2 МАВЗУ: ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
РЕЖА Стратегия, тараққиёт ва инновацион ривожланиш тушунчаларининг мазмуни ҳамда умумий қарашлар.
“Стратегия” грекча сўз бўлиб “саркарда маҳорати ёки саркардалик санъати” маъноларини билдиради. Шунингдек, стратегия – “жанг санъати” деб ҳам аталган.
Инновация - лотинча сўз бўлиб, “ўзгартириш, янгиланиш” маъноларини билдиради. Бу тушунча фанга XIX-асрда киритилган бўлиб, XX асрда ҳозирги маънода қўллана бошлади. Ўзбекистон Республикасининг 2019-2021 йиллар учун инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланган бўлиб, “Инновацион ривожланиш вазирлиги” ташкил этилган. Уни ҳозирги кунда Иброҳим Абдураҳмонов бошқармоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони қачон қабул қилиниши ва унинг асосий йўналишлари.
2017 йил 7 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони қабул қилинди.
Davlat va jamiyat qurilishini takomillashtirish;
Qonun ustuvorligini ta’minlash va sud-huquq tizimini yanada isloh qilish;
Xavfsizlik, millatlararo totuvlik va diniy bag‘rikenglikni ta’minlash, chuqur o‘ylangan, o‘zaro manfaatli va amaliy ruhdagi tashqi siyosat yuritish.
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш омиллари.
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, шу орқали қонун устуворлигига эришиш асносида жамиятда бошқарувнинг эркин ва халқ ҳокимиятчилиги тамойилларини чуқурлаштиришга эришилади. Давлат бошқаруви тизимини либераллаштириш, турли бюрократик тўсиқларни камайтириш, давлат бошқарувида кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш чораларини кўриш бўйича аниқ ғоялар илгари сурилади. Очиқ жамият қуриш, давлат ва фуқаро муносабатларини мустаҳкамлаш ва натижада давлатнинг ягона ва бирдан-бир манбаи халқ экани, давлат халқ манфаатларини ҳимоя қилиши, айни пайтда халқ ўз мақсад ва интилишларини, орзу-умидларини давлат тимсолида кўришикаби принцип ва қоидаларни тўлиқ амалга ошириш.
«Электрон парламент» фаолиятининг йўлга қўйилиши ва унинг аҳамияти.
“Электрон парламент” воситасидаги ахборот коммуникация воситалари парламент палаталари ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатарни боғлаб турувчи восита вазифасини бажаришдан ташқари фуқароларнинг турли манфаатларини қонунларга ташувчи ва парламентда ифода этувчи институт сифатида намоён бўлади. Бу ҳолат ўз-ўзидан фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашишига таъсир кўрсатади.
«Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши, унинг субъекти, объекти ва назорат шакллари.