Талабасан, деб иш бермаслик мумкин эмас



Download 27 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi27 Kb.
#41196
Bog'liq
Талаба деганда,-WPS Office


Талаба деганда, асосан, оиласидан узоқда ётоқхона ёки ижарада яшовчи, маълум қийинчиликларни бўйнига олган шахсни тушунишга одатланганмиз.

Ўзбекистонда уларнинг асосий фоизи тўлов-шартнома асосида ўқишини ҳисобга олсак, таълимнинг юқори курсларига ўтиб, озгина ўзини тутиб олгандан сўнг талабаларнинг ишлаш тараддудига тушиб қолиши табиий ҳол. «Ўз-ўзини қоплаш» тушунчаси ҳам улар орасида шунинг учун оммалашган. Баъзилар эса амалиётда билимни мустаҳкамлаш учун ёки оиласига ёрдам бериш учун ишлашга ҳаракат қилишади.

Гарчи Ўзбекистонда талабаларнинг неча фоизи, қайси соҳаларда ишлаётгани ҳақида статистика маълумотлари мавжуд бўлмаса-да, деярли кўпчилик соҳада талаба-ходимларни учратиш мумкин.

Талабасан, деб иш бермаслик мумкин эмас

«Олий таълим тўғрисида»ги низомда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ҳам дарсдан бўш вақтларида – куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида ишлашларига рухсат этилган.

Айрим ҳолларда дарсдан ташқари ишлаш истагини билдирган талабаларнинг иш топишга қийналишлари, билим ва салоҳият жиҳатдан иш берувчининг барча талабига жавоб беришса-да, номаълум сабабларга кўра ишга олинмаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

Республика Касаба уюшмалари юридик бўлими мудири Ҳамидулла Примкуловнинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка биноан, барча ходимлар, жумладан, ишловчи талабалар ҳам меҳнат муносабатларида тенгдирлар. Улар олий таълимни тугатмагани сабабли бирор масалада камситилишига йўл қўйилмайди.

Агар борди-ю, ишга олмаслик тўғрисидаги жавоб берилса, бунинг ҳам ўзига яраша талаби бор.

Меҳнат кодексида ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб, 3 кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шартлигибелгилаб қўйилган.

Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилгани устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

Демак, қонун талабани шунчаки талаба бўлгани учун ишга кира олмаслигига йўл бериб қўймайди.

Иш ставкаси икки тараф келишувига кўра белгиланади

«Амалдаги меҳнат қонунчилиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар учун иш ставкасини чегараламайди. Иш ставкасининг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда, албатта, иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақтга мутаносиб тўланиши керак», дея бу борадаги тушунмовчиликларнинг қонуний асосини кўрсатди Ҳамидулла Примкулов.

Кундузги таълим формасида ўқиётган талабалар ҳам келишувга асосан турли иш вақтида ишлаши мумкин. Лекин иш вақти ходимнинг ўқишдан бўш вақтига белгиланиши лозим.

Шунингдек, талабаларнинг меҳнат қилган муддатида иш стажи ҳам ҳисоблаб борилади.

Мукофот пулидаги рағбат ва солиқ мажбурияти талабалар учун ҳам бир хил

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, талаба-ходимлар ҳам бошқа ишловчилар каби бир хил миқдорда солиқ тўлайди. Бу борада уларга қанақадир ортиқча имтиёз ёки енгиллик берилмаган.

Ва аксинча, қонун бўйича, мукофот пуллари ва бошқа турдаги рағбат пулларини олишда ҳам бошқалар билан тенг ҳуқуқлилик сақланади. Айтайлик, яхши ишлагани учун раҳбар томонидан рағбат пули олишни унинг ҳали бакалавр ёки магистратурани тугатмагани чекламайди.

«Мен 2та жойда ишлайман»

Мавзунинг ҳуқуқий асосини ўрганиш жараёнида айрим талабаларга ишга киришда қийинчиликларга дуч келмаганмисиз, сизга ҳам иш давомида бошқа ходимлар билан билан бир хил муносабатда бўлишадими, деган саволлар билан мурожаат қилинди.

«Ўқиш билан биргаликда 2та жойда ишлайман. Ёшим ва тажрибамни инобатга олмаганда талабалигим туфайли муаммоларга дуч келганим йўқ», дейди ЎзДЖТУ талабаси Хонзодабегим Аъзамова.

Навоий давлат педагогика институти талабаси Эъзоза Исматова ҳам ўқиш даври билан биргаликда дастлаб вилоятдаги «Дўстлик байроғи» газетасида ишлай бошлагани, раҳбар доим қўллаб-қувватлагани, бироқ бўлим бошлиғи анча талабчан бўлганини айтиб ўтди.

Айни пайтда у ҳам 2та жойда ишлаётганини, ўқиши билан боғлиқ муаммо йўқлигини қўшимча қилди.

«Мен 4 курснинг бошидан то Тошкент давлат техника университетини тугатгунимча ишлаганман. Оддий ишчи сифатида фаолиятимни бошлаган бўлсам, ўқишдан кейин яхшироқ лавозимга ўтдим. Амалиётни кучайтириш учун ишлаш жуда яхши восита», дейди Artel корхонаси ходими Сирожиддин Икромалиев.

«Студентам не беспокоить»

Хорижий фирмалардан бирида ишлаётган Молия институти талабаси Ҳожиакбар Зуҳриддиновнинг айтишига қараганда, талабалар ишга кириш учун керакли хусусиятларга эга бўлса, иш топиш унчалик муаммо бўлмайди.

«Иш топишда инглиз ва рус тилларини, қолаверса, соҳамни яхши билганим учун муаммо туғилмаган. Лекин айрим иш излашга мўлжалланган платформаларда «Студентам не беспокоить» дея ёзиб қўйишади. Бу каби олдиндан огоҳлантиришларга вақт муаммоси бош сабаб деб айта оламан. Чунки ҳозир ОТМларда дарс жадвали жуда зич жойлаштирилган. Табиийки, бу талабанинг ишдан кейин ишлаш имконини чеклайди. Талабалар жисмоний жиҳатдан ҳам ишлаш учун улгуришолмайди», дейди Ҳожиакбар Зухриддинов.

«Тиббиёт олийгоҳи талабаси ишлаши керак»

Мавзу юзасидан ўз фикрини билдирган, бироқ ўз шахси аноним қолишини истаган Тошкент тиббиёт академияси магистратура босқичи талабасининг айтишича, тиббиёт олийгоҳларининг охирги курсларида талабалар, асосан, 25-26 ёшда бўлади. Бу пайтда уларнинг деярли кўпчилигининг ўз оиласи бор.

«Бироқ академиянинг ҳатто магистратура талабаси ҳам 1-босқичда ишлашга қийналади. Иш излаётганда ўқиш жойидан маълумотнома сўралади. Ишлаш учун маълумотнома олиш ҳам анча машаққат. Тўғри, талабанинг илмий иши қолиб кетади деган мақсадда чеклов қўйишади. Бироқ амалий жараёнда беморлар билан ишлаш яхши натижа бериши аниқ-ку.

2-босқич магистранти курсдан курсга ўтгани тўғрисида буйруқ чиққандан сўнггина ишлашга рухсат сўраб, академия раҳбариятига хат ёзади. Унга модератор, кафедра мудири, декан ва ўқув ишлари бўйича проректор имзо қўйиб бергандан сўнггина 0,5 ставкада ишлашга рухсат берилади», дейди ТТА талабаси.

Йиллик таътил талаба имтиҳонига мос вақтда берилиши керак

Гарчи талабалар ишлай бошласа, ўқишини ташлаб қўяди деган хавотири асоссиз бўлмаса-да, лекин Меҳнат кодекси механизмини тўлиқ ишлатолсак, бу муаммонинг ҳам олди олинган бўлар эди.

Масалан, кодексда таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра, имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шартлиги белгиланган.

Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ва битирув имтиҳонларини топширишдан олдинги 10 ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун 6 кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилади. Иш ҳафтаси 5 кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори сақлаб қолинади.

Демак, талабалар ўқув муддатлари ва диплом ишини ёзиш жараёнида ўз ҳуқуқларини яхши билган ҳолда иш берувчи билан келиша олса, ўқишни битириб диплом олганда яхши иш ва маошга ҳам эга бўладилар. Бу битирувчиларни «4 йил шу бир парча қоғоз учун ўқидимми?» деган шубҳага боришдан катта эҳтимоллик билан ҳимоялайди.



Зило
Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish