Шахсга йўналтирилган таълим асосида ўҚувчи фаоллигини ошириш



Download 226,17 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana10.07.2022
Hajmi226,17 Kb.
#773600
  1   2
Bog'liq
javohir6666-2073---5290-1-2-20200916




ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ АСОСИДА ЎҚУВЧИ ФАОЛЛИГИНИ 
ОШИРИШ
 
Республикамизда мустақиллик йилларида ўқувчилар иқтидори, қизиқиш ва 
қобилияти асосида ихтисослаштирилган таълимнинг ташкил этилиши ўзининг 
ижобий натижапарини бермоқда. Бу соҳада тўпланган тажрибаларни янада 
қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат 
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш 
тўғрисида"ги 173-сонли қарори ўқувчилар иқгидорини аниқ йўналтирилган ҳолда 
такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмокда. 
Бу таълим муассасалари битирувчиларининг аксарияти танлаган 
мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали 
талабаликка қабул қилинаѐтганлиги фикримизнинг исботидир. Иқтидорли 
ўқувчилар билан ишлашнинг, бундан ташқари, фанларни чуқурлаштириб билим 
берадиган махсус синфлар, шунингдек, репетитор (индивидуап қўшимча ўқитиш) 
каби шакллари ҳам мавжудки, бунда ўқувчилар ўзлари қизиққан фанлардан 
кенгроқ ва чуқурроқ билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш имкониятига эга. 
Шахсга йўналтирилган таълим деганда, биз кўпроқ ўқувчиларнинг шахсий 
манфаатлари, эҳтиѐжларини назарда тутамиз. Бунда таълимнинг мазмуни ўқувчи 
шахсининг қизиқишларига мос равишда йўналтирилиши, унинг қизиқишлари ва 
лаѐқатини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинади. Ўқувчининг ўз-ўзини 
билиши, шахсининг ўзига хослиги, унинг ривожланиш даражаси, келгусидаги 
орзу-мақсадларига зришиш учун қилаѐтган хатти-ҳаракатлари замирида пухта 
билим олиш, таълимнинг кейинги босқичига тайѐрланиш мужассам. Унинг 
қизиқишлари, фантазияси аниқ мақсад сари йўналтирилган бўлиб, ўз 
манфаатларини фанлардан Давлат таълим стандартлари талаблари асосида 
нафақат минимал даражадаги балки, максимал даражадаги билимларни эгаллаш 
билан ҳимоя қилишга қодир бўлиши мумкин. Бунинг учун эса, ўқитувчилар 
томонидан уларнинг интилиш ва қизиқишларини рағбатлантириб бориш катта 
аҳамият касб этади. Бундай ѐндашув орқали таълим жараѐнини амалга оширишда
ўқувчининг билим олиш жараѐнини ўз ичига олган, ўқитувчи – ўқувчи – ўқитувчи 
муносабати ҳамкорлиги ва эркин танлаш принципи уни танлаган соҳаси билан 
шуғулланишдан зериктирмайди, билимларини такомиллаштириш сари ундайди. 
Педагог олимлар томонидан таълим жараѐнида шахсга йўналтирилган 
ѐндашувнинг асосланган педагогик технологиялари ишлаб чиқилган бўлиб, у 
қуйидагилардан иборат: шахсга йўналтирилган таълим; ҳамкорлик педагогикаси; - 
адаптив мулоқот педагогик технологияси; ўйин технологияси; ривожланган ўқитиш 
технологияси; муаммоли ўқитиш технологияси; дифференциал ўқитиш; 
индивидуал ўқитиш технологияси. 
Ушбу йўналишларнинг ҳар бирида таълим ўкувчи шахсининг қизиқиши,
қобилияти, имконияти ва шарт-шароитлари эътиборга олиниб ташкил этилади. 
Айниқса, шахсга йўналтирилган таълимда ўқувчида мустақил фикрлаш орқали 
муаммоли вазиятлардан чиқишга интилиш малакасини шакллантиришга алоҳида 
урғу берилади. 
Мустақил ўқиб-ўрганиш, ўқув жараѐнидаги қийин вазиятларда ўқитувчининг 
ѐрдамисиз муаммоларни ҳап қилишга уриниш, шундан кейингина ўзининг 
хулосалари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун ўқитувчининг ѐрдамига таяниш 
зарурлигини англатиш муҳимдир. 
Ўкув жараѐнига фаол ѐндашиш юзаки қараганда оддий бўлиб кўриниши 
мумкин. Ўқитувчи бирор ҳодисани узоқ вақт тушунтириш ўрнига ўқувчига 
дарсликдаги маълум мавзуни мустақил ўқиб-ўрганишга, мавзу юзасидан берилган 



амалий тажрибаларни мустақил бажариш, ўқув натижаларини текшириш учун 
тест саволларига мустақил жавоб тайѐрлашни топшириши ижобий натижа беради. 
Агар ўқувчи ўз ўқув фаолиятининг моҳиятини кўра олмаса, у ўкув мақсадини тан 
олмайди, ўқитувчи қўйган вазифапарни тушунмайди ва қабул қилмайди. Шунинг 
учун ўқув материали мазмуни аввал ўқитувчи томонидан ижобий ўзлаштирилиб,
қайта ишланиб, ундан ўқувчини қизиқтирадиган, шахсий тажрибасига мос келиб,
фикрини 
кўзғайдиган, 
ҳаяжонга 
соладиган 
хос 
жиҳатлар 
белгилаб 
етказилгандагина натижаси самарали бўлиши исботланган. Ана шундагина ўқувчи 
ўзини ушбу ҳодисаларнинг бевосита иштирокчиси ва ижодкори деб ҳисоблайди. 
Ўқитувчи 
ўқувчини 
суст 
тингловчидан 
дарс 
жараѐнининг 
фаол 
иштирокчисига айлантириши катта аҳамиятга эга. Бунга ўқувчининг ўз билими ва 
қобилиятига ишонч ҳиссини ошириши ўта таъсирчан омилдир. Ушбу вазифани 
амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ўқувчининг жисмоний, ақлий ва руҳий 
жиҳатдан ривожланиш даражалари таҳлил қилиниб, зарурий тавсияларни бериб,
педагогик қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятига зарур ўринларда тузатиш ва 
қўшимчапар киритиб бориш муҳим. Ўқувчининг шахсий мустақил билиш фаолияти 
уларнинг ички мотивацияси юқори даражада бўлганда фаол ва самарали бўлади. 
Билиш ва ижодий фаолиятга нисбатан мотивация даражасини оширишнинг 
самарали воситаси — муаммоли ўқитиш усули ҳисобланади. 
Ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб мажбурий бўлмаган дарслар ҳақида 
гап кетганда, муаммоли ўқитиш усули мақсадга мувофиқ эканлиги эътирозга ўрин 
қолдирмайди. Оддий дарсларда ўқитувчи берадиган вазифа кўпинча самарасиз,
мажбур этувчи мотивация ҳисобланади. Ўқувчиларнинг дарсларда зерикиши бу — 
уларнинг дангасалигидан эмас, балки ўқитувчининг уларни ўтилаѐтган мавзуга 
қизиқтира олмаганлигидан келиб чиқишини унутмаслик лозим. Кўп дарслар одатда 
"сўров-тушунтириш — олинган билимларни мустаҳкамлаш - уйга вазифа" схемаси 
асосида ўтилади. Оқибатда, айрим ўқувчиларнинг онги ва қўли бўш қолади. 
Дарс жараѐнида мақсаддан четлашиш, ўқувчилар билан зарур бўлмаган 
соҳада мулоқот қилиб, вақтни беҳуда ўтказиш, дарсликдан бошқа қўшимча 
адабиѐтларни ўқимаслик дарс мазмунига салбий таъсир ўтказувчи жиҳатлардир. 
Шунингдек, қийин ва ғализ саволларни бериш ҳам ўқувчиларни ноқулай ҳолатга 
солиб, охир-оқибат фандан ва ўқитувчидан безишга олиб келади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таълим-тарбия асосида шахснинг 
интенсив ривожланиши, моддий-маънавий қадриятларни ўзлаштириши фақат 
унинг шахсий фаолияти натижасида амалга ошади. 
Ўқувчи шахсига йўналтирилган таълимда қуйидаги тавсиялар муҳим 
ҳисобланади: 
1. 
Таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, унинг 
самарадорлигини оширишга имкон берувчи ижтимоий, моддий-техник, педагогик 
ҳамда психологик имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини 
белгилаш. 
2. Ривожланган хорижий мамлакатлар, шунингдек, республика таълим 
муассасаларида болапар иқтидорини аниқлаш ва ривожлантириш борасида 
тўпланган тажрибапарни ўрганиш, миллий-минтақавий хусусиятларни инобатга 
олган ҳолда уларни узлуксиз таълим тизимига татбиқ этиш. 
3. Илғор ѐндашувлар асосида иқтидорли болаларни ўқитишга 
ихтисослашган 
таълим 
муассасалари 
фаолиятининг 
самарадорлигини 
таъминловчи бошқарув ва педагогик жараѐн мазмуни ҳамда амалий асосларини 
ишлаб чиқиш. 
4. 
Таълим муассасалари ҳамда оилалар ўртасида иқтидорли болаларни 
самарали ўқитиш йўлида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш. 
5.
Иқтидорли 
ўқувчиларни 
ўқитишга 
ихтисослашган 
таълим 



муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи
методик тавсия ва қўлланмаларни ишлаб чиқишни фаоллаштириш. 
Ушбу 
жараѐнларнинг 
амалга 
оширишда 
таълим 
мазмуни 
такомиллаштириш, қўлланма ва тавсияларни яратиш билан бир қаторда таълим 
жараѐнини фаоллаштиришга қаратилган инновацион ѐндашувларни жорий этиш 
ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Республикамизда амалга оширилаѐтган таълим 
ислоҳотларининг дастлабки босқичида маҳаллий хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари яратилган бўлса, 
бугунги кунда ҳар бир таълим муассаси, ҳар бир ўқитувчи дарс машғулотларида у 
ўзининг амалий табдиқини топмоқда. Биз амалга оширган тадқиқотларимиз 
давомида муаммоли ўқитиш, мужассамлаштирилган ўқитиш, модули ўқитиш, 
ривожлантирувчи ўқитиш, табақалаштирилган ўқитиш, фаол ўқитиш, ўйинли 
ўқитиш каби педагогик технология элементларини аниқладик ва кузатдик. Санаб 
ўтилган илғор педагогик технология йўналишлари орасида фаол ўқитиш 
методлари бизда кўпроқ қизиқиш уйғотди.
Ўтган даврлардаги таълим тизими авторитар таълим методларига 
асосланган бўлиб, у ўқувчини итоаткор, ўзгалар фикрига бўйсинувчан шахс 
сифатида тарбиялашга йўналтирилган эди. Ҳозирги пайтда республикамизда 
амалга оширилаѐтган кенг миқѐсдаги таълим ислоҳотлари баркамол авлодни 
тарбиялашга қаратилган демократик таълим методларига асосидаги миллий 
моделнинг жорий этилиши билан аҳамиятлидир. 
Демократик таълим методлари ўқитиш жараѐнида ўқувчи фикрининг ҳурмат 
қилиниши, унинг ҳар бир тушунчани ўзлаштиришда фаол мушоҳада этиши, 
ўқитувчи фикрини таҳлил қилиши ва ўзи асосли деб топган фикрларнигина қабул 
қилиш мумкинлигига асосланади. Бу ғояларни амалга оширишдаги муаммо 
республикамизда ҳалигача авторитар методлардан демократик таълим 
методлари ўтиш механизми ишлаб чиқилмаганлиги билан изоҳланади. Тўғри, бу 
борада жорий этилаѐтган ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими, тест 
назоратларининг кенг жорий этилиши, ўқувчиларни касб танлашга йўллашдаги 
эркинликларни Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг 
ютуқлари сифатида қайд этиш мумкин. Бироқ, таълим методларини янгилаш 
борасида илмий изланувчилар, методист ва амалиѐтчи ўқитувчилар ҳали кўплаб 
муаммоларни ҳал этишлари лозим. 
Фаол таълим методлари илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва 
мамлакатимиз таълим хусусиятлари билан омухталаштириш натижасида кенг 
оммалашаѐтган демократик таълим методлари туркумига киради. У таълим 
жараѐнининг ўқитувчи ва ўқувчи фикрининг ўзаро ҳурмат қилиниши, ўқувчиларнинг 
ўзаро 
муносабатларида 
юқори 
даражадаги 
мулоқот 
кўникмаларининг 
шакллантирилиши билан аҳамиятлидир. Фаол таълим методларини қўллаш 
жараѐнининг характерли хусусияти шахснинг ахборотларни ўзлаштиришдаги 
барча имконият ва малакалар умумий мажмуа сифатида қаралишидир. Ушбу ўрин 
ахборотларни ўзлаштириш имкониятларига эшитиш ва кўриш, таҳлил қилиш, 
мантиқий фикрлаш, ижодий мушоҳада қилиш, сўзлаб бериш, жисмоний 
ҳаракатлар 
бажариш 
кабилар, 
малакалар 
сифатида 
эса 
лойиҳалаш, 
ҳаракатланиш, тасаввур қилиш, нутқ, сезги органлари фаолияти назарда 
тутилади. 
Санаб ўтилган имконият ва малакалар мажмуасини фаол таълим 
методлари ѐрдамида ривожлантиришда қисқа вақтга мўлжалланган, таълим 
мазмунига кўра структураланган, барча гуруҳ аъзоларининг фаоллигини 
таъминловчи, содда машқлардан фойдаланилади. Республикамиз таълим 
тизимига фаол таълим методлари кириб келишининг дастлабки босқичи деярли 



барча машқлар енгил ўйин кўринишида бўлган, бироқ ҳозирги пайтда бу машқлар 
такомиллашиб бормоқда ва мазмунан салмоқлироқ даражага кўтарилмоқда. 
Фаол таълим методларини амалга оширишда фойдаланиладиган 
машқларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 
1. 
Таълим олувчиларнинг гуруҳ шаклида иш олиб боришига ѐрдам берувчи 
муҳитни юзага келтирувчи машқлар: 
• гуруҳ аъзоларининг ўзаро яқиндан танишиб олишларига; 
• таълим олувчилар ишининг гуруҳ шаклини қарор топтиришга; 
• ўзгалар олдида ўз фикрини тортинмасдан, эркин, истиҳоласиз баѐн 
қилишна шароит яратади. 
2. 
Таълим олувчилардаги умумий қизиқиш ва эҳтиѐжларни аниқловчи 
машқлар: 
• таълим 
олувчилардаги 
умумий 
қизиқишларни, 
орзу-ўйларни, 
қадриятларни аниқлаш йўли билан гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирдамликда 
ишлашига; 
• янги аъзоларининг гуруҳ ишига тезроқ мослашиб, ўз ўрнини топиб 
олишига кўмак беради.
3. 
Гуруҳ аъзоларининг якдиллигини, ҳамфикрлилигини, умумий қарор қабул 
қилиш кўникмаларини шакллантирувчи машқлар: 
• гуруҳ аъзоларининг бошқа фикрлардан озод бўлиб, гуруҳ ишига шўнғиб 
кетиши; 
• таълим олувчиларнинг гуруҳдаги ўзаро мулоқот қоидаларини ишлаб 
чиқиши; 
• гуруҳ аъзоларида ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва ўз фикрини баѐн 
қилиш маданиятини тарбиялашга хизмат қилади. 
4. 
Ўқув жараѐни мазмуни ѐки турли таълим предметлари орасидаги ўзаро 
боғлиқликни таъминловчи: 
• машғулот турли босқичлари ўртасида боғлиқлик ва уйғунликни 
таъминлаш; 
• янги мавзуга ўтишнинг долзарблигини ва қизиқарли жиҳатларини 
таъкидлаб кўрсатиш имконини беради. 
5. 
Гуруҳ 
аъзоларини 
илҳомлантирувчи, 
янги 
билим 
соҳаларини 
ўзлаштиришга йўналтирувчи: 
• гуруҳ ишини рағбатлантиради; 
• турли мураккаб, гуруҳ аъзолари ўз имкониятлари ѐки ваколатларидан 
―юқорида‖ туради деб ҳисоблайдиган масалаларни муҳокама қилиш; 
• гуруҳ аъзоларини янги муаммолар ечимига илҳомлантириш учун шароит 
яратади. 
6. 
Ижодкорликни рағбатлантирувчи машқлар: 
• дунѐдаги воқеа-ҳодисаларга янги кўз билан қараш, янги, уларни 
ўрганишда ноанъанавий методлардан фойдаланиш; 
• шахс ўзида яширинган янги қобилият ва иқтидорини юзага чиқариш, 
шахс камолотига йўл очиш имконини беради. 
7. 
Машғулотларни, ўрганилган мавзуни ѐки дарс бўлагини хулосаловчи 
машқлар: 
• мавзу ѐки машғулот бўлимини якунлаш, ―қиссадан ҳисса чиқариш‖, 
қўлланилган метод ва воситалар самарадорлигини баҳолаш ва галдаги 
вазифаларни белгилаб олишга хизмат қилади. 
Дарс жараѐнида мазкур машқ гуруҳларининг ўринли қўлланиши дарс 
самарадорлигининг сезиларли оширилишига хизмат қилади.

Ўқувчилар 


билиш 
фаолиятини 
фаоллаштириш 
масалаларининг 
долзарблиги қуйидаги муаммоларни ҳал этиш зарурати билан белгиланади: 




шахс сифатларининг бугунги кундаги шаклланганлик даражаси ва уни 
тарбиялашга қаратилган мавжуд методлар замонавий талабларга жавоб бера 
олмаслиги; 

таълим тизимида анъанавий тарбия ва билим «бериш» методларининг 
салмоғи ҳамон юқори даражада сақланиб қолаѐтганлиги;

умумий 
ўрта 
таълим 
мазмунида 
режалаштирилган 
таълим 
предметларининг ѐшларда мустақил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш 
имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаѐтганлиги; 

ѐшларда мустақил-ижодий фикрлашни шакллантиришга оид ишлаб 
чиқилган назарий ишланмаларни амалиѐтга кенг кўламда жорий этиш 
йўлларининг асослаб берилмаганлиги. 
Бу эса ўқувчи ѐшлар шахс сифатларини фаоллаштиришнинг методологик 
асослари яратиш, уни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқишга қаратилган 
тадқиқотларни амалга ошириш заруратини оширади. 
Қайд этилган муаммолар ечимини топишнинг икки йўналишини таклиф этиш 
мумкин:
1. Мактабгача таълим, бошланғич таълим, умумий ўрта таълим, ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим турларини қамраб олувчи 
вертикал йўналишида. 
2. Дарс ҳамда дарсдан ва таълим муассассидан ташқари машғулотларни 
қамраб олувчи горизонтал йўналишида. 
Муаммони ҳал этишнинг биринчи йўналиши қуйидагича мазмунга эга: 
Мустақил-ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришда бошланғич 
таълим муҳим ўрин тутади, чунки худди шу даврда шахс, унинг қизиқишлари, 
мойилликлари шаклланиши учун пойдевор яратила бошлайди. Жамият учун 
мустақил, танқидий фикрлайдиган, ҳаракат қила оладиган ижодкор шахслар жуда 
асқотаѐтган ҳозирги кунда ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш 
педагогиканинг долзарб муаммоси бўлиб турибди. 
Ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибаларини ўзлаштиришлари учун 
таьлим жараѐнида фаол ақлий изланишни талаб қиладиган муаммоли 
вазиятларни вужудга келтириш зарур. Ижодий фаолият тажрибаларини 
ўқитувчини тайѐр ахбороти орқали ҳосил қилиш мумкин эмас, чунки ўқитувчи 
муаммоларни ўзи ҳал қилса, ўқувчилардаги қизиқиш, муаммоларни ҳал қилишга 
бўлган интилиш, сўнади, ўз билимларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш 
имкониятидан маҳрум бўлади. 
Ноанъанавий таълим ўқувчиларни фақат билим, кўникма, малакалар билан 
қуроллантиришни кўзда тутмасдан, балки дарсда вужудга келтирадиган муаммоли 
вазиятларни ўқувчилар аввал ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларни 
кутилмаган вазиятларда ижодий қўллашлари орқали ижодий фаолият 
тажрибалари, ўқувчиларнинг мустақиллиги, ўқув-билиш мотивларини, мантиқий 
фикрлашни ривожлантиришга, мустақил изланиш йўлини ўзлаштиришга имкон 
берадиган мураккаб жараѐндир. 
Ўқувчилар мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириши ноанъанавий 
таълим жараѐнида муваффақият билан қўлланиб келаѐтган таълим принциплари: 
илмийлик, тушунарлилик, системалилик, ўқувчиларнинг онглиги ва фаоллиги, 
кўргазмалилик, ўқувчиларни пухта билим, кўникма ва малакалар билан 
қуроллантириш, узвийлик, кетма-кетлик, ўқувчиларнинг ижодий мустақил ишлари 
принципи, ўқувчиларга индивидуал ва табақалаштирилган ѐндошув, ўқув 
ишларини инсонпарварлаштириш принципларидан фойдаланишни тақозо этади. 
Умумий ўрта таълимда ўқувчиларнинг ижтимоий ҳодисаларни мустақил ва 
ижодий таҳлил қилишга тайѐрлик даражасига оид билим ва кўникмаларини 
ўрганишда анъанавий методлар билан бир биргаликда интерфаол методлар ҳам 



катта ѐрдам бериши мумкин. Бир томонлама мулоқотни кўзда тутувчи савол-
жавоб усулидан фарқли равишда фаол таълим методлари ѐшларнинг 
ўзлаштириладиган билимларга муносабати тўғрисида ҳам хулоса чиқаришга 
имкон беради. Натижада ўқувчиларнинг турли ижтимоий-сиѐсий ҳодисаларни 
қандай тушунаѐтганликларини ҳам аниқлаб олиш мумкин. Шу билан бирга
уларнинг янги вазиятларни, факт ва ҳодисаларни баҳолаш учун мазкур 
билимлардан фойдаланишга қай даражада тайѐр эканликлари тўғрисида ҳам
маълумот имконияти яратилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида қаралаѐтган муаммони ҳал қилиш учун 
ахборотнинг тарбиявий самарасини ошириш билан бирга изланиш, баҳс-
мунозалари, ўзаро билим алмашиш каби фаол шакл ва услубларидан ҳам 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Улар ўқувчиларни янги билим ва 
тушунчаларни мустақил топишига, ўз қарашлари ва ғояларини ҳимоя қилишга, 
дунѐқараши ва тасавурларини ўртоқлари билан алмашинишга ўргатади. Бунда 
ижодий фикрлаш, тасаввурларни ривожлантириш, фикрлар тафовути ва хилма-
хиллиги, кузатувчанлик, хотирани мустаҳкамлаш, топқирлик, идроклилик, зукколик 
ва зеҳнни тарбиялаш талаб этилади. 
Ўқувчиларда мустақил-ижодий фикр юритиш, маълум масалалар бўйича 
муҳокама юритишнинг қоида ва мезонларини билиш, ўз фикрини тўғри, изчил, 
асосли баѐн эта олиш, мушоҳада юритиш, ўзи баѐн этган фикридан хулосалар 
чиқара 
олишни 
таркиб 
топтириш 
мустақил-ижодий 
фикрлашни 
ривожлантиришнинг асосий йўналишини ташкил этади. 
Муаммони ҳал этишнинг иккинчи йўналишининг мазмуни қуйидагича: 
Маълумки, дарс таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараѐнини ташкил 
қилишнинг асосий шакли ҳисобланади. Бироқ, аксарият ўқитувчилар ўзлари 
раҳбарлик қиладиган дарс машғулотининг асосий ва ягона мақсади сифатида иш 
режага кўра қайд этилган мавзуга доир билимларни «ўқувчиларга бериш»ни 
тушунадилар. Бунда, ҳамма вақт ҳам таълим-тарбия бирлиги мезонига амал 
қилинмайди ва янаям кўпчилик ҳолатларда дарсда ўқувчиларнинг мустақил-
ижодий фикрлаши учун шароит яратилмайди. Шу сабабли дарс машғулотларида 
мавзуга оид билимларни ўқувчи мустақил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш
билан омухталашган холда амалга ошириш методларини тадқиқ қилиш алоҳида 
долзарблик касб этади. 
Дарсдан ва таълим муассасасидан ташқари машғулотлар асосан 
индивидуал, гуруҳ ҳамда оммавий шаклларда амалга оширилади. Таъкидлаб
ўтиш керакки, дарсдан ташқари фаолият ўқувчиларда дунѐқарашнинг нафақат
ғоявий асосларини шакллантиради, балки уни амалий ҳаракатига айланишини 
таъминлайди. Бунда суст тингловчи ва кузатувчи ролида қолиб кетмайди; у 
билимларни мустақил ва эркин эгаллашга киришади, илмий ва ижтимоий-сиѐсий 
ахборотларни тушунишга ҳаракат қилади, ўзи ўзлаштирилган сифатларнинг 
тенгдошлари орасидаги фаол тарғиботчисига айланади. 
Ўқувчиларнинг 
мустақил-ижодий 
изланишларига 
йўналтирилган 
тўгаракларда, турли бирлашмаларда, мазмун ва шакли жиҳатидан турлича бўлган 
фаолият турлари ҳам эстетик ижтимоий фикрлаш билан бирга ўзаро 
мувофиқликни келтириб чиқаради. Муаммоли масалаларни қўйиш, уларни 
мустақил ижодий ҳал қилиш ѐшларнинг қўшимча билимларга эга бўлишига, 
дунѐқарашга оид масалаларни ривожланишига ўзларини фикрларини исботли 
ҳимоя қилиш кўникмалари ва маҳорати шаклланишга ѐрдам беради. 
Ёшлар мустақил-ижодий фикрлашини ривожлантиришнинг ҳар иккала 
йўналишида ҳам қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим бўлади: 

Download 226,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish