O’ZBEKISTON HAKAMLIK SUDLAR ASSOTSIATSIYASI SURXONDARYO VILOYATI VAKOLATXONASI HUZURIDAGI DOIMIY FAOLIYAT KO’RSATUVCHI
SURXONDARYO VILOYAT HAKAMLIK SUDI
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
6-ноябр 2020 йил №49 05 2020 –сонли иш Термиз шахри
Ўзбекистан хакамлик судлари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят ваколатхонаси хузуридаги доимий фаолият курсатувчи Сурхондарё вилоят хакамлик суди биносида раислик килувчи Сурхондарё вилоят хакамлик суди судяси Э.М.Буриев, судя Сурхондарё вилоят хакамлик суди судьяси Н.Б.Назиров, Сурхондарё вилоят хакамлик суди судяси Б.А.Жабборов таркибида даъвогар Кумкургон тумани Халкабод махалласида яшовчи фукаро Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович, жавобгар Кумкургон тумани “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасидан 20 тонна цимент, шунингдек 8-сотих теплицадан йилига олинадиган 32 000 000 (уттиз икки миллион) сум даромади. Банк билан корхонага катнаган 2 000 000 (икки миллион) сум такси пули , адвокат излаб ва адвокатга тулаган 1 400 000 (миллион турт юз минг) сум пул 75 000 000 (етмиш беш милон).сум маънавий зарарни, шунингдек хакамлик судида курилиши билан боглик харажатларни ундириш хакидаги хакамлик ишини ёпик суд мажлисида даъвогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович 29.10.2020 йил куни берилган даъво аризасига асосан 06.11.2020 йил куни “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасининг рахбари иштирокида куриб чикиб куйидагилар
АНИКЛАНДИ:
Давогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович жавобгар “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонаcи 20 тонна цимент, шунингдек 8-сотих теплицадан йилига олинадиган 32 000 000 (уттиз икки миллион) сум даромади. Банк билан корхонага катнаган 2 000 000 (икки миллион) сум такси пули , адвокат излаб ва адвокатга тулаган 1 400 000 (миллион турт юз минг) сум пул 75 000 000 (етмиш беш милон).сум маънавий зарарни асосий карз ва даъво аризасини хакамлик судида курилиши билан боглик харажатларни ундириб бериш хакида доимий фаолият курсатувчи Сурхондарё вилоят хакамлик судига даъво ариза билан мурожаат этган. Суд мухокамасида иштирок етган даъвогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович уз даъво аризасини куллаб-кувватлаб, 2019 йил 8-апрел да 6-сонли “Жасурбек Юусуф” хусусий корхонаси рахбари О.Р.Сапаровнинг шартнома ва тилхатлари мавжуд, иссикхона куриш максадида миллий банк Кумкургон филиали тамонидан имтиёзли кридит эвазига 20 тонна смет бериш лозим булган жавобгар “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонаси рахбари О.Р.Сапаров. 20 тонна цемент ни Давогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватовичга бермасдан бошка фукорога берганлиги аник булди бу хакда тил хат хам мавжуд.
Давогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович хозирки кунга кадар яъни 2020 йил ноябрь ойигача моддий маьнавий ва банкдан олган кредит фоизларини хисоблаганда 20 тонна цимент 110 400 000 (бир юз ун миллин турт юз минг) сум булган.
Ушбу карзни жавобгар “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасидан ундириб бериш хакида Сурхондарё вилоят хакамлик судига даъво ариза билан мурожаат этганлигини баён килган.
Жавобгар “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасидан даъвогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович даъвосини тулик куллаб-кувватлаб, Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватовичга жами хисоблаганда 111 167 000 (бир юз ун бир миллион бир юз олтмиш етти минг) сум тулаб бериш хакида ва бундан ташкари жавобгарга муддат бериш хакида таклифлар булганда, беш кун муддат берилди.
Суд мажлисида хакамлик ишида мазкур низони хакамлик судида куришга топшириш тугрисидаги тарафлар томонидан 4-ноябрь 2020 йил имзолаган келишув битими мавжуд.
Аникланишича хакамлик ишида даъвогар ва жавобгарнинг ушбу низога оид ёзган тушунтириш хатлари мавжуд.
Ушбу тушунтириш хатларининг мазмуни хам суд мажлисидаги баёнотларига мос келади.
Юкорида курсатиб утилганлар даъвогарнинг даъвосини каноатлантириш учун тулик асос булади.
Тарафлар томонидан 2020 йил 4-ноябрь куни имзоланган “низони хакамлик суди хал килувига топшириш хакида” ги битимнинг 8-бандида даъво аризанинг хакамлик судида курилиши билан боглик харажатларнинг даъвогар томонидан амалга оширилиши ва суднинг хал килув карори билан жавобгардан ундирилиши кайд этилган.
Баённома килганларига кура, Узбекистон Республикаси “хакамлик судлари тугрисида” ги конуннинг 38,39-моддаларини Узбекистон Республикаси хакамлик судлари ассоцацияси Сурхондарё вилояти ваколатхонаси хузуридаги доимий фаолият курсатувчи Сурхондарё вилоят хакамлик суди регламентининг 54,55-моддаларини куллаб, суд
КАРОР КИЛДИ:
Давогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватовичнинг жавобгар“Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасидан 20 тонна цимент 110400000 (бир юз ун миллин турт юз минг) сум асосий карз ва даъво аризасининг хакамлик судида курилиши билан боглик харажатларни ундириб бериш хакидаги даъво аризаси каноатлантирилсин.
750000 (етти юз еллик минг) сум хакамлик йигими даъвогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватович томонидан туланганлиги эътироф этилсин.
Жавобгар “Жасурбек Юсуф” хусусий корхонасидан даьвогар Ахмедов Шамсиддин Сафаркувватовичнинг фойдасига 20 тонна цимент 110400000 (бир юз ун миллин турт юз минг) сум асосий карз ва 750 000 (етти юз еллик минг) сум хакамлик йигими хамда 17 000 (ун этти минг) сум почта харажати, жами 111 167 000 (бир юз ун бир миллион бир юз олтмиш етти минг) сум ундирилсин.
Суднинг хал килув карори ижроси ихтиёрий таъминланмаган тақдирда тарафлар суд карорини мажбурий ижрога каратиш учун ижро варакаси бериш тугрисида ваколатли судга ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Мазкур хал килув карори кабул килинган кундан бошлаб кучга киради ва унинг устидан шикоят килиш мумкин эмас.
Раислик этувчи
Сунхондарё вилояти хакамлик
суди судьяси: Э.М.Бўриев
Судья: Н.Б.Нозиров
Судья: Б.А.Жабборов
Do'stlaringiz bilan baham: |