Суғурта ташкилотлари фаолияти аудитининг ташкилий асослари тми, “Аудит” кафедраси PhD



Download 37,5 Kb.
Sana19.03.2022
Hajmi37,5 Kb.
#500635
Bog'liq
2-тезис. М.А.Абдураимова


СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
ТМИ, “Аудит” кафедраси PhD М.А.Абдураимова
Маълумки, бизнесни муваффақияти бозор иқтисодиёти институтлари хусусан, юксак профессионал даражадаги мустақил аудитни, суғуртанинг замонавий шаклларини ва молиявий хизматларнинг бошқа турларини кенг ривожлантиришга бевосита боғлиқ. Аудит жараёнини аниқ ва пухта белгиланган аудиторлик текширувларини ташкил қилиш сифатида таърифлаш мумкин. Хусусан, мазкур жараённи ўтказиш учун махсус методология ишлаб чиқилиб, унга асосан, аудитнинг барча вазифалари белгиланганлигига ҳамда ушбу жараён давомида тўпланган маълумотлар тўғри, малакали ва етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин бўлади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини йўлга қўйиш даврида аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари олдида турган энг муҳим муаммолардан бири бу аудиторлик текширувларини тўғри ва самарали ташкил этиш масаласидан иборатдир.
Аудиторлик текшируви жараёнининг самарадорлигини ошириш учун, яъни унда ишлаб чиқариладиган бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги маълумотларнинг малакали, ҳақиқий ва сифатли бўлишини таъминлаш учун уни аниқ ва тўғри ташкил эта билиш зарур бўлади.
Бевосита аудит жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини алоҳида кўрсатиш мумкин:
1. Аудитни режалаштириш. Аудиторлик текшируви ўтказиладиган компания фаолиятини ўрганиш. Аудит дастурини ишлаб чиқиш.
2. Ички назорат тизимини текшириш ва баҳолаш. Аудит дастурини аниқлаш.
3. Жараёнларни мустакил текширувдан ўтказиш.
4. Таҳлилий амалларни, тадбирларни ўтказиш.
5. Молиявий ҳисобот моддаларини текшириш.
6. Аудитни якунлаш. Мулохаза ва фикрларни ишлаб чиқиш ва аудиторлик хулосасини ёзиш.
Аудитор ўз фаолиятини ниҳоятда пухта режалаштириб олиши керак. Зеро, у қуйидаги мақсадларни бажаришни ўз олдига қўяди:

  • текширувни ўтказишга самарали ёндошувларни ишлаб чиқиш, аудиторлик амалларини бажариш учун зарур вақтнинг самарасини ошириш;

  • батафсил ва ишончли аудиторлик маълумотларини тўплаш ва бунда тўпланаётган маълумотлар баҳосининг нисбатан арзон бўлиши лозимлилигига алоҳида эътибор бериш керак;

  • мижозлар билан ўзаро муносабатда англашилмовчиликка ва «фикрлар қарама-қаршилигига» йул қўймаслик;

  • аудиторлик рискларини максимал даражада пасайтириш;

  • аудиторлик хизматлари бозорида муайян обрў-эътибор қозонишга эришиш ва уни барқарор сақлаб туриш.

Аудит дастурининг ўзини эса текширилаётган молия ҳисоботлари тўғрисида ҳолисона ва асосли хулосалар чиқариш учун мукаммал ва етарли маълумот тўплашнинг ўзига хос «батафсил йўриқномаси» сифатида таърифлаш мумкин.
Аудит дастурини белгилашда компания аудит текшируви олиб бораётган суғурта фаолияти турларининг моҳият-мазмунини яхши тушуниш, текширув олиб борилаётган даврни ва аудит ўтказиш мақсадлариини пухта англаб олиш зарур.
Кўпгина ҳолларда суғурта компанияларининг бухгалтерия ҳисоботлари аудитнинг асосий объекти бўлади, айрим ҳолларда эса унинг баъзи филиаллари ҳам аудит субъекти бўлиши мумкин. Текширув ўтказиладиган давр одатда ҳисобот йили бўлади, аммо баъзи ҳолларда алоҳида олинган ой, чорак ёки ташкилотнинг бутун фаолияти даври ҳам текширув даври бўлиши мумкин.
Аудит дастури таркибига аудитор ўз иши давомида бажариши лозим бўлган аудиторлик амаллари ва уларнинг ўтказилиш вақтини киритиши лозим. Аудитор ҳар бир алоҳида аудиторлик амали бўйича текширилиши лозим бўлган маълумотлар миқдорини белгилаши, яъни текширув миқдорини («танлаб текшириш») белгилаб олиши керак. Ялпи текширувлар асосан танлаб текшириш жараёнида ўта муҳим камчиликларга йўл қўйилган ҳолларда ўтказилади.
Хўжалик жараёнларини қайд қилиш учун фойдаланиладиган барча бухгалтерия регистрлари ва Бош китобнинг барча моддалари ҳеч бўлмаганда аудиторлик текширувининг битта моддасига киритилиши зарур. Мабодо улар бир неча моддаларга тушиб қолсалар, у ҳолда бу моддалар орасидаги ўзаро алоқани кўрсатади. Гуруҳ раҳбари ушбу моддалар орасидаги ўзаро боғланишни яхши англаши ва тадқиқ қилиши лозим ҳамда ҳар бир модданинг аудиторлар томонидан текширилиш муддатларини белгилаб бериш керак.
Масалан, айтайлик келиб тушган суғурта бадалларининг тўлақонли акс эттирилмаслиги (текширувнинг «Фойдалар» блоки), суғурта резервларининг ҳисоб-китобига (текширувнинг «суғурта резервлари блоки»), суғуртачининг фойдасини автомобил йўлларидан фойдаланувчи солиғи учун, уй-жой фонди солиғи учун ва ижтимоий-маданий объектлар учун олинадиган солиқларнинг базаси сифатида тўғри белгиланишига (текширувнинг «Соликлар» блоки), молиявий натижаларни тўғри белгилашга («Молиявий шароитни баҳолаш» ва «Соф фойдани сарфланиши») ҳамда даромад солиғини ҳисоблашга («Соликлар») ўз таъсирини кўрсатади.
Умуман олганда, суғурта ташкилотларида текширув жараёни кенг қамровли қилиб ташкил қилиниши керакки, натижада, бутун бир фаолият юзасидан истиқболда фикр бериш имконияти пайдо бўлиши керак.
Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish