Т а с д и қ л а й м а н” “Фарғонаазот” аж обектлари биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи подполковник



Download 31,39 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi31,39 Kb.
#548386
TuriКонспект
Bog'liq
ma\'rifat 1-mavzu


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Фарғонаазот” АЖ Обектлари биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи подполковник
_________ Ғ.С.Жумабоев
“____” ”_________” 2022-йил

Фарғонаазот” АЖ Обектлари биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ва 28, 29-ЙҚҚ шахсий таркиби билан 07.01.2022 йил куни ўтказиладиган “Маънавий ва маърифий” тайёргарлик ўқув машғулоти бўйича режа-конспект




МАВЗУ № 1: “Янги Ўзбекистон даврида амалга оширилаётшан ислоҳот ва янгиланишлардан кўзланган мақсад-вазифалар”.
Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришиляпти.
Айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фаровонлиги учун жон куйдираётган, минтақани саноати ривожланган, обод ва дунё билан кенг интегратсиялашган ҳудудга айлантириш орзуси билан яшаб, шунга монанд меҳнат қилаётган этакчи сифатида намоён бўлмоқда.
Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Шунга монанд равишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизатсия жараёни, жумладан, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда.
Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарири билан суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, ташқи ва минтақавий сиёсати ҳақида батафсил сўз юритилган. Яна бир муҳим хусусияти шундаки, унда Янги Ўзбекистон — демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумеътироф этилган норма ва принтсипларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлат экани алоҳида қайд қилинган.
Бу демократик ўзгаришлар эса кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, балки халқимиз, авваламбор, ёш авлодимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширилмоқда. Айниқса, “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари”, “қонун устуворлиги”, “очиқлик ва ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “дин ва эътиқод эркинлиги”, “жамоатчилик назорати”, “гендер тенглик”, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмалар ҳозирги вақтда реал воқеликка айланиб бораётгани эътиборлидир.
Янги Ўзбекистон иборасида ҳақида тўхталганда, энг аввало, янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш кўз олдимизда гавдаланади. Ўтган беш йилда бу борада қилинган ишларни санаб адоғига этолмайсиз. Энди кўп йиллардан буён одамларни қийнаб келган электрон карточкадаги пулларни банкоматлар орқали нақд пулга айлантириш, миллий валюта курсининг “қора бозор”да — бир хил, банкларда эса бошқача бўлиши, хорижий вал юталарни сотиб олиш, фуқароликка эга бўлиш, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан уй-жой ва мол-мулк сотиб олиш ҳамда уларни рўйхатга қўйиш билан боғлиқ қатор муаммолар тарихда қолди.
Сўнгги беш йилда давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги- янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари этиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. Буларнинг барчаси Президентимизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятларини сафарбар этаётгани ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.
Суҳбатда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга, қадимий тажриба ва бой анъаналарга эгалиги, аммо узоқ вақт мобайнида ушбу тармоқда бозор иқтисодиётига хос ёндашув ва моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этилмагани, уни ривожлантиришга маблағ ва илмий инноватсиялар этарлича жалб қилинмагани ҳақида ҳам сўз юритилган. Бу эса энди ақлимизни, интеллектуал салоҳиятимизни, билим ва тажрибамизни оширишимиз, айнан ана шу омилларни иқтисодий ўсиш нуқталари ва ресурс манбаларига айлантириш лозимлигини англатади.
Президентимиз таъкидлаганидек, бу ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, бунга билим ва тажриба, тинимсиз ўқиб-ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиш, юқори технологияларни жорий этиш, ислоҳотларни самарали олиб бориш ҳисобидан эришиш мумкин. Шу сабабли юртимизда аграр секторни ялпи ва тизимли трансформатсия қилиш бошланди. Ушбу соҳани иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш — бош мақсад бўлиб, шу мақсадда 2020-2030-йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида тармоқни ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар аниқ-равшан белгилаб қўйилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқовқат сектори ва қишлоқларни яқин ўн йилда жадал тараққий эттириш режаси кўзда тутилди. Аграр соҳада ишларни бутунлай янги асосда ташкил этиш орқали тармоқнинг самарадорлиги ва рақобатдошлигини ошириш, ушбу йўналишда минглаб янги иш ўринлари яратиш ва қишлоқ жойларда одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш сари муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Албатта, 35 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган, ўтган даврда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган мамлакатнинг тақдири ва келажагини белгилаш борасида тўғри йўл танлаш – бу давлат раҳбаридан улкан ақл-заковат, билим ва тажриба, мустаҳкам ирода, жасорат ва азму шижоатни талаб этади. Айни вақтда танланган ривожланиш йўлини ижтимоий институтлар, таъсирчан механизмлар орқали ҳаётга татбиқ этиш, одамларни ислоҳотларнинг мақсади ва натижасига ишонтириш, бутун жамиятни руҳлантириб, улуғ мақсадлар сари сафарбар эта олиш – янада мураккаб вазифа, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги йилларда Президентимиз томонидан сиёсий-ижтимоий маконда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кенг кўлам касб этиб, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.
Таъкидлаш жоизки, тарихий жараёнларнинг қайноқ изларини ўзида мужассам этган ушбу кенг қамровли мақола мард ва олижаноб халқимиз Президент Шавкат Мирзиёэв раҳбарлигида кейинги йилларда қандай оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли ривожланиш йўлини босиб ўтаётганини, ўз кучи, ўз салоҳияти билан янги Ўзбекистон давлатини барпо этаётганини бамисоли кўзгудек ёрқин акс эттиради.
Бугун барча ватандошларимиз бошланган янгича ислоҳотларни янада шиддат билан давом этишини истайди, десак асло муболаға бўлмайди. Шавкат Мирзиёэв эса янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар муаллифидир.
Халқимиз, сайловчиларимиз олдида 2016 йил декабрдаги Президентлик сайловолди дастурида белгиланган вазифалар тўла-тўкис ижро этилиши юзасидан ҳисобдормиз. Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналишлар 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида беш йил давомида муваффаққиятли амалга ошириб келинмоқда.
Ҳар бир соҳада мазкур стратегиясига мувофиқ, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни э р к и н л а ш т и р и ш , қулай ишбилармонлик ва инвеститсиявий муҳитни шакллантириш, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилди. Бу ишларда шахсан давлатимиз раҳбари бош-қош бўлиб келяпти.
Илгари ўн йилликлар давомида пайсалга солиб, содда қилиб айтганда, бекитиб айтилмаган, одамларимизни қийнаб келган муаммоларнинг қопқоқлари очилди. Бугун камбағалликни қисқартириш хусусида оддий бир ҳолатдай гапиряпмиз. Лекин ўз даврида ушбу муаммони тан олиш осон бўлмаганини раҳбаримизнинг ўзларидан кўп бора эшитганмиз. “Ёпиқ мавзу” бўлган бу масала ҳам эндиликда тизимли эчимини топиб бормоқда. Ҳукумат иш услубини тубдан ўзгартирди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ташкил этилди. Камбағалликдан чиқариш сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Манас қишлоғидан бошланган эзгу ташаббус, энг чекка ҳудуддаги қишлоқларгача кириб борди бугун. 2017–2020-йилларда 5 миллион аҳоли яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқ қиёфаси тубдан ўзгарган бўлса, жорий йилда бу дастурнинг кўлами бир неча бор кенгайиб, барча туман ва шаҳарлардаги 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада 21 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари дастури амалга оширилмоқда.
Айниқса, тадбиркорлар, фермерлар учун ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар даври бўлди. Асоссиз текширувларга чек қўйилди, экспортёрлар рағбатлантирилди, ишбилармонлик ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланди. Ўтаётган беш йил мамлакатимизни нафақат ички, балки ташқи сиёсатини ҳам тубдан ўзгартирган, жаҳонга Янги Ўзбекистонни кашф қилган давр бўлди, десак тўғрироқ бўлади. Зеро, юртимизда кичик ва хусусий бизнес субектлари сони кейинги пайтда икки баробар кўпайди, ушбу тармоқдаги 50 фоиздан зиёд корхоналар фақат кейинги уч йилда ташкил этилган. Чунки тадбиркорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, уларга шароит яратиб берилмаса, хусусий корхоналар сонини кўпаймаса, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади.
Ушбу тарихирий суҳбатни ўқир эканман, ундаги қуйидаги фикрлар эътиборимни тортди: “Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш — фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир. Бу соҳадаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни ҳал этишда мамлакатимиз ҳаётини янада эркинлаштириш, очиқлик ва ошкоралик муҳитини, жамоатчилик назоратини кенгайтириш муҳим рол ўйнайди, деб ишонаман”.


Изоҳ: Ушбу маъруза Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитовнинг нутқи негизида тузилган.

Фарғонаазот” АЖ ОБЙХТТЕБ


бошлиғининг К,Т ва МИ бўйича ўринбосари


капитан О.Халилов
Download 31,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish