Режа: Қон томирлар анатомияси ва физиологияси



Download 2,72 Mb.
Sana18.03.2022
Hajmi2,72 Mb.
#499812
Bog'liq
yurak on tomirlar tizimi anatomiyasi


Aim.uz

Юрак қон – томирлар тизими анатомияси, физиологияси ва функциялари.
Режа:
1. Қон томирлар анатомияси ва физиологияси.
2. Катта қон айланиш доираси ҳақида маълумот.
3. Кичик қон айланиш доираси ҳақида маълумот.
4. Юракнинг анатомияси ва физиологияси

Қон томирлар анатомияси ва физиологияси.


Томирларни ангиология фани (ангион – лотинича томир дегани) ўрганади.Одамда қон (артерия қони, вена қони) ва линфа суюқликлари томирларда оқади. Артерия қонини юрак босими ҳаракатга келтирар экан, у дастлаб аорта, артерия, артериола ва капиллярга шоҳланиб тўқима ва ҳужайрагача етиб боради ҳамда энергия алмашинуви учун керакли моддаларни етказиб беради. Энг оҳирги томир – капилляр керакли моддаларни тўқималарга етказиб, ишлатилган кераксиз моддаларнива О2 ни ўзига қайтариб олиб (вена капиллярига айланиб), яна веналарга йиғилиб юракка қайтади.
Юракдан бошланган қон томир – артерия қон томири ,юракка келган қон томир вена қон томир дейилади.
Қон ва лимфа инсон танасида унинг аъзолари ва тўқималарини қалин тўрдек ўраб олган томирларда тинмай айланиб туради. Қон ва лимфа шу тариқа харакатланиб туриши натижасида хужайрага оқ ва сариқ моддалар етказиб беради, моддалар алмашинувида хосил бўлган ташландиқ махсулотларни эса чиқариб юборади ва организмдаги аъзо ва тизим фаолиятини гуморал йўл билан бошқариб турилади.
Қон тизими ичида айланиб юрадиган суюқликнинг табиатига қараб одам ва умуртқали хайвонлар томирлар тизимини иккита бўлимга ажратилади: Ичида қон айланиб юрадиган қон томирлар тизими (артериялар, капилиярлар, веналар ва юрак) ва ичида лимфа юриб турадиган лимфа томирлар тизими. Лимфа тизими эмбриоген жараёнида қон томирлар тизими билан боғланган бўлади.
Қон томирлар тизими марказий аъзоси юрак ва у билан бириккан хамда қон томирлар деб аталадиган хар-хил калибрдаги туташ найчалардан иборат.
Юрак ритмик тарзда қисқариб туриб томирлардаги бутун қон массасини харакатга келтиради, томирларнинг ўзи хам қоннинг айланишига ёрдам беради. Юракдан бошланиб, турли аъзоларга қон етказиб берадиган томирлар артериялар деб аталади. Артериялар аста-секин тармоқланиб ва диаметри кичиклашиб бориб, артерияларга, артериолаларга ва қил томирларга айланади. Артериял қон шу капелярлардан тўқималарга ўтади. Қон билан тўқималар орасида газлар алмашинади, қон венос қонга айланади ва венуллаларга ўтади. Венуллалар бир-бири билан қўшилиб майда веналарни сўнгра йирик веналарни хосил қилиб юракка қайтиб келади.
Юрак қон томир тизимининг қисқача анатомияси ва физиологияси.
Юрак қонни ҳаракатлантириб, уни инсон аъзолари ва тўқималарига етказиб бериб турадиган аъзодир. У олдинги кўкс оралиғида жойлашган бўлиб, соғлом одам юрагининг асоси чап томонда II қовурға дамида турса, учи V қовурға оралиғида туради. Юрак хажми 250-300 г ни ташкил этади. Узунасига кетган тўсиқ, билан юрак чап ва ўнг нимтага бўлинади. Хар бир нимтаси юрак бўлмачаси билан юрак қоринчасига бўлинади.
Юрак уч қаватдан: ички — эндокард, ўрта — миокард ташқи — перикарддан ташкил топган.
Эндокард юрак бўлмачалари билан қоринчалари бўшлиқларининг ички юзасини қоплаб турадиган эндотимал хужайралардан иборат. Юракнинг бир бўшлиғи иккинчисига айланадиган жойда эндокард қалин тортиб, бурмалар ҳосил қилади, юрак клапанлари деб шуларга айтилади.
Миокард - юрак­нинг ўрта қаватидир. Ўнг қоринча миокарди чапиникига қараганда сустроқ ривожланган. қоринчалари мускул қавати бўлмачалариникига қараганда анча қалинроқ бўлади. Миокард толалари бир-бири билан чалкашиб қўзғалиши билан қисқаришнинг бутун юракка бир лаҳза ичида тарқалиши учун шароит яратади.
Катта ва кичик қон айланиш доираси.
Қон айланиши жараёни тўқималарда бошланади. Бу ерда капилярлар девори орқали моддалар ва газлар алмашинуви юзага келади. Капилярлар микростиркулятор қон томирлар ўзанининг асосидир. У беш халқадан иборат: артериолалар, чин капилярлар ўртасидаги оралиқ халқа бўлмиш прекапиляр артериоллалар, капилярлар, посткапилярлар, венулалар ва веналар. Менкростиркулятор ўзанидан қон веналарга ўтади. Лимфа эса лимфа томирларга тушади. Бу томирлар пировард натижада юрак олди веналарига қуйилади. Ўзига лимфани қўшиб олгач веноз қон юрак бўшлиғига, ўнг бўлмачасига, ўнг қоринчадан ўтади. Ўнг қоринчадан веноз қон кичик қон айланиш доираси бўйлаб ўпкага боради.Катта қон айланиш доираси барча аъзолар ва тўқималарга кислород етказиб беради. Чап қоринчадан бошланиб аорта чиқади. Артериял қонда организмга зарур озиқ моддалар ва кислород бўлади. Аорта артерияларга тармоқланади, бу тармоқлар танадаги барча аъзоларга етиб боради, артериолаларга ва капилярларга айланади. Капилярлар қўшилиб венуллаларга ва веналарга айланади. Капилярлар девори орқали қон билан тўқималар орасида моддалар ва газлар алмашинуви содир бўлади. Капилярлардаги қон тўқималарга озиқ моддалар ва кислород беради. Ўрнига карбонад ангидрид ўзига олади. Веноз ўзанига ўтадиган қон кислороди кам ва карбонад ангидрид газига бой бўлади. Шунинг учун веноз қон тўқ қизил рангда бўлади. Қоннинг рангига қараб қандай томир зарарланганлигини аниқлаш мумкин. Веналар қўшилиб юқоридаги ва пастдаги ковак веналарни ҳосил қилади ва улар ўнг бўлмага келиб қуйилади.Кичик (ўпка) қон айланиш доираси қоннинг ўпкада кислород билан бойиб олиши учун хизмат қилади. У юракнинг ўнг қоринчасидан бошланиб, бу қоринчага веноз қон ўнг бўлма билан ўнг қоринча ўртасидаги тешикдан ўтади. Ўнг қоринчадан ўпка стволи томири бошланиб, ўпкада артериаларга тармоқланади, бу артерийлар капилярларга айланади.Ўпка пуфакчаларини ўраб турган капиляр тўрларда қон карбонад ангидрид газни ажратиб ўзига кислород олади хамда қирмизи рангга ўтиб, артериял қонга айланади.Кислород билан бойиган артериол қон капилярлардан веналарга ўтади. Бу веналар қўшилиб, 4 та ўпка венасини хосил қилади ва юракнинг чап бўлмасига қуйилади. Кичик қон айланиш доираси юракнинг чап бўлмасида тугалланади. Бўлмага тушган артериял қон чап бўлма билан чап қоринчага ўртади тешикдан чап қоринчага ўтади ва катта қон айланиш доираси бошланади. Учинчи қон айланиш доираси юракнинг ўзига хизмат қилади. У аортадан чиқувчи юрак тож артериялари билан бошланиб, веналар билан тугайди. Веналар қўшилиб ўнг бўлмага куйилувчи юрак тож синусини хосил қилади, қолган веналар эса юрак бўлмаси бўшлиғига очилади.

Фойдаланилган адабиётлар.


1. А.Э.Эшонқулов,Ш.М.Ахмедов,А.А.Бекмухамедов “Одам анатомияси ва физиологияси ” Шарқ нашриёти – 2004 – йил.
2. Иномов Қодирхон Саидмаматович “Ҳамширалик иши асослари” Тошкент -2007 – йил.
3. Й.Л.Арсалонов, Т.А. Назаров, А.А. Бобомуродов “ Ички касалликлар” Тошкент - ИЛМ ЗИЁ – 2014 – йил.
4. А. Г. Гадаев, М. Ш. Каримов, Х. С.Ахмедов “Ички касалликлар пропедевтикаси” Тошкент - Турон замин зиё – 2014 йил.
5. Қ. Содиқов “Болалар анатомияси ва физиологияси” Тошкент – 2001 йил.
6. Қ. Содиқов, С, Х Арипов “Оилавий ҳаётнинг тиббий асослари” тошкент -2004 –йил.


Aim.uz



Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish