ахолисини арзон ва сифатли ширинликларга булган талабнинг катталигини курсатиб беради. Ушбу лойиха асосида молиялаштирилиши режалаштирилаётган лойиха хам шу худудда амалга оширилади. Лойихани амалга оширишдан асосий максади, фойда олиш хамда кушимча янги ишчи уринлари яратиш, шунингдек халкимизнинг арзон ва сифатли ширинликларга булган талабини кондиришдан иборатдир.