Республикамизда сўнгги йилларда банк тизимини ривожлантириш, айниқса, соҳага замонавий it-технологияларни кенг жорий этиш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш қаратилган конструктив чоралар кўрилмоқда



Download 21,54 Kb.
Sana26.05.2022
Hajmi21,54 Kb.
#609049
Bog'liq
Банк прилож


Республикамизда сўнгги йилларда банк тизимини ривожлантириш, айниқса, соҳага замонавий IT-технологияларни кенг жорий этиш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш қаратилган конструктив чоралар кўрилмоқда. Бу борадаги жараёнлар жорий йилдан бошлаб янада тезлаштирилди. Бу бежиз эмас. Зеро, давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаб ўтганидек, "Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолмоқда.
2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастури амалга оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади".
Хусусан, ўтаётган йилда банк тизимида тадбиркорларни қўллаб-қувватлайдиган “лойиҳалар фабрикаси” фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўз навбатида банкларнинг халқаро молия бозорларига чиқиб, арзон ва узоқ муддатли ресурслар олиб келиши йўлида, масалан, Миллий банк ва Ипотека банк ўз евробондларини чиқариш устида иш олиб бормоқда. 
Зеро, давлатимиз раҳбари айтиб ўтганидек, "Банк соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – тижорат банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишдан иборат".
Бу йўлда банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини тубдан янгилаш, “кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга туширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, изчил амалга ошириляпти.
Айниқса, бугунги пандемия шароитида банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлиги ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этяпти. Қувонарлиси, коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида юртимизда пенсия таъминотини масофадан туриб амалга ошириш жараёнларини амалга оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Хусусан, бу борада пенсионерларга пластик карточкалар очиб бериш бўйича сезиларли ишлар олиб бориляпти.
Шуларга уйғун тарзда бугунги кунда мамлакатимизда тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳолатини яхшилаш, қулай ва замонавий хизматларни жорий этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Респyбликадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгандан сўнг фуқаро (пенсионер) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилган ҳолда, ўз хоҳишига кўра пенсия пулининг маълум бир қисмини нақд пул кўринишида олиши мумкин.
Ҳозирда пенсионерлар учун картадаги маблағларини банкоматлардан бепул нақдлаштириш, шунингдек, тўловларни нақд пулсиз амалга оширишлари учун барча ҳудудларда тегишли тўлов инфратузилмаси яратилган. Тўловларни масофадан онлайн тарзда тўлаш имконияти ҳам банк карталаридан фойдаланишнинг ўзига хос қулайлиги ҳисобланади.
Халқ банки томонидан босқичма-босқич барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматлар жойлаштириш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шу ўринда, пенсия пулларини нақд шаклда оладиган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва пенсия маблағларини банк карталарига ўтказиш тавсия этилади. Бу орқали улар бир қатор қулайликларга эга бўладилар.
Пластик карталарни эса ҳисоб-китоблардан сўнг тез ва осонлик билан дезинфекциялаш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳар бир банк тўлов ва банк хизматларидан фойдаланишни масофадан туриб амалга ошириш, яъни мобиль иловалардан фойдаланишни осон ва қулай шаклга келтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу дегани, нақд пулга қараганда банк карталаридан фойдаланиш кундан-кунга ҳар томонлама самарали ва қулай бўлиб боради.
Таъкидлаш жоиз, юртимизда банкларнинг масофавий хизматларини кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтиришда Президентимизнинг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони дастуриламалда тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланиш ҳамда янги технологиялардан фойдаланиш асосий вазифа этиб белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси банк-молия тизимида сўнгги йилларда айнан шундай замонавий технологияларни қўллаш соҳада бирмунча қулайлик ва янгиликлар яратаётгани шундан далолат беради.
Жумладан, юртимизда мижозларга таклиф этилаётган масофавий банк хизматларидан “Банк-мижоз”, “Интернет-банкинг”, “СМС-банкинг” ҳамда “Мобил-банкинг” шакллари мижозлар томонидан кенг фойдаланилмоқда. Сабаби, уларнинг барчаси ҳар иккала томоннинг ўзаро манфаатли шериклик асосида фаолият юритишида қўл келмоқда.
Тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони сўнгги 7 йил ичида салкам 83 баробарга ошган. Яъни 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра 24 545 кишини ташкил этган бўлса, 2017 йил 1 январга келиб бу кўрсаткич 2 042 111 нафарга етган. 
Шунингдек, интернет тармоғидан фойдаланаётган аҳоли сони ҳам кескин кўпаймоқда. Бу эса масофавий хизматлар кўрсатиш тизими зиммасига янада катта вазифалар юклайди.
Бинобарин, халқаро стандартларни қўллаган ҳолда технологик платформани модернизациялаш натижасида пластик карта эгаларига электрон тижорат СМС-хабарномалари, пул ўтказмалари ва шу каби бошқа замонавий хизмат турларини жорий этиш имконияти яратилди. Бошқача айтганда, технологик платформа мобил алоқа ёки интернет мавжуд бўлган ҳар қандай жойда пластик карточка бўйича транзакцияларни амалга ошириш имконини беради.
Шу билан бирга, мамлакатимизда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимининг қўлланиш доираси кенгайиб боряпти, тадбиркорлар ўртасида кенг оммалашиб, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони биргина 2017 йилнинг ўзига келиб 2 миллиондан ошиб кетди. Ваҳолонки, бу кўрсаткич 2011 йилда 25 минг нафарга ҳам етмасди. Жорий йилда эса фойдаланувчилар сони кескин кўпайди(бу бўйича аниқ статистикани топишнинг имкони бўлмади).
Масофавий банк хизматлари улардан фойдаланадиган мижозларнинг ҳуқуқий мақомига кўра, юридик ва жисмоний шахсларга мўлжалланган масофавий банк хизматларига тавсифланиши мумкин.
Ҳозирда юридик шахсларга “Корпоратив интернет-банкинг”, “Мобил-банкинг” ва “СМС-банкинг” каби замонавий хизматлар кўрсатилмоқда.
Юридик шахслар учун “Интернет банкинг” хизмати кўламини кенгайтириш ҳам доимий эътиборда турибди.
Банкларнинг амалга киритилган тарифларига мувофиқ, “Корпоротив интернет банкинг” хизматига уланиш ҳамда “e-key” хавфсизлик калитларини тақдим этиш бепул. Ойлик абонент тўлови эса энг кам иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида белгиланган. 
Масалан, бу борада АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ни олиб кўрайлик. 2018 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра мазкур молия муассасаси​нинг “Корпоратив интернет-банкинг” хизматидан фойдаланувчи мижозлар сони 2998 нафарни ташкил қилган эди. Уларнинг сони йилдан йилга ўсиб боряпти. Бунинг афзалликлари нимада?
Гап шундаки, “Корпоротив интернет-банкинг” хизматидан фойдаланган ҳолда, мижозлар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:
- Банк муассасасига келмаган ҳолда, тўловларни масофадан, уйдан ёки офисдан бажариш; 
- Мижозга зарур бўлган кунлик, ойлик ва йиллик ҳисоботларни (htms, xls​) чиқариш ҳамда чоп этиш
- Кўп фойдаланадиган маълумотлар, сана, валюталар курси ва банк амалиёт куни ва тизими маълумотларини онлайн кузатиб бориш; 
- Тўлов топшириқномаларининг сақланган тайёр шаблонларидан фойдаланиб, тўловларни тезкор равишда бажариш;
Шу билан бир қаторда, “Банк-мижоз”, “Интернет-банкинг”, “Мобил-банкинг” ва “СМС-банкинг” хизматлари юқори ўсишга эга бўлиб, 2011 йилдан 95 мартага ошиб, 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, “Банк-мижоз”, “Интернет-банкинг” хизматидан фойдаланувчилар сони 135,629 мингтани ташкил этади. 2011 йилда бу кўрсаткич 1,424 мингтани ташкил этган эди.
Юридик шахслар учун “СМС-хабарнома” хизмати учун тариф миқдорлари “Тўлиқ хизмат”, “Қолдиқ хизмат” каби турларга табақалаштирилган бўлиб, ойлик абонент тўлов мос равишда энг кам ойлик иш ҳақининг 15, 10 ва 5 фоиз миқдорида белгиланган.
Бундан ташқари, "Bank-mijoz”, “Internet-banking”, “Mobil-banking” ва “SMS-banking” каби тўлов тизимлари фаолиятлари ташкил этилган ва улар кўмагида уяли алоқа операторлари, коммунал тўловлар, интернет провайдерлар хизматлари учун тўловларни амалга ошириш, савдо-сервис корхоналарига пул маблағларини ўтказиш бевосита банк ҳисобидан интернет-магазинлардан онлайн харидларни амалга ошириш ҳамда картадан-картага маблағ ўтказиш имкониятлари яратилди.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш маблағларини банк секторига жалб этиш ҳамда банк даромадлилигини ошириш ва хизмат турларини кўпайтириш мақсадида мамлакатимиз банкларида “Internet-banking”, “Bank mijoz”, “SMS-Banking” ва “Mobil-banking”, улар учун мўлжалланган “Click”, “MBANK”, “UzCard”, “UPAY”, “Payme” иловалари янада ривожлантирилмоқда. 
Буларнинг барчаси мижозлар банк учун эмас, балки банк мижозлар учун тамойилини масофадан туриб ҳам таъминлашда катта аҳамият касб этади. Элимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш эса энг асосий вазифадир
Download 21,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish